Print this page

Сирдарёда 3 йил аввал вафот этган одамга жарима келди. ЙҲХББ ҳолат бўйича текширув бошлади

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 23 декабрь куни «Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлса-да, унга жарима белгиланди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. Хабар юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Аввалроқ Тошкентда эшакни Spark’да судраган ҳайдовчи, Гулистондаги чорраҳада рақсга тушган Тиктокъчи йигитлар ҳамда Сурхондарёда «тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

O'qilgan: 817 bora