LOTIN-КИРИЛЛ
jahon

jahon (2)

dunyo yangiliklari

photo 2023 02 08 09 05 17

Туркиянинг жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлиб, ўз уйини йўқотган ва яраланган кишилар сони ортиб бормоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Биродар Туркия халқига зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш мақсадида, кеча, 7 февраль куни Ўзбекистондан иккита самолёт Адана ва Газиантеп шаҳарларига гуманитар ёрдам ҳамда қутқарувчилар гуруҳини олиб борди. Этник ўзбеклар кўп яшайдиган ҳудудда қутқарувчилар ўз ишини бошлаб юборди ва етиб келган гуманитар юк эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Туркиянинг жанубий вилоятларида кўплаб ўзбеклар яшайдиган маҳалла ва қишлоқлар мавжуд. Ҳалокатли зилзила айнан улар истиқомат қиладиган ҳудудларга яқин ерда содир бўлган. 15 мингдан ортиқ ўзбек яшайдиган Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғи энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири. Туркия расмийлари билан эришилган келишувга мувофиқ, Ўзбекистондан борган 100 га яқин қутқарувчилар ҳозирда айнан ушбу ҳудудга йўналтирилди ва қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Адана шаҳрида жойлашган ўзбеклар уюшмаси раҳбари Усмон Бек Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, қуйидагиларни қайд этди: "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқига катта раҳмат! Қийин кунимизда бизни ёлғиз қўймадилар. Бизга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳини жўнатишди. Қутқарувчилар оғир аҳволга тушиб қолган кишиларга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Гуманитар ёрдам ҳам қисқа фурсатларда ўз эгаларига етказилади".

jahon

28 Feb 2021
Muallif:

«Қрим — бу Украина». Жо Байден АҚШ Қрим Россияга қўшилганини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди

АҚШ президенти Жо Байден Америка ҳукумати ҳеч қачон Қрим Россияга қўшиб олинганини тан олмаслигини билдирди. У 26 феврал куни Украинада Қрим ва Севастополнинг ишғол қилинишига қаршилик кўрсатиш куни муносабати билан баёнотида шу ҳақда маълум қилди.
«Қўшма Штатлар бугунги кунда ҳам бу зиддият бошидан буён бўлгани каби Украина ва унинг иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу кунда биз яна бир бор оддий ҳақиқатни таъкидламоқчимиз: Қрим — бу Украина. Қўшма Штатлар Россиянинг ярим оролни эгаллаб олганини ҳеч қачон тан олмайди, биз Украина билан бирга Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига қарши турамиз», деган у.
Жо Байден 26 феврал куни Россия халқаро ҳуқуқ ва замонавий давлатларнинг ўзаро муносабатлари нормаларини, шунингдек, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузган ҳолда «Қримга бостириб киргани»га етти йил тўлганини эслатиб ўтган.
Россия ҳукумати аввалроқ Қрим ва Севастополь халқаро ҳуқуқ доирасида РФ таркибига кирганини иддао қилганди.
Қрим 2014 йил 16 мартида ўтказилган референдум асосида Россия таркибига киритилганди. Ўшанда Қримда РФ қуролли кучларининг ҳарбий бўлинмалари жойлаштирилганди, президент Владимир Путин бу ҳарбийлар «Қрим халқ мудофаа кучларига кўмак сифатида юборилгани» ҳақида айтганди.
Қрим Россияга қўшиб олиниши фонида АҚШ ҳукумати Украинадаги воқеалар туфайли россиялик амалдорларга қарши санкциялар жорий этади. Бундан ташқари, Америка ҳукумати Қрим билан ҳар қандай иқтисодий алоқаларни тақиқлайди. Жумладан, Америка маҳсулотлари, технологиялар ва хизматлар Қримга экспорт қилиниши тақиқланади
2020 йилда Украина президенти Владимир Зеленский Қрим автоном республикаси ва Севастопол шаҳри ишғол қилинишига қарши қаршилик кунини таъсис этади ва бу кун ҳар йили 26 февралда нишонланадиган бўлади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: