Print this page

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 июндаги ПФ–6017-сон Фармон

1)  Ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш учун тўгараклар ташкил этилади ва мусиқа жиҳозлари билантаъминланади;

2) Спорт иншоотларида тўгараклар ташкил этиш ва спорт анжомлари етказиб берилади;

3) Мактабларда ахборот технологиялари йўналишида тўгаракларини ташкил этиш ва компьютер жиҳозлари билантаъминланади;

4) Ёшларни китобхонликка жалб этиш ва кутубхоналарга бадиий адабиётлар етказиб берилади;

5) “Фидойи ёшлар отрядлари”ни тузиш орқали ишсиз ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ва мавсумий ишларига жалбэтилади;

6) “Ёшлар қурилиш отрядлари” ташкил этилади ва олий таълим муассасалари талабалари ёзги таътил вақтида ҳақтўланадиган қурилиш ишларига жалб этилади;

7) Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг,брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатлариқопланади.

O'qilgan: 921 bora