
Yangiliklar (2275)
Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги XII сессиясида маълум қилинди. Таъкидланишича, туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган. Таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, 2 нафар халқ таълими бўлими…
Moliya vazirligi “Fuqarolar uchun budjet 2021” loyihasini taqdim etdi. Unda O‘zbekistondagi 20 nafar eng yirik soliq to‘lovchi keltirilgan. Ushbu kompaniyalar 2021-yilda davlat budjeti tushumlarining 47,3 foizini ta’minlashi kutilmoqda. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” — 6,4 foiz; “O‘zbekneftgaz” AJ — 5,1 foiz; “O‘ztransgaz” AJ — 3,3 foiz; Lukoil overseas supplying and trading DK —…
Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Жорий йилнинг декабрь ойида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш…
Адлия вазирлиги Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, педагог ходим деганда таълим ташкилотларида (боғча, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, олий ва ундан кейинги таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари)…