
Yangiliklar (2286)
1982 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган Серикбаев Нурлан Атбагарович айни вақтда Учқудуқ шаҳри “Тинчлик” кўчасида истиқомат қилади. Қирқ ёшни қоралаган бўлишига қарамай бир ишни бошини тутмаган бу йигит осон йўл билан пул топишни ўзига “касб” қилиб олади. “Тоғ” кўчасидаги уйларнинг бирига ҳовли томондан ўғринча тушиб…
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тадбирлари жорий йилнинг 10 августидан 2022 йилнинг 10 февралига қадар ўтказилади. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган чақирилувчилар яшаш жойидаги туман мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қиладилар. Танловга чақириш…
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–722-cон, 14.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Кодекснинг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки…
Қуйидагилар қисман солиқ солишдан озод этилади: • уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар; • болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; • болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она.•…