Print this page

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди

      Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.
     Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.

      Мулоқотда “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 600 га яқин тадбиркор, вилоят ва туманлардаги студияларда эса жами 10000 га яқин ишбилармонлар иштирок этмоқда.

O'qilgan: 687 bora