
Yangiliklar (2286)
Навоий вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан ўтказилган тендер, танловларда компания раҳбариятига тааллуқли компаниялар доимий равишда давлат буюртмаларини олиб келгани маълум бўлганди. «Давлетовуз» очиқ маълумотларни ўрганиш асосида мазкур компанияга раҳбарлик қилган ёки унда ваколатли шахс сифатида ишлаган ходимларнинг ўзи ва оиласига тааллуқли компанияларнинг давлат буюртмаларини олиши одатий ҳолга айланганини аниқлади. Хусусан, унинг…
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан республика бўйича ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар (сув ҳисоблагичи борлар учун) тасдиқланди. «Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган. Сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб тизими тушунтириб…
«Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кунлик махсус курсларни тугатган ишсиз ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган имтиёзли ва гаровсиз кредит олиш имконияти яратилади. Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди. «Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни…
Ўтган 2020 йил барчамиз каби спортчилар учун ҳам синовли йил бўлди. Пандемия сабаб мусобоқалар тугул, кўпчилик спорт иншоатлари ҳам ишламади. Бу спортчилар учун ноқулайлик туғдириш билан бирга уларнинг кейинги фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Бироқ ШКБга қарашли “Лочин ” спорт мажмуаси спортчилари қандай синовлар бўлмасин ўз формаларида қолишга ҳаракат қилишди.…