LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

    Учқудуқ  тумани Абай МФЙ ҳудудидан фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичга   “савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга  5600.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан, Геологлар кўчаси  9-уй 25-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичнинг2020 йил 7 декабрдаги 551/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

    Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

       1.Учқудуқ  тумани  Абай МФЙ ҳудудидан фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичга “савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга  5600.0 кв.мажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичгақуйидагилар тавсия этилсин

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

 тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

 лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

“савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.        

 

             

       3Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу“савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

       2020 йил 22 декабрь Қ-324

       Учқудуқ шаҳри.

O'qilgan: 2212 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: