LOTIN-КИРИЛЛ

    Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Фуқароларнинг суд ҳужжатлари ва одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, фуқароларга маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча енгилликлар бериш орқали суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо этилмоқда.    

    «Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда.

    Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги мажлисида муҳокама қилинди. Депутатлар қайд этганидек, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш орқали қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлашга хизмат қилади.

    Қизғин тортишув ҳамда савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.    

20230404184711 IMG 0342
Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ” маданият саройида “Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида маҳалла фаоллари, корхона-ташклот ва ўқув муассасаси ёшлари ҳамда Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлари иштирок этди.

photo 2023 04 04 18 34 43
Тадбирда Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович сўзга чиқиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

photo 2023 04 04 18 33 55
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги Қомусда уларнинг сони 155 тани ташкил этиб, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. Қисқача изоҳ берганда, амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизига ўзгартириш киритилмоқда.
Шунингдек, тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тадбир давомида янгиланаётган конститутциявий қонун лойиҳа матнининг 50- ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилгани қайд этилди.
— Мен 37 йиллик стажга эга бўлган фахрий педагог сифатида, ўқитувчи обрўси ер билан битта бўлган пайтларни кўрдим. Ўқитувчига юқори ташкилотлар, ҳокимият, ҳатто уларнинг энг кичик ходимлари ҳам буйруқ бериб, дўқ уриб, қаддини букканининг гувоҳи бўлдим. Ўша йилларда қадр топмаган ўқитувчи энди ўтмишда қолди. Асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар уларнинг конституцион ҳуқуқлари, манфаатлари мақомини мустаҳкамлайди. Янгиланаётган Конституциямизнинг 52-моддасида бу ўз аксини яққол топган. Мен фарзандларим, набираларим тақдирига бефарқ эмасман барчангизни 30 апрелда ўтадиган референдумда фаол қатнашишга, овоз беришга чорлайман, – деди 9-умумий ўрта таълим мактаби директори, фахрий педагог Роза Жусипбекова.
Тадбирда “Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

   Савол; Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

   Жавоб; Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

   Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

    Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

   Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

   -60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима; 

-300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

-2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

-1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

 Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;

➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;

➖ хавфли рецидивист томонидан;

➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;

360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Савол; Шахсни қадр-қимматини камситилиши ва уни обрўсизлантириш дегани нима ҳамда ундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

Жавоб; Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин. 

Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

 Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

 Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

 

photo 2023 04 03 16 23 22

Уюшмаган хонликлар мавжуд бўлишига қарамай, Ўрта Осиё минтақаси 16-18 асрларда тузилган тарихий, сиёсий ва этник хариталарда ва глобусларда «Ўзбекистон» номи билан ёзилган Ғарбий Европада.

Ушбу хариталардан бири – Нова Марис Каспииет Регионис Усбеcк (Каспий денгизи ва Ўзбеклар мамлакати харитаси) Пётр I саройида хизмат қилган голландиялик картограф Авраам Маас томонидан тузилган ва 1735 йилда Ньюрнбергда нашр этилган: Унда бутун Марказий Осиё ҳудуди пушти рангга бўялган ва UZBEK номи билан белгиланган [Маас, 1735].

Ҳозирда 200 дан ортиқ бундай харита ва глобусларнинг нусхалари тўпланган бўлиб, уларда Марказий Осиёнинг бутун ҳудуди Ўзбек (USBEK, USBESK, Usbechia, Usbecia) дея лотин ёзувида ёзилган.

Бу номларнинг барчаси топоним сифатида берилган, яъни сиёсий бирлик – давлат ёки мамлакат номи.

Кўриниб турибдики "Ўзбекистон" деган ном 3-4 аср аввал жахон миқёсида тан олинган ва Марказий Осиё халқларини "ўзбеклар" деб аташган. Харитадаги ҳудудга эътибор берилса жанубда Ҳиндистон, шимолда Сибиргача, шарқда Мўғулистондан ғарбда Каспий денгизгача ҳудуд кўрсатиляпти.

Харита 1735 йил Европада чизилган.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Шимолий Эрон, Туркманистон ва Каспий денгизи минтақасининг марказий қисми Каспий денгизи ва Орол денгизини ўзида акс этган декоратив ва батафсил харита.

Харитада минтақанинг олдинги хариталарида кўринмайдиган бир қатор янги йўллар ва ҳудудий бўлинишлар мавжуд.

«Ўзбекистон» деган мамлакат ёки ҳудуд Совет Иттифоқи даврида яъни 1920 йилдан сўнг пайдо бўлди дегувчилар балки энди фикрларини ўзгартиришар. Чунки жаҳон олимлари Ўрта Осиё худудини бир ном билан – «Ўзбек» номи билан аташган даврлардаёқ пайдо бўлганини улар чизган хариталарда кўриш мумкин.

Нима деб ўйлайсизлар, нега улар бунчалик катта худудни «UZBEK» деб аташди экан?

Бу Ўзбекистон деган ном киритилган энг қадимги босма харитадир.

© Фаррух Фаҳриддин

photo 2023 04 03 11 01 33
“Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида “КЕLАJАК” ёшлар марказида Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида Шимолий кон бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизматининг 100 нафарга яқин ходимлари иштирок этди.

photo 2023 04 03 11 01 13
Тадбир давомида Халқ дупетатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати, 18-мактаб директори, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби Гулбаҳор Алланова, Халқ дупетатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати, “Шуҳрат” медали совриндори, “Учқудуқ” газетаси мухбири Райҳон Қодирова сўзга чиқди.

photo 2023 04 03 11 02 56
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги ҳақида сўз юритилди.

photo 2023 04 03 11 03 08
Шунингдек, тарғибот тадбирида журналист, “Мустаҳкам оила юрт таянчи”, “Энг фаол журналист” республика танловлари ғолиби, “Учқудуқ – Қизилқум жавоҳири”, “Учқудуқ кеча ва бугун” китоблари муаллифи Райҳон Қодированинг Ватанни, Учқудуқни мадҳ этувчи шеърларини тарғибот тадбирига йиғилганлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Тадбир сўнгида “ВАТАН МАНЗУМАСИ” кўрсатуви LЕД экранда намойиш қилинди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

    Янги Ўзбекистон - ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда янги қабул қилинган қонунлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов томонидан Учқудуқ туман Давлат солиқ инспекциясида мавзу юзасидан қисқача маъруза ўқиб эшиттирилди.

   Конституция лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда. Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда. Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

   Шунингдек, лойиҳада давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда. Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасида парламент ваколатларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, агар амалдаги Конституция бўйича Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та бўлган бўлса, лойиҳага асосан уларнинг сони 12 та бўлмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага ошмоқда. Президентнинг ижро ва суд ҳокимияти тизимини шакллантириш соҳасидаги амалдаги айрим ваколатлари парламентга берилмоқда. Ушбу нормалар ҳокимият органлари масъулият чегарасини аниқ белгилашга, ўзаро ҳамкорлик механизмларини оптималлаштиришга, фаолияти самарадорлигини оширишга ҳамда парламентнинг бугунги даврга мос, том маънода халқчил органга айланишига хизмат қилади. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича йиллик миллий маърузани эшитиш, давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш, парламент текширувини амалга ошириш каби муҳим ваколатлар палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига киритилмоқда. Таъкидлаш лозимки, парламент текшируви – бу халқ текшируви, мазкур парламент назорати шаклини Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйиш, унинг самарадорлигини янада оширади. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари фаолиятидаги ўзаро такрорланишлар бартараф этилмоқда.

   Шундан сўнг, маърузачи тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар бериб маърузани якунлади.

Жиноят ишлари бўйича

Учқудуқ туман суд раиси А.Курбонов

 

   ҚКГИ вирусли касаллик бўлиб тана ҳароратининг кутарилиши, умумий заҳарланиш, ва қон кетиш синдром лар билан кечадиган касалланиш ҳисобланади. ККГИ – кўзгатувчиси РНК сакловчи вируслар ҳисобланади.

   Табиатда таркалганлиги . Табиатда бу касалликнинг резервуари – ўрмон сичконлари, кўпчилик кемирувчилар, қорамоллар, қўй ва эчкилардир. Касалликнинг ташувчилари Hyaloma aziaticum 

   ( Гиалома Азиатикум ) канаси ҳисобланади. Касаллик мавсумий характерга эгаасосан май - август ойларида кўп тарқалади. Бу касаллик билан ахолининг 20 – 60 ёшли кишилари кўпрок касалланади. Касал одам эпидемиологик хавфли ҳисобланади, бемор қони билан эхтиётсизлик қилиб ишлаган тиббиёт ходими ўзига касаллик юқтириши ва касалхона ичи инфекцияси тарқалишига сабаб бўлади. Касал қони теккан кишида хам касаллик шу тарзда ривожланиши мумкин.

Касалликнинг келиб чикиши ва ривожланиши. Вируслар танага асосан тери орқали киради;

Кана чаққанда.

Теридаги микротравмалар орқали.

Касалхона ичида бемор билан мулоқотда бўлганда ва касал қони билан ишлаганда юқиши мумкин.

Вируслар қонга тушгандан кейин ички аъзолар хужайраларида йиғилади. Бу ерда бироз кўпайгандан сўнг вируслар яна кайта қонга тушади бу иккиламчи вирусемия бўлиб ҳисобланади ва умумий интоксикация белгилари намоён бўлади. Қон томирларнинг ички деворлар эндотелиал ҳужайралари жароҳатланади ва қон қуйилиш, тромбогеморрагик синдром кузатилади.

Касалликнинг клиникаси ва симптомлари.

Касалликнинг яширин даври 1 – 14 кун ( уртача 2 -7 кун ). Касаллик ўткир бошланади, бир неча соатда тана ҳарорати кескин 39 – 40 градусгача кўтарилади.

Касалликнинг кечишида бир - бири билан боглик 3 та давр тафовут қилинади:

1. Касалликнинг бошланиш даври – бу даврда тана харорати кўтарилади, заҳарланиш белгилари кўринади, бу кўпчилик юқимли касалликларга хос нарса. Бошлангич даври 1-7 кун ўртача 3-4 кун давом этади. Касалда юқори температура билан бир қаторда бош оғриги, тананинг қақшаб оғриши кузатилади. Баъзан хушдан кетиш, юқори нафас йўллари яллиғланиши кузатилади. Овқат билан боғлик, бўлмаган кўнгил айниш қусиш, белда, қоринда оғрик кузатилади. 

Касалликнинг асосий симптоми температура бўлиб 7-8 кун давом этади. 

Гемморрагик синдром бошланиши билан тана ҳарорати субфибрилгача пасаяди, бир икки кун ўтгандан кейин тана ҳарорати яна кўтарилади, тана ҳароратининг бундай кўтарилиш тушиши ва яна кўтарилиши Крим Конго геморрагик иситмасига хос белги ҳисобланади.

    2. Қон кетиш даври – касалликнинг авж олган даврига туғри келади. 

    Тромбогемморрагия синдромининг канчалик ифодаланиши касалликнинг оғирлиги ва натижасини белгилайди. 

    - купчилик беморларда касалликнинг 2 - 4 кунида тери ва шиллиқ каватларида гематомалар - қон қуйилишлар кузатилади.

- ошкозон ичаклардан қон кетиши кузатилади, - касалларнинг аҳволи кескин оғирлашади,

- касалларнинг қизарган юзлари оқаради, - бетлари шишиб лаблари кўкаради,

- танада петихиал тошмалар тошади. - огиз - ҳалкум шиллиқ қаватларида ва терида йирик қон талашлар пайдо бўлади. - бурундан оғиздан ва ўпкадан қон кета бошлайди, - кўз конюнктивасида қон қуйилиш кузатилади, - ошқозон, ичакдан кўп қон кетган беморлар ҳушини йўқотади,

- қоринда оғрик бўлади, қусиш ва ич кетиши мумкин,

- жигар, талоқ катталашиб, буйракларда оғриқ бўлади.

3. Касалликнинг нихояси 2 хил бўлади, касаллик авж олиб бемор нобуд бўлади ёки касаллик аломатлари йўқолиб бемор тузалиш томонга ўзгаради бунда касал ҳарорати пасайиб кон кетишлар тўхтайди бемор ахволи яхшиланиб боради.

Баъзан бу касаллик билинар билинмас кечиши мумкин бунда беморлар тиббий хизмат учун мурожаат килмайдилар ва касаллик қайд килинмай қолади.

Касаллик профилактикаси.

- Касалликнинг эндемик учокларида каналар фаоллашган махалда мумкин қадар саёхатга ёки дам олишга чиқмаслик.

- Каналар яшайдиган ҳудудда дезинсекция ўтказиш. 

- Беморларни эрта аниклаш ва даволаш профилактика муассасаларига юбориш.

 - Майда шохли хайвонларни қирқимдан 10 кун олдин дезинсекция қилиш.

 - Қиркимга катнашаётган одамлар махсус химоя кийимлар кийиб ишлашларини ташкил қилиш.

 - Кана чакиш ҳолати кузатилса тезлик билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш керак.

Навоий кон металлургия комбинати, Шимолий кон бошқармаси, 2 – Тиббиёт санитария қисми, Ўлатга қарши кураш станцияси.

  

 

 

    Кокаяз овул фуқаролар йиғинидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

    “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати О.Ҳикматов ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда овул аҳолиси иштирок этишди.

Тадбир давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.  

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги Қомусда уларнинг сони 155 тани ташкил этиб, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. Қисқача изоҳ берганда, амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизига ўзгартириш киритилмоқда.

Учрашувда сўз олган туман Кенгаши депутатлари жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча талаба ёшларни ўзларининг фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

 

   Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

   Бугун Учқудуқ марказидан 220 км олисда жойлашган “Кокаяз” овул фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” дийдорлашув тадбирига уланиб кетди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Учқудуқ тумани ривожига улкан ҳисса қўшган фахрийларимиздан “Дўстлик” ордени соҳиби А.Керуенбаев, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони совриндори А.Сарсенбаевлар сўзга чиқиб, ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман ҳокими С.Хамроев ҳудудда кейинги йилларда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишларнинг мағзини чақиш, мазмунини онг-у қалб билан англаб етиш ва уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир ҳамюртимизнинг фуқаролик бурчи эканлигини ҳам айтиб ўтди. 

Жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш масалалари анжуманда сўзга чиққанлар нутқида, дастурхон атрофидаги гурунгларда, ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда ҳам алоҳида ажралиб турди. Она Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб яшаш, меҳнат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч экани “Кокаяз” овулидаги нуроний отахон ва онахонлар томонидан таъкидланди.

“Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларга барча тадбир иштирокчилари жўр бўлишди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

    Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтди. 

    Сессия ZООМ платформаси орқали ўтказилди.

    Сессияда туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман Кенгаши депутати бўлмаган туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Сессия кун тартибидаги масалаларга кўра туманда 2023 йил I чорак давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида-туман ҳокими ўринбосари-туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ф.Бафоевнинг ҳисоботи тингланди.  Кейинги масалалар юзасидан туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси тамонидан туманда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида -туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ш.Бахронов ҳисоботи ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала юзасидан Кенгаш раиси С.Хамроев ахборотлари тингланди. 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: