LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ  туманида 2025 йил январ-март ойлари давомида чорвачилик, ўрмон хўжалиги бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида умумий МАЪЛУМОТ  

    Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 71 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 30 дан ортиқ чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.

   Чорва мол бош сонлари: 2025 йил биринчи чоракда  барча тоифа хўжаликларда йирик шоҳли қорамоллар жами  5294  бошни,  қўй  ва  эчкилар    134 078  бошни,  отлар жами 4526 бошни,  паррандалар  эса жами 20558 бошни;

    Чорвачилик маҳсулотлари: барча тоифа хўжаликларда
3198 тонна (тирик вазнда) гўшт,  соғиб олинган сут 1311 тонна,  олинган тухум 326  минг дона, ва олинган қоракўл терилар эса 23594 донани ташкил этиб, қишлоқ хўжалигининг ўсиш суръати 105,6 % ни ташкил этди.

   Учқудуқ туманида жорий йилда умумий қиймати 21 млрд 400 млн сўмлик 17 та лойиҳалар шакллантирилди. Шундан қиймати 3 млрд 800 млн сўмлик туячилик бўйича 3 та лойиҳа, қиймати 6 700 млн  сўмлик йилқичилик бўйича 5 та лойиҳа, қиймати 10 900 млн сўмлик қўйчилик бўйича 9 та лойиҳалар шакллантирилган ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган ҳамда йил якуни билан жами 34 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг бугунги кунда 7 таси ишга туширилган бўлиб
14 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Чорва мол бош сонларини кўпайтириш чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини ошириш Жорий йилда 70 та фуқароларга 1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилиб 70 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳасида иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда соҳада норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича жорий йилда Учқудуқ туманида жами 103 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, биринчи чорак якуни билан 93 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлсада бугунги кунда ушбу кўрсатгич 142 тага етказилиб 158,0 фоизга бажаришга эришилди.

    Ўрмон хўжалиги бўйича:

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманида 2022-2026 йилларда 100 минг гектар майдонда
“яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш режалаштирилган.

Туман Давлат ўрмон хўжалиги бўлими томонидан 2025 йилда 28 минг гектар майдонга “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо етиш ва 125 тонна ўруғ жамғариш реалаштирилган бўлиб бугунги кунда 35 тонна саксовул уруғлари йиғиб олинган.

   

      Д.Астанов

Туман ҳокими ўринбосари 

 

 

 

O'qilgan: 92 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: