
Yangiliklar (2276)
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, адабий-бадиий анжуманлар бўлиб ўтмоқда. Дарҳақиқат, Алишер Навоий умумбашарият маданий хазинасидан муносиб ўрин олган дурдона асарларини айнан она тилимизда яратган улуғ мутафаккирдир. Сана муносабати билан “Учқудуқ” маданият уйида…
Навоий ҳазратлари эр кишининг биринчи галдаги вазифаси -юрт ободлиги тинчлигини асраши даркорлигини ҳар бир асарларида такрорлаганлар. Бугун Алишер Навоий орзу қилган авлод вояга етмоқда. Шимолий кон бошқармасига қарашли Идоравий ҳарбийлаштиртлган қўриқлаш отрядида Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбирда ана шулар ҳақида фикр юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида Шимолий кон бошқармасига қарашли Марказий моддий таъминот базасида Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда икки буюк сиймонинг ҳаёт ва ижоди сўзлаб ўтилиб, кўтаринки руҳда бахру-байт уюштирилди ва ажойиб саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.