
Yangiliklar (2276)
Президент давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади. «Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида…
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган видеоселекторда чекка ҳудудлардаги йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви таъминоти масалалари бўйича топшириқлар берди. «Очилбой Раматов раҳбарлигидаги комплексга – йил якунига қадар 10 минг километрдан ортиқ ички ва қишлоқ (маҳалла) йўлларини таъмирлаш, 700дан ортиқ аҳоли пунктига (3 миллион аҳоли) тоза ичимлик суви етказиш…
Ўзбекистонда 27—28 февраль кунлари соврин жамғармаси 100 миллион сўм бўлган брейн-ринг ўйини форматида катта очиқ чемпионат ўтказилади. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот хизмати хабар берди. Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, «Заковат» интеллектуал клубида янги мавсум, янги давр бошланмоқда. 27—28 февраль кунлари соврин жамғармаси 100…
Президент бош вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»даги режалаштирилган вазифалар бўйича селектор ўтказилмоқда. Тадбирда барча вазирликлар, вилоятлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари яна бир бор мажлисбозликларни камайтириш зарурлиги ҳақида гапирган. «Давлат…