
Yangiliklar (2275)
Нурмат Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда”
Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штамми тўғрисида маълумот берди. Унинг айтишича, Ҳозир коронавируснинг британча штамми одамларни хавотирга соляпти. Бу янги вирус айни кунда дунёнинг 41, Европанинг 22 давлатида аниқланган.“Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар:…
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Айтилишича, қотиллик жинояти 2021 йилнинг 12 январь куни туманнинг «Қуйи Чуқурак» маҳалласида содир бўлган. «Қуйи чуқурак» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасур Насуллоевнинг «Дарё»га маълум қилишича, 1965 йилда туғилган фуқаро Б.Ш. ҳамда унинг 1983…
Ижтимоий тармоқларда 14 январь оқшомида қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Кўп ўтмай Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ахборот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларни бу каби ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва хотиржамликка чақирди. Сирдарё вилоят телеканали янгиликлар дастурининг ички ишлар бошқармасига асосланиб хабар…
Ўзбекистонда «самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди. «‘Самосуд’ жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваламбор маъмурий жавобгарлик назарда…