LOTIN-КИРИЛЛ

Она меҳрининг тили бўлмайди

ОНА МЕҲРИНИНГ ТИЛИ БЎЛМАЙДИ

Олтин корхона, дея таъриф берадиганимиз 3-сонли гидрометаллургия заводида турли миллат вакиллари ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, ризқ-рўз яратмоқдалар. Улардан бири Лагода Лада Викторовна.

Навоий шаҳрида таваллуд топган Лада Лагода мактабни тамомлаб, Навоий саноат техникумининг бино ва иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш йўналишида таълим олган. Аввалига Навоий қурилиш бошқармаси Учқудуқ қурилиш монтаж трестида 1999 йилдан бошлаб, то ҳозирга қадар 3-сонли гидрометаллургия заводида муҳандис - конструктор бўлиб ишлаб келмоқда. Мана 24 йилдирки заводда амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа Лада Викторовнанинг чизмаларида ўз аксини топган. 

-Чизма бу шунчаки расм эмас, уни ҳамма ҳам тушунавермайди, ҳамма ҳам ўқий олмайди, - дейди Лада Лагода. - Заводдаги лойиҳа чизмаларнинг ҳаммасини меники, деб айтолмайман. Сабаби ҳар бир чизмани мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда камчиликлари бартараф этилади. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, мукаммаллаштирилади.

Шу ўринда қаҳрамонимизнинг узоқ йиллар қилган фидокорона меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, "НКМК фахрийси" ва "Кончилик шуҳрати" кўкрак нишонининг 3-даражаси билан мукофотланганлигини айтиб ўтиш ўринли.

Лада Викторовнанинг қизи Анастасия Москва давлат университетининг Тошкент филиали 3-босқич талабаси. Иш столида рамкага солинган “Онажон сизни яхши кўраман” сатри билан бошланувчи шеърга кўз югуртираман. Буни сезган Лада Викторовна қизим 15 ёшида ёзган, дейди кўзларига ёш ҳалқаланиб.

Қайси миллат вакили бўлмасин барча оналарнинг ягона орзуси фарзандлари соғлигию, бахту-камолини кўриш. Она меҳрининг бир хиллигини кўрамиз, меҳрни тушуниш учун тил билиш шарт эмаслигини англаймиз. 

Шу ерда ўқиган бир маълумот ёдимга тушди. Оллоҳим аёлга ҳамма хислатлардан берган экан. Гўзаллик, латофат, малоҳат, сабр-тоқат, матонат, шижоат... бироқ уларнинг нозик хилқатлигини билдириб туриш учун кўз ёшларни ҳам ҳадя этган экан. 

Мен бунинг исботини украин қизи, заводимизнинг малакали муҳандис-конструктори Лада Викторовнанинг нигоҳларида яна бир бор кўрдим.

Дилором Салимова,

3-ГМЗ маънавият ва маърифат ишлари бўйича инспектор. 

O'qilgan: 119 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: