
Yangiliklar (2275)
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари ҳамда ёшлар билан мулоқот қилди. «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, давлат раҳбари пойтахтдаги туман ҳокимларига топшириқ бераркан, улар ўзини қийнаб ишлаши, халқ ишончини қозониши зарурлигини таъкидлади. «Менга натижа керак, қаттиқроқ натижа. Банкир,…
Бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтириб ўтилган. Пандемия бошланганидан буён дунёнинг 191 давлатида касалланиш бўйича 93,4 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 51 миллиондан ортиқ бемор соғайган. Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (389,5 минг киши), Бразилия (207 минг…
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Пенсия жамғармаси. Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон…
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда. Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,9…