
Yangiliklar (2286)
Қизим ўқийдиган университетда Яни АМИТИда дарс берадиган ҳиндистонлик профессор Ўзбекистонда кўпроқ қайси газеталарни ўқишади деб савол берибди. Ҳамма талабалар жим. Ахир бу саволга вазирлар жавоб беролмайдику талаба қайдан билсин. Профессор Ҳиндистонда ҳар куни эрталаб одамларнинг уйига кўплаб газеталар тарқатилади биз нонушта устида газета вароқлаймиз депди. Ҳиндистоннинг кўп аҳолиси зах, ифлос…
Шавкат Мирзиёев «2021—2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати. Ушбу фармойиш билан 2021—2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Миллий стратегияси концепцияси ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича Республика ишчи гуруҳи…
АҚШда SARS-CoV-2 вирусининг иккита штамм бирлашиши натижасида ҳосил бўлган гибрид тури аниқланди, дея хабар бермоқда Daily Mail. Вируснинг янги тури Нью-Мексико штатида жойлашган АҚШнинг Лос-Аламос миллий лабораториясининг доктори Бетт Корбер томонидан кашф этилди. Унинг таъкидлашича, гибрид — «британча» B.1.1.7 ва «америкача» B.1.429 штаммнинг бирлашувидан келиб чиққан. Ҳозирча мутахассислар вируснинг гибрид тури билан касалланган биргина ҳолатдан хабардор, бундан ташқари, янги…
Яқин-яқингача ҳам вакцина паспортлари билан фақат фитна назариясига ишонувчилар бир-бирларини қўрқитиб юришганди. Ҳозир дунёда шундай ҳужжат сайёҳларга чегараларни очишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида жиддий мунозаралар кетмоқда. IT-компаниялар, авиакомпаниялар ва ҳатто алоҳида давлатлар ҳам вакцина паспортларини жорий қилиш тарафдори. Унга қаршилар инсон ҳуқуқларининг эҳтимолий бузилиши, бундайин паспортларнинг самарадорлиги пастлигини айтиб,…