
Yangiliklar (2275)
Тошкент шаҳрида 15 январь куни поезд вагони устига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг волтли ток урди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. Таъкидланишича, «Сергели» бекатидаги 3-йўлнинг 8-километри 1-тўсиғида турган вагон устига 2002 йилда туғилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси селфига тушиш мақсадида чиққан. Натижада уни 27 минг волтли ток урган. Оқибатида…
Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Унга кўра, туман бюджети харажатларини шакллантиришда маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади ҳамда 2021 йил 1 апрелга қадар бу борада президент қарори лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада 2021 йилда тажриба…
АҚШда фаолият юритувчи нотижорат ташкилот – «Хавфсиз интернет коалицияси» Apple компаниясидан Telegram мессенжерини App Store'дан ўчириб ташлашни талаб қилмоқда. «Хавфсиз интернет коалицияси» бу масалада судга мурожаат қилган. Интернет хавфсизлигини таъминлаш иддаосидаги ташкилот Telegram'ни зўравонлик ва экстремизм тарғиб қилинадиган постларга қарши курашмасликда айблаган. Уларнинг эътирозига кўра, 6 январдаги Капитолий босқинида Telegram…
Ўзбекистонда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2021 йил давлат дастури лойиҳасида пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида янги тартиблар белгиланмоқда. Унга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун…