Print this page

Сайлов жараёни иштирокчилари малакасини оширишга қаратилган семинар ўтказилди

    Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий компанияда фуқароларнинг фаоллиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Куни-кеча туманимиздаги 7-умумий ўрта таълим мактабида семинар жараёни иштирокчилари малакасини оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

     Унда сайлов комиссияси жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссияси раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари иштирок этиб, сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишди.
Бу каби амалий семинарни ўтказишдан мақсад – участка сайлов комиссиялари раҳбарлари ва аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини ошириш, сайловни туманимизда юқори савияда ўтказишдан иборат бўлди.

     Сайлов жараёни иштирокчилари малакасини ошириш мақсадида бўлиб ўтган амалий семинар ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти адмистрациясидан Учқудуқ туманига юборилган масъул ходим А.Бекқулов, Учқудуқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев, Учқудуқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Рахматов, Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Райханов, Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Шодиевлар ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

O'qilgan: 506 bora