Print this page

ЙИЛЛАРИДА – ЙЎЛЛАРИ!


Суҳбати самимий ва қалбдан чиқадиган, гапирадиган гапи кўп эмас-у, лекин ҳар сўзида ҳаёт тажрибаси кўриниб турган инсонлар заводда талайгина. Бундай инсонлар орқали жамоада ўзаро ҳурмат меҳр-оқибат ва ишчанлик муҳити ҳукмрон бўлади. Улардан бири ўз ишининг устаси ёшларнинг эса устози Олтинбек Рўзимуротовдир.
1975 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган Олтинбек Рўзимуротовнинг ҳаёт ҳақиқати ҳам тизимли меҳнат, изланиш ва сабр билан тўла. Олтинбек аканинг ёшлиги қайноқ қишлоқ ҳаётида ўтди. Хатирчи касб - ҳунар мактабида эллектромонтёр йўналишида ўқиди. 2001 йилдан 3-ГМЗ 4-цехда электромонтёр бўлиб ишлаб келади.
Йиллар мобайнида техника ва технологиялар ўзгарса-да, қаҳрамонимиз ҳар доим мослашишга малакасини оширишга интилди.
-Соҳани яхши тушуниш ва яхши кўриш бир жойда узоқ вақт ишлашга имкон беради, одам бундан ҳеч қачон зерикмайди, -дейди Олтинбек ака.
Унинг асосий мақсади нафақат ўз ишини бажариш, балки ёшларга ҳам касбини меҳр билан ўргатишдан иборат. Устози Қодир Холматовдан ўрганган билим ва кўникмаларини шогирдларига ўргатаётгадан мамнун. Улар бири Лазиз Рустамов. Заводда энергетик сифатида масъулиятли лавозимда ишлаб келмоқда.
Иш билан бирга оиласи ҳам ҳаётининг муҳим қисмидир. Олтинбек ака ва Ойбахор Рўзимуродова 3 нафар фарзандни тарбиялашмоқда. Аёли заводда лаборант бўлиб ишлайди.
Олтинбек Рўзимуротовнинг 24 йиллик меҳнат фаолиятини жамоаси ҳам қадрлайди. Гап узоқ йиллар меҳнат қилишда эмас балки йиллар давомида инсонийлик ва касбга бўлган садоқатдадир.

O'qilgan: 11 bora