Print this page

“Овозимиз муҳимлигидан хурсандмиз” – участкага боролмаган фуқароларнинг овози кўчма қутиларда йиғилди

 

Учқудуқлик 78  ёшли Умитхан Райимбаева референдумда ўзи бориб, овоз беришни ният қилиб юрганди. Бироқ кутилмаган бетоблик бунга тўсқинлик қилди. Аммо онахоннинг истаги барибир амалга ошди: у ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, референдумда овоз берди.

Ҳудудларда кексалиги ёки соғлиги сабабли референдум участкаларига боролмаган фуқароларнинг овозлари кўчма қутилар орқали олинди. Хусусан, туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 213 - референдум участкасида рўйхатга олинган 13 нафар ана шундай овоз берувчининг хонадонига борилди.

Тунгишбай  Нагиматов  ҳам шундай имкониятдан фойдаланиб овоз бериш жараёнида қатнашди:  “Фарзандларим эрталабдан референдум участкасига ўзлари бориб овоз бериб келишди. Мени эса кексалигим сабабли сарсон қилмаслик учун уйга участка аъзолари ўзлари келишди. Мен ҳам овоз бердим”, – дейди отахон.

Шу тариқа бетоблиги ёки кексалиги туфайли референдум участкаларига боролмаган фуқаролар ҳам овоз бериш имконига эга бўлишмоқда.

Аббос СУЛТОНОВ,

вилоят прокуратураси ёрдамчи прокурори.

O'qilgan: 470 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 03 May 2023