LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

29 Jan 2025

    2024-йилда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси хизмат кўрсатадиган аҳоли сони 37594 тани ташкил этиб, шундан 22014 нафари эркаклар, 15580 нафари аёллар ҳамда 9420 нафари 0-14 ёш болаларни ташкил этади.Туман аҳолисига 10 та тиббиёт муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатилиб,ушбу     муассасаларга 1та стационар, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1 та оилавий     поликлиника, 7та оилавий шифокор пунктилари киради. Туманда 1 та  80 ўринли стационар даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлиб шу кунга қадар 3825 нафар бемор даволаниб чиқди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимизда барча соҳалар қаторида, соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам жуда катта эътибор берилмоқда.Хусусан, соҳага оид Президент ва Ҳукуматнинг 100 дан ортиқ норматив ҳужжатлари қабул қилиниб, аҳолининг тиббиётдан розилигини таъминлаш борасида амалий ишлар бажариб келинмоқда.

Ҳурматли Президентимиз томонидан бирламчи тиббий санитария ёрдами, ихтисослаштирилган хизмат, хусусий сектор фаолияти, фармецевтика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бугунги кунда, тиббиёт ходимлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилиб, барчаси инсон қадри учун деган тамойил асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аҳоли ва тиббиёт ташкилотларининг сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек,Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» тузилди. Беморларни шифохонада дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш бўйича Бирламчи тиббий-санитария хизмати муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ишларини янада яхшилаш  мақсадида Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бирламчи тиббий-санитария  хизмати муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.10.2023 йилдаги 41-сонли буйруғига асосан 120 хил  дори-воситалари жумладан 80 турдаги дори воситалари, 16 турдаги стоматологик воситалар, 24 турдаги тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида 2024 йил смета харажатларида 1 109 061,700 ( бир милярдбирюзи туккиз  млн сўм ) ажратилди.Бу эсабитта беморга стационар ётиб даволанган беморлар учун 18 368 сўмдан, амблатор даволанишда эса 16 500 сўмдан тўғри келади.  Президентимизнинг 2022  йил 24 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувдаги ПҚ-33 сонли қарорига асосан ҳар бир КТМП, ОП ва ОШП ларда кундузги стоционарлар ташкил этилиб туманимиз аҳолисига бепул дори воситалари (жумладан Антиструмин,Инсулин,Эналаприл,Цинноризин,Натрий тиосульфат,Дексометазон,Албендазол ва турли витамин, ҳк) ва тиббий хизмат билан қамраб олинди. 2024 йил  11 ой давомида амблатор шароитда кундузги стационарларда 6425 нафар беморлар ётиб  даво муолажаларини олиб чиқишган.

 Аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий химоя ва тиббий ёрдамга мухтож қатламлари, пенсионерлар, ногиронлар ва кўп болали оилалар фарзандларини ёшлар ва аёлларни саломатлигини янада мустахкамлаш мақсадида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури доирасида, улар билан доимий очиқ мулоқотни хар бир махаллада тор соха мутахасислари ва тиббиёт бирлашмаси рахбари томонидан ўтказилиб,  чуқур тиббий кўрикдан мунтазам ўтказиб бориш, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб борилмоқда.

Мактаблар ва касб ҳунар мактабларида таълим олаётган, имконияти чекланган болаларни алоҳида рўйхатга олиш ва уларга мураббийларни бириктириш, тиббий ижтимоий ёрдамларни ташкил этиш бўйича туман халқ таълими бўлими билан хамқорликда ишлар амалга оширилиб,тузилган ишчи гурух томонидан хозирда 34 нафар болаларга уй таълимини тайинланган.

Кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандларининг ижтимоий химоясига эътибор қаратиш, уларнинг моддий ва маънавий жихатдан қўллаб қувватлаш ҳамда мазкур қарорни амалга оширилишида туманда фаолият кўрсатаётган оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларининг масъулиятини эътиборга олган ҳолда, қўшимча чора-тадбирлар режаси белгиланиб, хар бир овул ва маҳаллаларда яшаётган аҳолинининг хожатманд қатламлари рўйхати шакллантирилиб, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.-режада белгиланган ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламлари хусусан пенсионерлар, ногиронлар ва бошқа эхтиёжманд оилаларга бериладиган реабилитатсия техник воситалари ва протез-ортапедия махсулотлари билан 2024 йил 11 ой давомида Реаблитация техник воситалари билан 25 нафар фуқаролар таъминланган. Жумладан 11 та каттлар учун ногиронлик аравачалари,2 та болалар учун аравачалар, 11 та эшитиш мосламаси, 10 та қўлтиқ таёқ, 20 та хасса, 4 та юриш мосламаси (ходунок), тирсакли қўлтиқ таёқ 6 та, кўзи ожизлар хассаси 3 та, нажас қабул қилгич 1 та лар берилди.

  1. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сон “Оналик ва болаликни мухофаза қилишни кучайтириш”тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасичора-тадбир режаси ишлаб чиқилган бўлиб унга кўра оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ва ҳомиладор ҳамда туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун «тиббиёт бригадалари»га 2022-2023 йилларда қўшимча 8 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилиб, аҳолиги тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Туманда яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (жиҳозлаш) учун маҳаллий ҳокимият маблағлари ҳисобига  Доплер, операционний лампа, электрический операционний стол, Барбова ва стаблизатор аппаратлари сотиб олинди. Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтири мақсадларида  аудиоскрининг тадбирлари натижалари таҳлил қилиниб, туғруқ бўлими аудиометр аппаратлари билан  таъминланди ҳамда чақалоқлар орасида туғма карликни аниқлаш мақсадида мутахассислар ўқитилиб, текширув ишлари йўлга қўйилди. Аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун трекинг маркази зарур анжомлар (компьютер техникаси, принтер, мобил алоқа воситалари (сим-карталар) билан таъминлаб, уларни туғруқ муассасасидаги скрининг аудиометр билан уланиб мунтазам ишлаши таъминланди. Тумандаги  8850  нафар фертил ёшидаги хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилади, шундан ҳомиладорлар 420  нафар аёл тиббий кузатувга олинган.

КТМП қошидаги болалар ҳамда аёллар маслаҳатхоналари,  ўсмир қизлар тиббий кўрик хонаси, марказий шифохона таркибида 13 ўринли болалар бўлими ва  22 ўринли туғруқ ва гинекология ҳамда ҳомиладор аёллар патологияси бўлимлари томонидан соғломлаштириш ишлари олиб борилади. Жорий йилнинг шу кунига қадар туман марказий шифохонаси туғруқ бўлимида туғруқлар  сони-454та бўлиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ( 523 та) -69 тага камайганлиги кузатилди.

 Гўдаклар ўлими  4 та  қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2023 йил 7 та.). Гўдаклар ўлими сабаблари:100% перинатал даври касалликлари, туғма аномалиялар, нафас олиш тизими касалликларини ташкил этди.Фертел ёшидаги аёлларни исталмаган хомиладорликдан сақлаш хамда туғруқлар интервалларини сақлаш мақсадларида контрацепция воситалари билан қамраб олинда махаллий бюджет  маблағларидан 12000000 млн. ажратилди.

Худудларда олиб борилаётган потранаж хизматидан тўлиқ фойдаланиш, потранаж ходимларини аҳоли яшаш пунктларига бириктириш, хонадонларга бориб эхтиёжманд оилаларни ҳолидан хабар олишни ташкил этиш мақсадларида, уларни дори-дармон ва патронаж  сумкалари билан тўлиқ таъминланди. Планшетлар билан ишлаш йўлга қўйилди. Потранаж ходимларини малакасини мунтазам ошириб бориш, IT курсларига ўқишлари бепул йўлга қўйилди.

Алоҳида тоифаларига ажратиладиган айниқса 120 хил бепул давлат томонидан берилаётган дори-дармон воситаларини манзилли етиб боришини таъминлаш, бунда ногиронлар, ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламлари ҳамда якка ёлғизларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадларида Оила шифокорлари томнидан хар бир хонадонга борган холда уларни соғломлаштириш,”электрон ордер” орқали вилоят ва ркспублика ихтисослаштирилагн марказларда даволанишлари учун мунтазам фаолият олиб борилмоқда.

  1. Кадрлар таъминоти, салоҳияти ҳамда тиббиёт соҳасида таълим, илм фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича:

Бугунги кунда туман тиббиёт  бирлашмаси тизимига кирувчи ходимлар жами 558.5 штат бирлиги мавжуд бўлиб ушбу штат бирликларида ишловчи ходимлар сони 690 нафар. Тизимда ишловчи ходимларнинг 17 нафари 3,5 %ни пенсия ёшидаги ходимлар ташкил қилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар сони 10 нафарни ташкил қилади. 54 нафар шифокорлар (12 нафар оилавий шифокорлар ва 42 нафар тор соҳа шифокорлари) фаолият кўрсатиб келмоқда

Мавжуд вакансияларни камайтириш мақсадида: 2024 йилда Тиббиёт олийгохларни битирувчи ёшлари билан шартномалар тузилиб 10 нафарини ишга қабул қилинди 09 таси Оилавий шифокор, 1 таси стоматолог, шифокори хисобланади.

  1. Тиббиётни рақамлаштириш соҳаси бўйича:

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жами  97 та компьютер жамланмаси мавжуд бўлиб, интернет тизими ва ички локал тармоқ тизимига уланган.

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштиришга ўтказиш мақсадида   электрон тиббиёт дастурига яъни “МедҲуб Бот”  электрон поликлиника дастури ўрнатилиб, ишга туширилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “UZINFOCOM MCHJ” |томонидан “Туғилиш ва ўлимни электрон рўйхатга олиш”, “Хатлов”, “СМАТ”, “Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизими”, “ТМЭК”, “Касаллик варақалари ҳисобини юритиш”, “Имтиёзли йулланма”, “Ногиронликни электрон тарзда белгилаш”, “Касаллик варакасини электрон рўйхатдан ўтказиш” ахборот тизимлари  жорий этилган. Шу билан бир қаторда электрон навбат (йўлланма) тизими (mis.ssv.uz) ҳам йўлга қўйилган бўлиб, имтиёзли даволаниши мумкин бўлган беморлар вилоят ва Республика муассасаларга юборилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сонли Фармонининг 4-банди ҳамда 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл харитасининг18-бандига асосан ва Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 05/26/12-34/2485-сонли қўшма хати асосида 2023 йил 10 июлъ бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилди.Ушбу тизимга маъсуллар томонидан киритилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига ҳамда “УЗАСБО” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.

  1. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича:

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасига 1 дона сокоохлодител,  марказий шифохона стерилизация бўлимига паровой стерилизатор 1 дона   олиб келинди. 36 оилавий поликлиникага аквадистилятор электрический, ташхисловчи магнитний терапия, физиотерапия аппаратлари олиб келинди. Тиббиёт муассасасига жаррохлик булимига Монитор диагностический аппаратура 12 млн сумга, стол операционний 952 млн сумга. Светилник операционний 135 млн сум, Коагулятор 44 млн сумга, жаррохлик туплами 960 млн га, лапароскоп аппарати 63 млн га, барбова аппарати 3 млнга аппаратлари сотиб олинди ва ахолига сифатли тиббий хизмат курсатишда туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида беморларга ёрдам кўрсатишда фойдаланиб келинмокда. 2024 йил 11 ой давомида туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихонасига бюджет маблағлари асосида 95 млн сўмлик реактив, дори-дармон ва боғлов воситалари харид қилиниб қиримга олинган. Хамда 11 ой давомида бирлашмага мурожаат қилган беморларни даволаш учун фойдаланилган.

7.Аҳолини соғлом-турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш,тиббий профилактика сохаси бўйича.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ёшлар ўртасидаги гёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини шакллантириш спорт тўгаракларига жалб этилган ўсмирлар қамровини кенгайтириш юзасидан ахоли қатламлари орасида хар ҳафта ташкилот ,корхона  махалла, ешлар марказида, миллий гвардия ташкилотида,  касб-хунар мактабида, саноат техникумида,  мактабларда, МТТда Гиёхвандликнинг тиббий  зарари тугрисида  давра суҳбатлари ва тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Аҳолини соғлом-турмуштарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошири бўлими билан биргаликда гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини акс этган  1300  та буклет,  600 та дан тарқатма материаллар аҳолига тарқатилди. Шунингдек тиббиёт ходимлари орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 12 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш-тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4063-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон“Соғлом турмуш-тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Соғлом турмуш-тарзи платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ички буйруқ ишлаб чиқилиб белгиланган йўналишлар асосида спорт тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Аёллар спортини ривожлантириш мақсадида тиббиёт бирлашмасида ишловчи аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ички ўйинлар ташкил этилиб, саралаб олинган жамоалар туман босқичи ўйинларида фаол иштик этмоқда.

29 Jan 2025

    Вазир жамғармасидан устама олиш учун ўтказилган саралаш тест синовларида бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларидан 21 нафар педагогларнинг ҳужжатлари тайёрланиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024-йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагоглар саралаш имтиҳонларидан ўтказилган бўлса, шундан туман таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 4 нафар ўқитувчилар ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, 2-босқич суҳбат натижаларига кўра Вазир жамғармасидан 9 ой давомида устама олиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ўзларининг егаллаган билимлари билан вазир жамғармасидан устама олиб келмоқда. Булар;

  1. Темиров Лазиз Расулович – 10-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси;
  2. Идиева Мўтарам Бажриддиновна – 10-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;
  3. Худойбердиев Дилшод Мухаммадалиевич – 20-мактабнинг математика фани ўқитувчиси;
  4. Отаева Шахло Зубайдуллаевна - 20-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

Фан олимпиадасининг 3 (вилоят) босқичида Учқудуқ туман ММТБга қарашли умумталим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок етиб, вилоятда умумий ҳисобда

3-ўрин эгалланди.

Жумладан, 9-синф ўқувчилари ўртасида 3 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин, 10-синф ўқувчилари ўртасида 2 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 11-синф ўқувчилари ўртасида 2 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин ҳамда 1 та 3-ўрин, жами туман бўйича 14 та совринли 1-, 2-, 3-ўринлар қўлга киритилди.

Вилоят босқичи натижаларига кўра тумандан иштирок этган 117 нафар ўқувчиларнинг 14 нафари совринли ўринларни қўлга киритган бўлса, ғолиб бўлганларнинг 2 нафари 7-мактаб, 5 нафари 9-мактаб ҳамда 7 нафари 20-мактаб ўқувчиларини ташкил етади.

Хорижий тилларни ўқитадиган енг яхши мактаб кўрик-танловининг 2024-йил натижаларига кўра 20-мактаб жамоаси 1-ўринни, 7-мактаб жамоаси 2-ўринни ҳамда 18-мактаб жамоалари 3-ўринни қўлга киритди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги 5117-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича енг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичида 20-сонли мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми бўлган Коурсера ўқув курслари бўйича таълим муассасаларида тарғибот ишлари амалга оширилиб борилмоқда. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг назорат режасига асосан Учқудуқ туманига 2024 йил якунига қадар 800 нафар ўқувчи ёшлар ушбу платформада онлайн ўқиб сертификат олиши белгиланган бўлса, бугунги кунга қадар 1000 дан ортиқ ўқувчи (125%) ёшлар ушбу платформада ўқиб сертификатларни қўлга киритди.

Учқудуқ туманида 2023-2024 ўқув йилининг якуни билан мактаб битирувчиларининг ОТМларига ўқишга кириш кўрсаткичлари таҳлил қилинганда туман кўрсаткичи 80%ни (барча ОТМ, чет ел ОТМлари, Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги филиаллари ва х.л ) ташкил қилган. Ўзбекистондаги ОТМларига 166 нафар битирувчилар ўқишга кириб, шулардан 75 нафари грант асосида, 91 нафари давлат контракти асосида талаба бўлди.

Чет тили фанидан 91 нафар ўқитувчилардан 58 нафари ИЕЛЦ , 30 нафари ТКТ, ЛИНГУАСКИЛЛ, АПТИС, МУЛТИ-ЛЕВЕЛ ҳамда бошқа миллий ва халқаро сертификатларга  ега бўлди.

Чет тили фанидан 9-11-синфларда таълим олаётган 910 нафар ўқувчилардан 86 нафари ИЕЛЦ, ЛИНГУАСКИЛЛ, МУЛТИ-ЛЕВЕЛ сертификатларга ега бўлди.

Ўқитувчиларнинг малака тоифалари 2024 йилда кўтарилиб, олий тоифали ўқитувчилар сони 45 тага, 1-тоифали ўқитувчилар сони 32 нафарга кўтарилди.

Учқудуқ туман ММТБга қарашли 7-МФЧЎИДУМнинг ўқувчилари “Заковат” интелектуал ўйинининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Жамоа аъзолари:

  1. Расулов Асилбек - 11-"А" синф ўқувчиси, жамоа сардори.
  2. Раҳматиллоева Дилноз - 11-"А" синф ўқувчиси
  3. Холмаматова Дурдона - 11-"А" синф ўқувчиси
  4. Бахриддинов Анвар - 11-"А" синф ўқувчиси
  5. Абдурашитова Дилнора - 11-"Б" синф ўқувчиси
  6. Турсинниёзов Хушнуд - 11-"Д" синф ўқувчиси
  7. Мустафоева Мадина - 9-"А" синф ўқувчиси

Заковат координатори Сарвар Қосимов Анваржон ўғли.

9-мактаб ютуқлари:

2024-2025-ўқув йилида асосий фан олимпиаданинг туман босқичида  муносиб иштирок етиб, қозоқ тили ва адабиёти фанидан 9-синф ўқувчиси  Қалжанова Айгерим Артықбаевна 1-ўринни қўлга киритди.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 11-синф ўқувчиси  Музаффарова Айдынай Ғалымжановна1-ўринни қўлга киритди.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 11-синф ўқувчиси  Ануарбеков Артур Айдарбекович 2-ўринни қўлга киритди.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 11-синф ўқувчиси  Джаббарова Ұлманай Талғатовна 3-ўринни қўлга киритди.

2024 йил 21-24-март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон чемпионати”да  пауерлифтинг  бўйича  Утегенов Асилхан 3-ўринни эгаллади.

2024-йил 21-24-март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон чемпионати”да  пауерлифтинг  бўйича  Тағаймуратов Нурғиса 3-ўринни эгаллади.

2024-йил 30-апрелдан 4-май кунига қадар Фарғона шаҳрида ўтказилган  “Ўзбекистон кубоги” учун кураш спорт тури бўйича 8-синф ўқувчиси Сахиева Балжан 3-ўринни эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент  шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар ва ўсмирлар ижодиёти фестивалида Хореография ё‘налишида      Амангелдиева Ақерке 1-ўринни эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент  шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар ва ўсмирлар ижодиёти фестивалида Хореография ё‘налишида      Кўпешова Аия 1-ўринни эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар ва ўсмирлар ижодиёти фестивалида Хореография ё‘налишида     Анарбаева Албина 1-ўринни  эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар  ва  ўсмирлар  ижодиёти  фестивалида Хореография ё‘налишида   Есбергенова Аяжан 2-ўринни  эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар ва ўсмирлар ижодиёти фестивалида Хореография ё‘налишида      Уристемова Аяна 1-ўринни эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, болалар  ва  ўсмирлар  ижодиёти  фестивалида Хореография ё‘налишида      Кенесбаева Аружан 1-ўринни  эгаллади.

2024-йил 1-6-май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўп жанрли  танлов, бобалар  ва  ўсмирлар  ижодиёти  фестивалида Хореография    ё‘налишида      Ерланова Аяру  1-ўринни  эгаллади.

2024-йил 22-май куни Навоий шаҳрида ўтказилган Мактабда футбол лойҳасида вилоят босқичида Футбол спорт тури бўйича 5-7-синф ўқувчиларидан иборат  мактаб жамоаси  ҳамда Жарилкасинов Нуржас 2-ўринни эгаллади.

2024-йил 24-сентябрда туман Қизилқум маданият уйида ташкил етилган “Янги Ўзбекистон истеъдодлари” танловида “Естрада  хонандалиги”  ё‘налишида  Махрубаев Ернур 2-ўринни  эгаллади.

Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” танловининг туман босқичида  мини футбол спорт  туридан  2-ўринни егаллади.”Волейбол” спорт туридан ўғил болалар 1-ўринни егаллади, қиз  болалар 1-ўринни егаллади, шахсий “стол тениси” спорт туридан Махрубаев Ернур 1-ўринни егаллади. ”Гимнастика” спорт туридан 1-ўринни эгаллади.

2024-йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Сеҳрли Мия Республика очиқ  чемпионатида  инглиз тили  фанидан Мектепбаева Аружан 1-ўринни, Керимбетова Алматай 2-ўринни эгаллади.

2024-йил 1-4-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро кўрик-танловда вокал ё‘налишида супер-гран-прини 7-синф  ўқувчиси Нурлибаев Тўлеби,  гран-прини   Умирзахов Мейрлан эгаллади.

2024-йил октябр ойида  Қозоғистон Республикаси “Ватандошлар Жамияти” томонидан  ташкил етилган  ижодий ишлар танловида  9-синф ўқувчиси 1-ўринни эгаллади

2024-йил  25-30-ноябр кунлари ўтказилган “Республика  чемпионатида” спортнинг  кураш тури бўйича Сахиева Балжан 1-ўринни  эгаллади.

 

 

 

 

Учқудуқ туман 18-умумий ўрта таълим мактабида 2024-йилда мактабнинг  еришган ютуқлари тўғрисида МАъЛУМОТ

        

         Учқудуқ туман "КЕЛАЖАК" Ёшлар марказида Учқудуқлик ёшлар учун "Ўзбекистон ёшлар мамлакати!" шиори остида Ёшлар сайли бўлиб ўтди. Ушбу сайл доирасида отказилган "Конституция билимдонлари" танловида  18-мактабнинг "СЕНАТОРЛАР" жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, 300000 сўмлик ваучерга ега бўлдилар.Шунингдек мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдумажидова Сабрина "Ўзбекистон ёшлар мамлакати" шиори остида ўтказилган иншолар кўрик-танловида фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, 100000 сўмлик ваучерни қўлга киритди.

         2023-йилда Навоий шаҳрида ўтказилган 11-синфлар ўртасида ўтказилган Олимпиадасининг Вилоят  босқичида Каримов Шуҳрат 2-ўринни  егаллади ҳамда Навоий давлат педагогика институтининг физика факултетига муддатдан олдин талаба бўлди.

         "Ёшлар ойлиги" доирасида  Учқудуқ туман Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон-ёшлар мамлакати" ҳамда "Кураш миллий ғуруримиз" шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида 18-мактабнинг  6-"Б" синф ўқувчиси Абдуллаев Шахзод фахрли 1-ўринни, 8-"Б" синф ўқувчиси Файзуллаев Фаррух 55 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни, 6-"А" синф ўқувчиси Турсунтошев Ҳусан 42 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни, 6-"Д" синф ўқувчиси Норимов Давлатбек 55 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

         2023-йилда еса 36 нафар битирувчиларнинг 28 нафари   Ўзбекистондаги  ОТМ га кирган 77%,  4 нафари саноат техникунларида ўқишга кириб  88 % ни ташкил етди.         Мактабнинг физика фани ўқитувчиси Мансурова Наргиза "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

         Ёшлар  маънавиятини юксалтириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, мутолаа маданиятини  ривожлантириш  мақсадида  туманда ёшлар  иштирокида  ташкиллаштирилган  “Ҳафтада  1 китоб, ойида 4 китоб, йилида 52 китоб ўқиймиз” лойиҳасида 18-мактаб ўқувчилари 1 даражали диплом билан тақдирланди.

         Жорий йилнинг 27-октябр куни Учқудуқ туман Ёшлар марказида "ЁШ КИТОБХОН" Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 10-14 ёш тоифасида 18-мактабнинг 6-"Д" синф ўқувчиси АЗИМОВА ХУМОРА фахрли 1-ЎРИННИ, 6-"Д" синф ўқувчиси Зокиров Қувончбек фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Азимова Хумора табловнинг вилоят босқичида муносиб иштирок етди.

         2023- йил  30-октябр куни Учқудуқ туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан ўтказилган "ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ!" Республика кўрик-танловининг туман босқичида 18-мактабнинг 10-"Б" синф ўқувчиси ҚЎЛДОШЕВА МАДИНА тасвирий-амалий санъат ё‘налиши бўйича фахрли 3-ўринни егаллади ва диплом ва есдалик совғалари билан тақдирланди.

         Учқудуқ туман ММТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тоштемиров Баҳриддин "БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ" вилоят босқичининг ШАШКА спорт мусобақасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

         Жорий йилнинг 24-27 декабр кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спортнинг дзюдо тури буйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада Россия,Қозоғистон ва Тожикистон ҳамда Ўзбекистон давлатларидан дзюдочилар татамида кураш олиб бордилар.

Шулардан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Учқудуқлик икки нафар спортчиларимиз  18-мактабнинг собиқ ўқувчиси ва хозирда 11 синф ўқувчиси Опа-Сингиллар Облокулова Гуласал 57 кг вазнда КУМУШ МЕДАЛ соҳибаси бўлган бўлса, Гулина Облоқулова 70 кг вазнда мусобақада 1-ўринни егаллаб, ОЛТИН МЕДАЛ соҳибаси бўлишдилар. 

20-мактаб 2024-йил ютуқлари

Учқудуқ туман 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 2013 нафар ўқувчига 149 нафар олий маълумотли педагог ходимлар таълим-тарбия бериб, Янги Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшиб  келмоқда. Жорий ўқув йилида 263 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.

Педагогларнинг 59 нафари олий тоифали, 37 нафари биринчи тоифали ўқитувчилардир. Бугунги кунда 20-мактаб республика рейтингида юқори ўринларни егаллаб келмоқда.

2024-йилда ҳам мактабимиз  инглиз тили билимдонлари жамоаси Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича енг яхши мактаб” кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўринни егаллаб, вилоят босқичига 2-ўринни егаллади. “Яшил мактабим” республика танловларининг туман босқичида мактабимиз ўқувчилар жамоаси 1-ўринни, вилоят босқичида 2-ўринни егаллади. Информатика ва математика  олимпиадасининг туман босқичида 8 нафар ўқувчи 1-2-3-ўринларни егаллаб, улардан 2 нафари вилоятда 4-5-ўринларни эгаллади.

Жумладан, Республика таълим инспексияси томонидан “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар рейтинги ўтказилиб, баҳоланганда мактабимиз 1-соҳа “Таълим ва тарбия жараёни” ё‘налишида республикада 2-ўрин, 3-соҳа -“Малакали мутахассислар ҳамда бадиий адабиётлар” ё‘налишида республикада 1-ўрин, умумий баллар бўйича вилоятда 1-ўринни, республикада 3-ўринни егаллади.

Ўқувчиларимиз йил давомида нафақат таълим соҳасида, балки спорт соҳасида ҳам улкан ютуқларни қўлга киритиб келдилар.  Ўқув йили давомида  ўтказилган “Беш ташаббус” олимпиадасининг туман босқичида спортнинг “Қувноқ стартлар” ё‘налишидан 1-ўринни, вилоят босқичида 3-ўринни, “Мини футбол” ё‘налишидан туман босқичида 1-ўринни, “Енгил атлетика” ё‘налишидан Турсунмуродов Азизбек туман босқичида 3-ўринни,  Шомуродова Зиёда 2-ўринни, Турсунмуродов Азизбек вилоят босқичида 1-ўринни,”Стол тенниси” ё‘налишидан туман босқичида Жаҳонқулов Умрзоқ 1-ўринни, вилоят босқичида 1-ўринни, Қорақулова Гулсанам туман босқичида 2-ўринни, шахмат ё‘налишидан Ҳамидова Изоза 1-ўринни,  физика фани ўқитувчиси Ҳамдамова Зарина туман босқичида 1-ўринни, “Ёш китобхон” ё‘налишидан туман босқичида 10-14 ёш тоифасида Ҳусенова Кумуш, 15-19 ёш тоифаси бўйича Ҳамроева Шаҳлолар 1-ўринни егалади. 9-синф ўқувчиси Шомуродова Зиёда САМБО бўйича бир неча марта Ўзбекистон ҳамда  Осиё чемпиони бўлди.

“Йил аёли” кўрик танловида мактабнинг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси Сафарова Моҳигул туман босқичида 1-ўринни, “Гердир тенглик” танловининг туман босқичида Отаева Муножот туман босқичида 1-ўринни эгалади.

“Зулфияхоним издошлари”  республика кўрик танловининг туман босқичида 5 нафар ўқувчимиз 1-ўринни егаллаб вилоят босқичида иштирок этди.

“Жадидлар изидан” республика кўрик танловининг туман босқичида 6-8-синф тоифаси ё‘налишидан Тўхтапўлатова Асида 9-10-синф тоифасидан Ҳамроева Шаҳло 1-ўринни вилоят босқичида 4-ўринни эгалладилар.

“Ҳуқуқий-маърифий билимдон” республика кўрик-танловининг туман босқичида мактабнинг “Қалқон” жамоаси 1-ўринни, вилоят босқичида 3-ўринни эгалладилар.

2023-2024-ўқув йилида 94 нафар битирувчи ўқувчиларимизнинг 84 нафари ОТМларга табаликка қабул қилинди. 2024-2025-ўқув йилида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган Фан олимпиадасининг туман босқичида 36 нафар ўқувчимиз 1-2-3-ўринларни, вилоят босқичида еса 7 нафар ўқувчи 1-2-3-ўринларни эгалладилар.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг асосий мақсадимиз — ёшларнинг сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишига эришиш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат”.

Ушбу фикрлар тасдиғи ўлароқ, энг чекка ҳудуд Учқудуқ туманида ҳам фар¬зандларимиз таълим–тарбия оладиган масканларда энг аввало, шарт–шароитни яхшилаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бир йил сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, 3,9- мактабларда 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мутлақо янги кўринишга келтирилган ўқув даргоҳлари янги ўқув йилида ўқувчиларни бағрига олди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари қаторида 7- мактабда 311 млн. сўм,  18- мактабда 310 млн. сўм ҳисобидан  сунъий қопламали  спорт майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилган. 18-мактаб  ҳудуди  ички йўлакларига 600 млн. сўмга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 20-мактабнинг 280 ўринли қўшимча биноси ҳам 1-мавсум лойиҳаси бўлиб, 1 млрд. 224 млн. сўм маблағ сарфланган.  Икки қаватли янги бинода 7 та синф хонаси замонавий дизайн ва ўзгача услубда қурилган. Кенг ва ёруғ коридорда ўқувчиларнинг устки кийимлари учун шкафлар қўйилгани нафақат болаларни балки ота-оналарни ҳам беҳад қувонтирмоқда.

Шу кеча-кундузда 1 млрд. 178,2 млн. сўм пул ҳисобига  “Йўлчилар” овулидаги 11-сонли ДМТТ биносида  таъмирлаш ишларига якунига етказилмоқда.

Худди шундай, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми ғолиблар  сафида  “Жузқудуқ” овулидаги 2-мактабда 400 млн. сўмга сунъий қопламали мини стадион қурилаётган бўлса, 18-мактабнинг фасад қисмида 600 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.

 20-мактабнинг фасад қисми эса 1 млрд. 360 млн. сўмга таъмирланмоқда. Ушбу қурилишлар яқин кунларда якунланиб, объектларни фойдаланишга топшириш  мақсад қилинган.

Учқудуқ туманида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг барчаси ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишига қаратилганганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

28 Jan 2025

      Шимолий кон бошқармасидек гигант корхона таркибида қатор бўлим ва бўлинмалар борки улар орасида 3-сонли Гидрометаллургия заводининг ўрни беқиёс. Жорий йил июнида 30 ёшни қаршилайдиган завод йиллар давомида салоҳиятли кадрларга эга ривожланган инфратузилма ва замонавий стандартларга жавоб бера оладиган замонавий корхонага айланди.
      Минглаб ходимларни ўзида жамлаган корхона бугун қайсидир маънода Учқудуқдан унча узоқда бўлмаган яна бир кичик шаҳарчадек, тасаввур уйғотади кишида. Ишлар қатъий тартиб ва интизом асосида йўлга қўйилган корхонанинг дарвозасидан ичкарига киришингиз биланоқ, ўзга бир механизмнинг ичига тушиб қолгандек бўласиз, гўё!
     Катта майдоннинг ҳар бурчагида иш билан банд бўлган ишчи-ходимлар ўз ишига шунчалик берилиб кетган-ки, кимнингдир қўлида қалин қўлқоп, яна бирови мустаҳкам шлемда. Хуллас, “НКМК 3-ГМЗ” ёзуви туширилган иш формасини кийиб олган бу одамлар катта ижтимоий симфониянинг ноталаридек, кетма-кетликда ҳаракат қилишган. Улар ўртасидаги мувофиқлик шунчалик мукаммалки, бу ритмни бирор бир “дирежёр” бошқараётгандек кўринади. Ҳа, бу ерда тартиб шундай!.
Металлнинг ўзига хос ҳиди, оловнинг иссиқ нафаси, механизмларнинг ғир-ғир ва шовқинли товушлари ҳар замонда самода кўтариладиган чанг ва ғубор билан завод гўё тирик организмдек нафас олади. Ҳар бир ходим бу улкан жараённинг бир халқаси, сифатида намоён бўлади.
Илк манзил 3-ГМЗнинг остонаси йирик майдалаш цехи бўлди. Ахир бу ердан заводнинг “қайноқ ҳаёти” бошланади. Боймуродов Эркин Каюмович раҳбарлигидаги цехда 60 киши меҳнат қилади.
       Муҳандис - техник ходимлар билан бирга, бункерловчи, янчиш, тортиш, конвейер ва саралаш механизми машинисти, таъмирловчи чилангар, электоромонтёр, электрогазпайвандчи касбларда фаолият олиб бораётган ходимлар кондан келаётган маъданларни ташиб, янчиб бункер орқали майдалаш цехига тақсимлаб беришдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажармоқдалар. 10 йилдан бери хоналар тозалигига жавобгар бўлган Асал Эргашевани жамоада катта-кичик барча ҳурмат қилади.
       Цехга ташриф 353,5 метр узунликдаги қия лентадан бошланади. “Наклонний конвейр”, дея номланувчи бу лента тоғдан пастга қараб шошилаётган улкан сўқмоқни эслатади. Лента бўйлаб оқаётган маъданли тошлар эса табиат сирини очишга интилган ўзандай бир текис ҳаракатланади. Ер сатҳидан 31 метр чуқурликка қараб кетган бу қия лентани цех ишчи-мутахассисларининг ер қаърини ўрганувчи илмий сафарига ўхшатиш мумкин.
Аҳамиятлиси тинимсиз шовқин ва тебраниш бўладиган майдонда конвейер машинистлари учун алоҳида хона бор. - Тинимсиз тебраниб турувчи бу хонада ҳатто жиҳозлар ҳам биз билан қўшилиб тебранишга мослашиб кетган дейди, - ярим ҳазил ярим чин маънода машинист Газбек Турганбаев.
Темир зиналар бўйлаб эстакадага кўтарилар эканмиз атрофда барча нарса енгил қум зарраларига кўмилганлигига гувоҳ бўламиз. Ҳеч қанча вақт ўтмай вагондаги 65 тонналик маъданнинг бир зумда бункерга бўшатилганини қулоқни қоматга келтирган овоздан пайқаш мумкин. Бу ЙМК 1500/180 русумли майдалаш конуси бўлиб, соатига 1450 метр куб рудани майдалаш цехига юборади.
      Бу ерда ишчилар кундуз куни махсус “сигнал” чалиш, кечаси эса ёруғликни ўчириб-ёқиш орқали амалга ошираётган ўзаро мулоқоти бизни таажжубга солди. Цех мутахассисларининг “топағон”лигидан ҳайратландик.
      Эътиборлиси, мураккаб технологияли корхонада кечаётган бу жараёнда инсон саломатлигига алоҳида эътибор қаратилган. -Бункерга тўкилган маъдандан ажраладиган чангларни камайтириш мақсадида тинимсиз ишлаб турадиган сув пуркагичлари ўрнатилган, қолаверса СИОТ номли чанг ва газдан тозалаш ускунаси жараёнда ҳосил бўладиган 95% чангни ушлаб қолишга мўлжалланган, - деди цех катта устаси Ҳабибулло Омонов.
      Ишчи-ходимлар ҳар беш йилда аттестациядан, ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказилади. Меҳнат шароитлари ҳам мунтазам ўрганилиб борилади. Улар ўртасида касб касалликларининг олдини олиш мақсадида овқат рациони бепул берилади.
    Йилига 10 млн. тонна маъданни қайта ишлашнинг кейинги босқичига юбораётган аҳил жамоага мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ёр бўлишини тилаймиз!

Феруза ЯНДАШОВА, махсус мухбиримиз.

28 Jan 2025

     Абдалим Ачилов 1966 йилда ён-томонлари азим тоғлар билан ўралган Қўйтош қишлоғида туғилган. Сокин ва ҳуснбахш бу гўша Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган. Ёшлиги тоғ-ён бағридаги яйловлар-у кенгликларда яхши инсонлар қуршовида ўтди.
Қишлоқдан унчалик узоқда бўлмаган шахталарда иш тун-у кун қизғин давом этганлиги унинг кончилик ишига қизиқишини оширгани рост. Ҳали мактаб давридаёқ, ўз олдига аниқ мақсадни қўйган Абдалим тоғликларга хос танти ва жайдари, мард ва жасур ўғлон бўлиб улғайди. Мактабни тугатиб, йигитлик бурчини ўташ учун армия сафига отланди.
      Табиатан бақувват алпкелбат эмас-ми, у байналминал жангларда иштирок этиш учун Афғонистонга сафарбар қилинган. 1985-1987 йилларда Қобул шаҳрида хизмат қилган. Кучли ирода ва жасоратини бир неча бор намойиш этган қаҳрамонимиз ўзига берилган ҳар бир топшириқни сидқидилдан бажариб, қуролдошлари ҳурматини қозонган. Уруш ўчоғидаги машаққатлар ҳақида ҳозиргача ҳам гапирмайди. Бу борада сўз юритилганда эса бир нуқтага узоқ тикилиб, жим ўтиришидан унинг қалбида уйғонган даҳшатли хотираларни юз ифодасидаги ўзгаришлардан англаш мумкин.
      Эсон-омон она қишлоғига қайтган Абдалим 1987-1992 йилларда Тошкент давлат техника университетида ўқиган. Академик Ваҳоб Рахимович тавсияси билан маркшейдер йўналишини танлаганлигини фахр билан эслайди. Университетда таҳсил йилларида устози Олег Александрович берган таълимдан миннатдор эканлигини таъкидлайди. Етук кадр бўлиб қишлоғидаги шахтада аввалига мастер кейинчалик участка бошлиғи вазифаларида ишлаган.
2001 йил янги рудникда участка маркшейдери вазифасига ишга чақирилган Абдалим аканинг Учқудуқда яшаш ва ишлаш насибасида бор экан таклифни қабул қилди. Тез орада малакали мутахассис ҳамкасбларидан кўмагини аямайдиган яхши инсон сифатида танилди.
      Ўз билим ва тажрибаси билан 2003 йилдан “Даугизтау” конида участка маркшейдери, бош маркшейдер лавозимларида фаолият юритган. 2008-2015 йилларда эса Шимолий кон бошқармаси бош маркшейдер вазифаси унга ишониб топширилган.
Абдалим Ачиловнинг масъулиятли фаолияти кончилик ишларининг техникавий томонларини мувофиқлаштириш, ўз вақтида тезкор қарорлар қабул қилиш қолаверса, юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти ҳамда жамоа билан самарали ишлашни ҳам ўз ичига олади.
2016 йилдан “Шарқий” кон участкасида маркшейдер бўлиб фаолиятини давом эттирган бўлса ҳозирда Геомеханика бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётир. Соҳадаги 24 йиллик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тарбиялаган. Фахриддин Йўлдошев ва Меҳриддин Бобоқуловлар ундан ўрганган амалий ва ҳаётий тажрибалари ортидан бугун турли бўлинмаларда раҳбарлик лавозимида ишламоқда.
Дарвоқе, “Даугизтау” ва “Шарқий” конидаги маркшейдерларнинг аксарияти Абдалим Ачиловни ўзининг устози деб билади.
Турмуш ўртоғи Гулбаҳор Очилова билан беш нафар фарзандни ўстирди. Оиланинг икки ўғли ота изидан бориб, олий маълумотли етук мутахассис. Катта қизи эса Тошкентдаги Президент мактабида инглиз тили фанидан ёш авлодга таълим беради. 2 нафар неварали бу ибратли оилада фарзандлар ютуғидан ғурурланиш, уларнинг мақсад ва интилишларига қанот бўлишлик муҳим жиҳат, оила қадрияти саналади.
       Ҳа, Абдалим Ачилов юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрини чуқур англайдиган инсон эканлигини суҳбатимиз осносида билиб олдик. –Уруш кимга бахт олиб келган, кимнинг муаммосини ечган, оғирини енгил қилган? Қайси бир мамлакатда юз берса офат, қайғу, бахтиқароликдан бошқа нарса келтирмади. Бугунги ҳаётимизга қаранг, кунларимиз тинч, тунларимиз осуда, меҳнатимиз баракали, кўчаларимиз файзли, Учқудуғимиз кундан кунга гўзаллашиб бормоқда. Энг муҳими болаларимиз эртасидан кўнглимиз тўқ, уларнинг шўх кулгуси хонадонларимиз файзига қайз қўшиб турибди, - дейди қаҳрамонимиз.
      Халқимизда: “Мард одамнинг изи ерда, номи элда, улуғлиги эса дилда қолади” деган ҳикматли сўз бор. Биз ҳам Абдалим ака Ачиловнинг ҳаёт йўлларига назар соларканмиз, у ўзининг билими, элу-юртига фидоийлиги билан шогирдлар ва жамодошларининг ҳурматини қозонган устоз ва ҳамкасб эканлигини англадик.

Нилуфар РЎЗИЕВА,
ШКБ “Шарқий” кони маънавий маърифий ишлар бўйича инспектори.

28 Jan 2025

     Қай-қай істі бастағанда айқын мақсат пен тәуекелге бел буып, бар күш-қуатыңды соның жолына салсаң, ешқандай еңбектің еш кетпейтінін көпшілігіміз жақсы білеміз. Алған бетінен қайтпай еңбектің көзін тауып, әке жолымен келе жатқан ауданымыздың азаматы Алтыбаев Ғабиден Байназарұлы бүгінгі мақаламыздың кейіпкері.
     Ғабиден 1991 жылы Үшқұдық ауданында қарапайым отбасында дүниеге келді. Үш ұл тәрбиеленген жанұяда Байназар аға балаларына тек әке емес, өмірдегі тәлімгері бола білді. Балаларына өз мақсатына жету жолында шыдамды әрі табанды болуды үйретті. Соның арқасында Ғабиден мектепті бітіріп, аудандағы тау-кен коллежінде білім алып, 2010 жылдан бастап 3-санды Гидрометаллургия заводының ірі майдалау цехіне жұмысқа орналасады. Әкесі Байназар ағаның заводта ұзақ жылдар бойы еңбек еткені Ғабиденнің бұл салаға келуіне түрткі болды десек артық айтпаған боламыз. Мақсаты айқын жас маман білімін шыңдау үшін 2018-2021 жылдар аралығында Қазақстан Республикасы Қарағанды техника университетінде оқып, өз саласының мықты маманы болды.
    – Жұмыстың оңайы жоқ. Бәрінің өзіне тән қиындығы болады. Сол сияқты бұл сала да жауапкершілікті талап ететін іс. Әкеммен бірге Ғайбулла Адинаев, Сафар Эгамов сынды осы саланың майталмандары ұстаздық етіп, тәжірибелерімен бөлісіп отырды. Әсіресе бүгінгі күнде ірі майдалау цехінің меңгерушісі Эркин Боймуродовтың кеңестері кәсіби өсу жолымда өз орнын ойып тұрып алған,-дейді Ғабиден Байназарұлы.
Ізденімпаздығы, еңбексүйгіштігі арқасында Ғабиден Байназарұлы бірталай жетістіктерге жетті. Бүгінгі күнде ірі майдалау цехінде ауысым ұстасы болып, өзіне жүктелген тапсырмаларды жоғары дәрежеде орындап келуде.
     Кейіпкеріміз өмірлік жары Аягөз екеуі үлгілі отбасылар қатарын көбейтіп, үш ұлына тағылымы мол тәрбие беріп, білім алып, болашаққа құлаш сермеулері жолында бар мүмкіндікті жасап отыр.
     Бір басында тектілікті, ірілік пен іскерлікті асқақтатар сан қасиеттер тоғысқан, сонысымен де ұжымының ортасында абыройлы азамат болып есімі жақсылар мен жайсаңдардың қатарында аталып жүрген Ғабиден Байназарұлына отбасылық бақыт, өмір жолында еңбексүйгіштік, нағыз азаматтық қасиеттерге ие тұлға ретінде ауданымыз халқының игілігіне бөленіп жүре беруін тілейміз.

Мөлдір БҮРКІТБАЕВА,
тілші.

28 Jan 2025

      Бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистон дунё ҳамжамияти эътироф этган этганидек, жадал тараққиёт, туб ўзгариш ва фаол ислоҳотлар даврини ўтамоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда ислоҳотлар қамрови ва ўзгаришлар самараси маълум бир ҳудуд ёки макон билан чегараланаётгани йўқ: ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар ва ҳар бир овулда янгиланишларга гувоҳ бўлиш мумкин.
   Бу каби ўзгаришлар эса шунчаки кўркам бинолар қурилиши, кенг ва равон кўчалар пайдо бўлиши билан эмас, аввало халқимиз онги ва тафаккурининг юксалиши ҳаётга эртанги кунга бўлган ишончининг мустаҳкамлиги, илмга интилиш негизида амалга ошмоқда.
    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев: “Инсоният тарихи шундан далолат берадики, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқичга кўтаради”, дея қайд этиб ўтган эди.
Дарҳақиқат, шу маънода таъкидлаш керакки, ҳар қандай ривожланишнинг туб замирида биринчи навбатда катта маънавият ва халқнинг интилиши ётади. Айни ҳақиқатни эса Қизилқум жавоҳири, саҳродаги бўстон, дея эътироф этилаётган Учқудуқ туманидаги ўзгаришларни мазкур ҳудудда яшовчи қарийб 40 минг нафар аҳолининг турмуш тарзи мисолида ҳам кўриш мумкин.
     Айтиш жоиз бўлса 20 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг фахри ва ғурури бўлган Учқудуқнинг мавқеи нафақат ўзининг олтини, урани ва чорвачилик маҳсулотлари, шу билан бирга меҳнаткаш, бағрикенг, сахий халқи, истеъдодли ва иқтидорли ёшлари, забардаст кончиларининг фидойи меҳнатлари билан тобора ошиб бормоқда.
     Бу ернинг тарихига тўхталадиган бўлсак, нафақат Ўзбекистон балки дунё тарихига оил энг қимматли маълумотларга дуч келиш мумкин. Хусусан, Учқудуқ туманидан аниқроғи марказий Қизилқумдаги Мингбулоқ овулидан 30 км. узоқликда жойлашган Жирақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб полеонтологик музей ҳисобланади. Илмий фаразларга кўра, бу ерда тахминан 95 миллион йил аввал Тетис денгизи мавжланиб оққан, деган қарашлар мавжуд.
Тарихнинг ўқилмаган саҳифаларига қарайдиган бўлсак, олис ўтмишнинг бетакрор ва ўчмас саҳифаси бўлиб муҳрланиб қолган тошлар ўрмони ажойиб ва ғаройиб табииат мўъжизасидир. Шу боис, бу ерга кўплаб таркибида олимлар бўлган халқаро экспедиция ташриф буюришади. Илмий ўрганишлар олиб борилиб, ўрдакбурун динозаврнинг болдир суяклари, тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари каби бошқа жойларда учрамайдиган жуда ноёб топилмаларни учратиш мумкин.
Бугун ушбу манзилда “Тош ўрмон”, деб аталувчи очиқ осмон остидаги музей ташкил этилган. 1 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига ҳудуд 3D панжаралар билан ўралган. LED ёритгичлар, видеокузатув мосламалари ўрнатилган.
     Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг асосий мақсадимиз — ёшларнинг сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишига эришиш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат”. Ушбу фикрлар тасдиғи ўлароқ, энг чекка ҳудуд Учқудуқ туманида ҳам фар¬зандларимиз таълим – тарбия оладиган масканларда энг аввало, шарт – шароитни яхшилаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётир.
      Бир йил сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, 3,9- мактабларда 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мутлақо янги кўринишга келтирилган ўқув даргоҳлари янги ўқув йилида ўқувчиларни бағрига олди.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари қаторида 7- мактабда 311 млн. сўм, 18- мактабда 310 млн. сўм ҳисобидан сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилган. 18-мактаб ҳудуди ички йўлакларига 600 млн. сўмга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, 20-мактабнинг 280 ўринли қўшимча биноси ҳам 1-мавсум лойиҳаси бўлиб, 1 млрд. 224 млн. сўм маблағ сарфланган. Икки қаватли янги бинода 7 та синф хонаси замонавий дизайн ва ўзгача услубда қурилган. Кенг ва ёруғ коридорда ўқувчиларнинг устки кийимлари учун шкафлар қўйилгани нафақат болаларни балки ота-оналарни ҳам беҳад қувонтирмоқда.
     Шу кеча-кундузда 1 млрд. 178,2 млн. сўм пул ҳисобига “Йўлчилар” овулидаги 11-сонли ДМТТ биносида таъмирлаш ишларига якунига етказил-моқда.
Худди шундай, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми ғолиблар сафида “Жузқудуқ” овулидаги 2-мактабда 400 млн. сўмга сунъий қопламали мини стадион қурилаётган бўлса, 18-мактабнинг фасад қисмида 600 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.
20-мактабнинг фасад қисми эса 1 млрд. 360 млн. сўмга таъмирлан-моқда. Ушбу қурилишлар яқин кунларда якунланиб, объектларни фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.
       Учқудуқ туманида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг барчаси ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
     Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу юртнинг катта бойлиги саналади.
“НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ № 2-тиббий санитария қисми стоматология поликлиникаси капитал таъмирдан чиқарилган мутлақо янги бинога жойлаштирилди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлардан беморлар ҳам хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари ҳам мамнун. Эътиборлиси, шу кеча-кундузда катталар поликли-никаси ва туғруқхона бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Умуман олганда, тиббиёт муассасасининг барча бўлимлари жойлашган биноларда капитал-қурилиш ишлари 2025 йилда давом эттирилади.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада 500 млн. сўм маблағ эвазига кўп тармоқли туман поликлиникаси қайдхона бўлимини кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
    Халқимизда: “Йўл қурмоқ - савоб, йўл юрмоқ – роҳат!”, дейишади. Кейинги йилларда ана шундай роҳатланиб юрадиган йўллар қурилиши кўлами кенгайди. Ҳозирда "Очиқ бюджет"га киритилаётган ташаббусларда йўл қуриш лойиҳалари устунлик қилаяпти.
Шубҳасиз, шу кеча - кундузда амалга оширилаётган йирик йўл таъмири лойиҳасига Учқудуқ туманида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. “Мустақиллик”, “Абай”, “Дўстлик” маҳаллари ҳудудидан ўтувчи 4,1 км ички йўлларга янгидан асфальт тўшалмоқда. Пиёдалар йўлакчаси барпо этилиб, лотоклар таъмирдан чиқарилмоқда.
Туман марказини иссиқлик таъминоти билан таъминлайдиган қозонхона ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунда маънан эскирган. Куз-қиш мавсумида узилишлар кўп кузатилади. Масаланинг ана шу жиҳати эътиборга олиниб, Инвестиция дастури доирасида замонавий ихчам ва тежамкор қозонхона қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туркия технологияси асосида ишловчи ушбу қозонхона 65 млрд. сўм маблағ эвазига барпо этилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

28 Jan 2025

    Ҳар бир инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, унинг умр йўлларида муҳим бўлган қарор қабул қилинади. 1993 йил ёш Зоиржон ҳаётида туб бурилиш йили бўлди, дейиш мумкин. Самарқанддан икки акасининг таклифи билан Учқудуқдаги саноат (аввалги кончилик) техникумида ўқиш учун келганидан ҳамон миннатдор. Улар сабаб бугун севимли иши аҳил-иноқ жамоаси бор. Ҳаёт йўлларида текис одимлаб, ўз олдига қўйган мақсадларига бирма-бир эришмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, инсонга тўғри йўлни кўрсатадиган ака-ука, устоз ёки ёрдамчи дўстнинг борлиги – буюк неъмат.
Зоир Арзиевнинг ҳаёт саҳифалари ҳам ана шундай мазмунли кунлар билан тўла. У 1979 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Оилада саккиз нафар фарзанд орасида тарбия топган Зоиржоннинг отаси Бўри Арзиев колхоз ишчиси эди.
Мустақил ҳаётдаги муҳим сифатлар меҳнатсеварлик билан камтаринлик хислатлари жуда ёшлигидан оила муҳитида унинг билан баробар ўсиб борди. Мудом дастурхон бошида: “Оламда меҳнат нонидан ширин таом йўқ!”, дея таъкидлайдиган ота ҳаётидан олинган сабоқ Зоир Аризиевнинг бутун ҳаётини ёритиб турган шамчироқ бўлган бўлса, ажаб эмас.
       Ўқишни тугатгандан сўнг, Термиз шаҳрида армия сафида хизмат қилган қаҳрамонимиз 1999 йилда Шимолий кон бошқармаси 3-ГМЗнинг йирик майдалаш цехида иш бошлади. Аввалига бункерловчи орадан 3 йил ўтиб, янчиш, тортиш ва саралаш механизми машинисти вазифаси ишониб топширилди.
Устози Хушвақт Ирисовдан олган ҳаётий ва касбий сабоқлари Зоир ака ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб қолган. "Устозлик – бу чироқдек, ўзидан ёруғлик сочиб бошқаларга йўл кўрсатишдир" деганларидек, шогирдлари Қобил Қодиров ва Бекзод Умаровга бугун ҳар томонлама ўрнак бўларлик, устоз!
       Оиласида ҳам Зоир ака барқарорлик тимсоли. Турмуш ўртоғи Гулноза Рўзиқулова № 2 тиббий - санитария қисмида ҳамшира бўлиб ишлайди. Бу оилада уч нафар фарзанд камол топмоқда. Қизи Самарқанд давлат университетида хорижий тиллар йўналишида таҳсил олаётган бўлса, ўғли молия – иқтисод йўналишини танлаган.
Умрининг қарийб 26 йилини сарфлаган завод Зоир Аризиевнинг қисмати. У қисматидан миннатдор бўлиб, ўзининг ҳалол меҳнати, саъй ҳаракатлари билан умр дафтарини безаб бораётир.

27 Jan 2025
                   
2023 ва 2024 йиллар  12 ойи давомида Учқудуқ туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан кўриб чиқилган  
  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида маълумот
                   
Туман ҳокими ва ўринбосарлар  Жами мурожаатлар Мурожаатларни шакллари
Шахсий ва сайёр қабуллар (Оғзаки мурожаатлар)  Ёзма мурожаатлар Электрон мурожаатлар                
2023 й 2024 й 2023 й 2024 й 2023 й 2024 й 2023 й 2024 й
                   
                                                                                                              Учқудуқ тумани
1 Туман ҳокими - У.Елмуратов 479 389 329 218 142 179 8 8
2 Туман ҳокими биринчи ўринбосари -   45 95 23 49 19 42 3 4
3 Туман хокими ўринбосари -Э.Расулов 33 18 27 5 5 6 1 1
4 Туман ҳокими  ўринбосари - С.Муратов 36 74 4 43 28 31 4 6
5 Туман хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий -маърифий ишлар буйича уранбосари - Н.Муратов 41 32 25 14 14 20 2 0
6 Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Д.Астанов  20 22 16 6 4 9 0 0
7 Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи    48 65 33 23 13 31 2 0
Жами  702 695 457 358 225 318 20 19
24 Jan 2025

     Bugun xalq deputatlari Uchquduq tuman kengashining navbatdagi beshinchi sessiyasi kun tartibida 2025 yilda Uchquduq tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi to‘g‘risidagi masala muhokamalar maydonida bo‘ldi.
    O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 20-dekabrdagi “Hududlarda yuqori iqtisodiy o‘sish va aholi bandligini ta’minlashning yangi tizimini yo‘lga qo‘yish hamda bu borada mahalliy hokimliklarning roli va mas’uliyatini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-223-sonli Farmonini Uchquduq tumanida ijrosini ta’minlashga qaratilgan chora-tadbirlar dasturi tasdiqlandi. Unda tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, yuqori va barqaror iqtisodiy o‘sishga erishish, aholi yashashi va tadbirkorlik faoliyati uchun qulay shart-sharoit yaratish, yashil tamoyil va yondashuvlarni keng joriy etish, iqtisodiy o‘sishga turtki beruvchi drayver loyihalarni amalga oshirish orqali aholi bandligini ta’minlash va daromadlarini oshirishga doir ko‘plab chora-tadbirlar ko‘zda tutilgan.
    Jumladan, Uchquduq tumanini 2025 yilda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi (keyingi o‘rinlarda – Dastur)ning asosiy yo‘nalishlari etib belgilansin.
a) tumandagi mahallalar qiyofasini o‘zgartirish, obodonlashtirish va
ko‘p kvartirali uylarni ta’mirlash, issiqlik ta’minoti tizimini yaxshilash, zamonaviy uy-joylar qurish;
b) xizmat ko‘rsatish yo‘nalishida tuman markazi hududini kengaytirish bo‘yicha imkoniyatlardan samarali foydalanish, istirohat bog‘larida ko‘ngilochar maskanlarni (ob’yekt) tashkil etish orqali aholini xordiq chiqarishi uchun qo‘shimcha shart-sharoitlarni yaratish;
v) Qishloq xo‘jaligi sohasini ayniqsa, tumanning drayveri hisoblangan chorvachilik yo‘nalishini yanada rivojlantirish orqali chorva bosh sonini ko‘paytirish;
g) sanoatda qurilish materiallari sohasidagi korxonalar quvvatini oshirish, sanoat loyihalarini samarali joylashtirish, kichik sanoat zona imkoniyatlaridan to‘laqonli foydalanish.
    Uchquduq tuman hokimining moliya-iqtisodiyot va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha birinchi o‘rinbosari — Iqtisodiyot va moliya bo‘limi boshlig‘i – sanoatni rivojlantirish, xizmatlarni rivojlantirish, tadbirkorlikni rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish hamda aholi bandligini va daromadlarini oshirish, ishsizlik va kambag‘allikni qisqartirish kichik dasturlarini sifatli amalga oshirish yuzasidan;
Uchquduq tuman hokimning qurilish, to‘siqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xo‘jalik, ekologiya va ko‘kalamzorlashtirish masalalari bo‘yicha o‘rinbosari – qurilishni rivojlantirish hamda yashil tamoyil va yondashuvlarni joriy etish kichik dasturlarini sifatli amalga oshirish yuzasidan;
Uchquduq tuman hokimning o‘rinbosari — tuman Investisiyalar, sanoat va savdo boshqarmasi boshlig‘i – hududiy eksport va investisiyalar hajmini oshirish kichik dasturini sifatli amalga oshirish yuzasidan;
     Uchquduq tuman hokimning hokimning qishloq va suv xo‘jaligi masalalari bo‘yicha o‘rinbosari — tuman qishloq xo‘jaligi boshqarmasi boshlig‘i – qishloq xo‘jaligini rivojlantirish kichik dasturini sifatli amalga oshirish yuzasidan;
    Uchquduq tuman hokimning yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari hamda hokimning o‘rinbosari — Oila va xotin - qizlar boshqarmasi boshlig‘i – ijtimoiy sohani rivojlantirish kichik dasturini sifatli amalga oshirish yuzasidan shaxsiy mas’uliyat yukalatilgan.
      Shuningdek, Xalq deputatlari tuman Kengashining doimiy komissiyalari, sektor rahbarlari Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning o‘z vaqtida va sifatli amalga oshirilishini doimiy nazoratga olish hamda har chorakda Dastur ijrosi bo‘yicha sessiya yig‘ilishlarida mas’ullar hisoboti eshitish yo‘lga qo‘yiladi.

UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.

24 Jan 2025

     Bugun Uchquduq tuman hokimligi katta majlislar zalida Xalq deputatlari tuman Kengashining navbatdagi beshinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar, kun tartibida ko‘rilgan masalalarga aloqador bo‘lgan tuman hokimi o‘rinbosarlari, bo‘lim boshliqlari, korxona-tashkilot mutasaddilari hamda huquq-tartibot idoralari rahbarlari ishtirok etdi.
Sessiya ishini tuman hokimi, xalq deputatlari tuman Kengashi raisi Uchqun Yelmuratov boshqarib bordi.
Majlisda deputatlar Uchquduq tumani sektor rahbarlarining 2024 yil davomida amalga oshirgan ishlari to‘g‘risida hisoboti, hududda qonun ustuvorligini ta’minlash, jinoyatchilik hamda huquqbuzarliklarning oldini olish yuzasidan hisobot davrida amalga oshirgan ishlar hamda majburiy ijro byurosi tuman bo‘limi tomonidan sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlari ijrosi to‘g‘risidagi masalalarni muhokama qildilar.
     Shuningdek, 2025 yilda Uchquduq tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi to‘g‘risidagi masala muhokama qilindi.
Mazkur kun tartibida ko‘rilgan masalalar yuzasidan tuman hokimi, 1-sektor rahbari U.Yelmuratov, tuman prokurori, 2-sektor rahbari M.Ortiqov, tuman IIB boshlig‘i, 3-sektor rahbari A.Radjapov, tuman DSI boshlig‘i o‘rinbosari, 4-sektor rahbari o‘rinbosari E.Murodullayev shuningdek, majburiy ijro byurosi tuman bo‘limi boshlig‘i Z. Eshonqulovlarning hisoboti eshitildi.
    Bundan tashqari, aholi muammolari va murojaatlari bilan ishlash faoliyati yuzasidan sektorlar va tuman tashkilotlari tomonidan olib borilayayotgan ishlar hamda hokim yordamchilari faoliyati natijadorligini o‘rganish xususidagi masalalar yuzasidan Prezidentning Uchquduq tumani Xalq qabulxonasi mudiri B. Axmedov axborot taqdim etdi.
Uchquduq tumanida “Yashil bog‘” va “Yashil jamoat parki”ni tashkil qilish uchun yer maydonini tanlash to‘g‘risidagi masala bo‘yicha ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi tuman bo‘limi boshlig‘i Sh. Baxronovning axborot tinglandi.
Sessiya kun tartibida muhokama qilingan muhim masalalar yuzasidan tegishli qarorlar qabul qilindi va ijroga qaratildi.

UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: