Print this page

Учқудуқ туман Бош вазир қабулхонаси Тадбиркорларга ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга энг сўнги таянч вазифасини ўтамоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 8 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.                                    

    Жорий йилнинг 1сентябр холатига қабулхонага келиб тушган, жами 279 та (289 та масалалар).Масалаларнинг 242 таси (83,7%) ижобий ҳал қилинди, 47 тасига (16,3% ) тушунтириш берилган.100% барча мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.

    (Жумладан, август ойининг ўзида34 мурожаатлар тегишли тартибда ягона интерактив давлат парталига рўйхатга олиниб, ижро учун юборилган, Мурожаатларнинг 15 таси сайёр қабулдан 18 таси Бош вазир қабулхонасига, 1 таси “business.gov.uz”порталига келиб тушган бўлиб, 31 август ҳолатига мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилган бўлиб, Шундан 24 таси (70,6%) қаноатлантирилиб, 10 тасига (29,4%)  тушунтиришлар берилди).

    Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,                                                                                                                   Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

   Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

Қабулхона мудири: Ҳайдаров Иномжон  Нўмонқулович

O'qilgan: 396 bora