
Yangiliklar (2286)
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент амалий фанлар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “University of Tashkent for Applied Sciences” масъулияти чекланган жамиятининг (муассис) нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент амалий фанлар университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин. Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият…
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида коррупция билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган. Жумладан, Кодексда белгиланган жавобгарликка тортиш муддати коррупциявий жиноятларга нисбатан бир ярим баравар кўпайиши белгиланган. Шунингдек, ноқонуний бойиганлик учун жавобгарликни белгиловчи алоҳида модда киритилган. Унга кўра, давлат хизматчисининг даромад ва мол-мулк декларациясида назарда тутилганидан ортиқ пул…
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон халқи ҳокимларни сайлашга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP фракцияси аъзоси «Янгийўлликлар ТV» лойиҳасига берган интервьюсида маълум қилган. Ким айтди тайёр эмас деб?.. Ўйлашимча, ҳокимлар сайловлар орқали сайланишга тайёр эмас. Уларнинг ўзи тайёр эмас. Қўрқишади. Сайловлар бўлса, ўта олмасам керак, менга…
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида чиқиш қилди. Унинг нутқидаги асосий жиҳатлар: яқин вақтлар ичида парламент ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, жорий йилда яна 20 минг киши фуқаролик олади, қийноқларга йўл қўйилмайди, бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатъи назар жазоланади, Ўзбекистон мазкур масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш…