LOTIN-КИРИЛЛ

ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ СЕССИЯ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Куни-кеча Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Шунингдек, сессия ишида  “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ ҳудудгаз Навоий МЧЖ бош муҳандиси  Бахриддин Худаяров Бахриддин, Навоий вилоят уй-жой давлат хизмат кўрсатиш бошқармаси иссиқлик манбаи ДУК бошқармаси бош муҳандиси Ўткир  Элов Ўткир, “Навоий ҳудудий электор тармоқлари корхонаси” АЖ техник масалала бўйича директори Ойбек Раимов,Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Насриддин Хўжаев иштирок этди.

    Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси Соли Хамроев олиб борди.

    Даставвал, депутатлар туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп хонали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2021-2022  йиллар куз-қиш даврида барқорор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишларнинг ижроси тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

     “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг 24-моддасига асосан туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп хонали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқорор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ижроси юзасидан ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси юзасидан  туман кенгаши депутати, туман ҳокимининг жамоатчилик ишлари бўйича маслаҳатчиси М.Абдикаримовни маърузаси эшитилди.

    Очиқ, ошкора ва танқидий руҳда ўтказилган мажлисда олдиндан иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув  қувурлари созлиги, электр энергия билан таъминлаш чоралари кўрилмаса ҳаво совиб кетганда учқудуқликларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз борди.

    Таъкидландики, коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар айниқса кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг норозичиликларига сабаб бўлмоқда.

    Айниқса,  куз-қиш фаслида айрим кўп қаватли уйларнинг охирги қаватидагилар томдан чакка ўтишидан азият чекса, пастки қаватдагилар зах ва ертўладан анқийдиган бадбўй ҳиддан нолишади.

    Бундан ташқари, иссиқ ва совуқ сув тармоқларидаги носозликлар, иситиш тизимидаги камчиликлар йилдан-йилга оддий ҳолга айланиб бормоқда.

    Бу ва бошқа бу каби муаммо ва кечиктириб бўлмайдиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

     Жумладан,  Туман ободонлаштириш бошқармасига:

-А.Темур, Шон-Шараф, Ўзбекистон, Тоғ, Х.Дўстлиги, Мустақиллик

кўчасида жойлашган 0,5 км.лик суғориш қувурларини жорий таъмирлаш;

-А.Темур, Наврўз, Шон-Шараф, Ўзбекистон, Тоғ, Халқлар дўстлиги,

Мустақиллик, Чўл гули, Олтинтоғ, Пушкин, Тинчлик кўчаларига 186 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш;

-хазонрезгилик натижасида хосил буладиган барг ва дарахт шохлари қолдиқларини ўз вақтида тозалаш ва куз қиш мавсумида балансида бўлган 65 км йўлларни соз ҳолатда йўл хавфсизлик қоидалари талаблари асосида сақлаш вазифаси юклатилсин.

     Туман Уй-жой коммунал хўжалик бўлимига:

-614 м2 уй олди кириш йўлакларини таъмирлаш;

-кириш йўлакларига 10 та кодли қулфлар ўрнатиш;

-2838 п/м иссиқ ва совуқ сув қувурлари пластик қувурларга

алшмаштириш;

-уй олди қисмига 43 та ўриндиқлар ўрнатиш;

-4 та болалар майдончаси қуриш;

-17 та электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш;

-7 та ертўладаги суматорларни қиёслашдан ўтказиш вазифалари

юклатилсин.

“Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман филиалига:

-0,8 км иссиқ сув қувурларини мукаммал таъмирлаш;

-қувурларни таъмирлаш учун ковланган йўлларни таъмирлаш;

-0,1 км ичимлик суви қувурларини мукаммал таъмирлаш;

-буғ қозонхонаси жорий таъмирлаш;

-сув иситиш қозонхонасида жойлашган НПТС 1,2 насосларини

ўрнатиш;

-сув иситиш қозонхонасига ДСН 1 насоси ўрнатиш;

-таъмирталаб қувурларни таъмирлаш учун бузилган асфальт қопламали йўлларни таъмирлаш вафалари юклатилсин.

     Туман ҳокими ўринбосари (О.Рамазонов), туман Уй-жой коммунал хўжалик бўлими (Ғ.Асланов)ларга:

-ҳар бир кўп қаватли уй ва ижтимоий соҳа муассасаларида куз-қиш

мавсумини ўтказиш бўйича масъулларнинг фаолияти устидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари билан биргаликда аҳолига кўмир ёқилғиси етказиб берилишини доимий назоратга олиш, бунда газлашмаган ва табиий газ етиб бориши қийин бўлган жойлардаги аҳоли пунктлари учун кўмир ёқилғиси етказиб берилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

-2021 йил 15 ноябрдан бошлаб 2022 йил 1 мартига қадар бошқарма,

хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида куз-қиш мавсумини барқарор ўтказилишини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича махсус штаблар ташкил этиш ва уларда узлуксиз равишда навбатчиликлар олиб бориш юзасидан барча зарур чораларни амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман мактабгача таълим бўлими, Учқудуқ саноат техникуми раҳбарлари ҳар бир муассасаларнинг иситиш тизими қиш мавсуми давомида барқарор ишлаши бўйича шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.

   Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби эса туман аҳолисига қиш мавсуми давомида ёқилғи энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, кўмир ёқилғиси етказиб бериш нархлари ҳамда тарифларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш  тавсия этилди.

    Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлар раҳбарларига:

ўзларига бириктирилган ҳудудда штаб ташкил этиш ва штаб

масъуллари билан биргаликда шахсан ҳудуддаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ кўриб чиқиш;

-ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъуллар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича аниқ чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;

-ҳар бир кўп қаватли уйни кириш йўлаги (подьезди)га замонавий дизайн билан пештахта (стенд) ўрнатиш;

    Бунда, пештахтага кўп қаватли уйга хизмат кўрсатадиган уй – жой хўжалиги, банк, маҳалла раиси, электр ва газ таъминоти корхоналари раҳбарларининг телефон рақамлари, жойлашган манзиллари, исми шарифи ва иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлишига асосий эътибор қаратиш тавсия этилди.

    Бундан ташқари, туман хокими ўринбосарлари Рамазонов.О ва У.Тураевларга овуларда яшаётган ахолини куз қиш мавсумини беталофат ўтказишлари учун етарли миқдорда кўмир маҳсулотлари билан таъминлашга масъул эканлинлари белгилаб қўйилди.

    Ушбу қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Абдикаримов зиммасига юклатилди.

    Сессия кун тартибида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

“Маҳалла-беш ташаббус бешиги” кўрик-танловининг туман босқичи тўғрисидаги масала юзасидан комиссиялар таркибининг маълумотларини инобатга олган ҳолда қарор лойиҳаси депутатлар томонидан билдирилган таклифлар ва қўшимчалар билан тўлдириган  ҳолда қабул қилинди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги  ўттиз олтинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

O'qilgan: 420 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 20 Sep 2021

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: