LOTIN-КИРИЛЛ

 

     Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асл моҳиятини ташкил этувчи асосий омиллардан бири бу соғлом (тўғри) – рационал овқатланишдир. Рационал овқатланиш муаммоси, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг энг асосий ва етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. Соғлом овқатланиш – бу инсоннинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини, унинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда касалликларнинг олдини олишни таъминлашга имконият берувчи овқатланишдир.

         Овқатланиш – бу, озиқаларнинг организмга тушиши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва ўзлаштирилиши билан кечадиган тўқима ва ҳужайраларнинг таркиб топишида зарур бўлган, организмда сарфланган энергияни қопловчи ва унинг функциясини бошқарувчи мураккаб жараёндир.

         Овқатланиш жараёнининг ўзи инсон ҳаётининг асоси бўлиб, унинг саломатлиги, узоқ умр кўриш ва самарали меҳнат қилиш омили ҳисобланади. Шунинг учун овқатланиш рационал, тизимли, мувофиқлашган, ёшига, жинсига, касб фаолиятига ҳамда саломатлик ҳолатига мос келиши лозим.

          Тўғри ва тартибли овқатланиш юрак – қон-томир кассалликлари, буйрак, ошқозон-ичак хасталиклари, қандли диабет, баъзи хавфли ўсмалар ва қатор турли кассалликларнинг ривожланиш хавфини камайтириши исботланган.

        тўғри овқатланиш учун одам хилма-хил маҳсулотларни еб туриши лозимлиги соғлом овқатланиш тамойилларининг биринчи шартидир. 

 Соғлом овқатланиш ҳақидаги замонавий тасаввур учта асосий ёндашувга асосланади: баланслашган, адекват ва оптимал овқатланиш.

         Баланслашган овқатланиш истеъмол қилинган ва сарфланган энергия ўртасидаги баланс билан ифодаланади, бир кунлик ўртача овқат билан истеъмол қилинган энергиянинг асосий қисми кун давомида сарфланиши лозим. 

         Адекват овқатланиш кўп жиқатдан индивидуал хусусиятга эга бўлиб, одамни у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотларига муносабати билан ифодаланади. Озиқа маҳсулотларнинг турли-туманлиги сабабли организм уларни турлича қабул қилади, шунинг учун соғлиққа фойдали, яхши ҳазм бўладиган, умумий аҳволни яхшилаб кайфиятни кўтарадиган овқат одам учун адекват ҳисобланади.

         Оптимал овқатланиш тушунчаси озиқ-овқат маҳсулотларини турли-туман бўлиши билан характерланади.  

         Ҳаётнинг турли даврларида организмда кечадиган функционал жараёнлар ҳамда моддалар алмашинувининг ўзгаришлари туфайли одамнинг овқатланиши ҳам кескин ўзгариб боради.

        Болаларда озиқ моддаларга ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг абсолют меъёри тана вазни ва ёшига қараб, бир-бирига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

        Кекса ва қарияларда озиқ моддаларга, айниқса, оқсил, ёғлар ва углеводларга нисбатан бўлган эҳтиёж камайиб боради.

        Овқатланиш тартибида кундалик овқат ҳажмининг 60-65 фоизини куннинг биринчи ярмида 15:30 гача, кечки овқат уйқудан икки соат олдин ёки ундан ҳам илгари истеъмол қилиниши керак.

        Соғлом инсонга 4-5 маротаба овқатланиш тавсия этилади, эрталабки нонушта озиқ миқдори калориясига қараб, 30%, иккинчи нонушта 10%, тушлик 30-40%, кун ярми 10%, кечки овқат 20 фоизни ташкил этиши керак.

         Қайси гуруҳ моддалари ҳисобига килокалория ҳосил бўлиши организм учун муҳим аҳамиятга эга.

         Чой ва қаҳва таркибида танин моддаси юқори миқдорда мавжуд, у темир моддасининг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, қаҳва иштаҳани оширганлиги сабабли кўп овқат ейишга олиб келади. Шунинг учун овқатланиш вақтида чой ва қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Овқатланиш пайтида ширин газланган ичимликлар ҳам тавсия қилинмайди, чунки улар таркибида сунъий қўшимчалар бўлиб, улар, айниқса, болаларда иммун тизимини сусайтириб юборади ва ошқазон ичак тизимига зарарли таъсир этади.

        Мутахассисларнинг тавсияларига кўра кундалик овқат таркибининг энергетик манбаини 10-15 фоизини оқсиллар, 30-35% ёғлар ва 50фоизини углеводлар таъминлаши лозим.

           Жаҳон Соғликни саклаш ташкилоти талабига биноан соғлом овқатланишнинг 12 тамойили мавжуд. 

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ 

Санитария гигиена бўлими

 

 

 

 

 

 

    Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган йиғилиш кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Т.Атамуродов ҳамда туман сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассаса мутасаддилари, тадбиркорлар иштирок этди. 

    Шакаров Дилшод Эсанович Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Шакаров Дилшод Эсанович 1975 йил йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1995 йилда Самарқанд саноат иқтисодиёт техникумини, 1999 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2009 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги озиқ-овқат маҳсулотлари технологи, ҳуқуқшунос.

    У меҳнат фаолиятини Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультети кафедраси асистентлигидан бошлаган. Кейинчалик Самарқанд шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаб келган.

    2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Навоий вилояти қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

   Қайд этиш керакки, Учқудуқ туман ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Бафоев Фарруҳ Жўрақулович бугунги кунда Учқудуқ туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари вазифасида фаолиятини давом эттирмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

 

 

    Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).

    Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади. 

    Вилоятимиздан 134 та, туманимиздан 10 та ташаббус ғолиб деб топилган. Улар билан қуйидаги ҳавола (openbudget.uz/boards/4?district=79&region=6&page=1) ёки қуйидаги расм орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

 

IMG 20220420 134635 528

Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).

Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади. 

Вилоятимиздан 134 та, туманимиздан 10 та ташаббус ғолиб деб топилган. Улар билан қуйидаги ҳавола (openbudget.uz/boards/4?district=79&region=6&page=1) ёки қуйидаги расм  орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

IMG 20220420 134635 528

 

 

    Шахмат, шоҳмот (форс. шоҳмот - шоҳ ўдди) - спорт тури. Ўйиндан мақсад рақиб шоҳини мот қилиш. Икки хил (оқ ва қора) рангдаги 64 та тенг катакли тахта (сатҳ)да икки хил рангдаги 16 тадан дона (биттадан шоҳ ва фарзин, 2 тадан рух, фил ва от, 8 тадан пиёда)да ўйналади. Шахматда мусобақа пайтида маълум сондаги юришлар қилиниши учун вақт (дастлабки 40 та юриш учун 2,5, 2 ва 1,5 соат ва ҳ.к.) ва ўйин тугамаса қўшимча вақт белгиланади. Тезкор шахматда ўйинни тугатиш учун аниқ вақт (30, 25, 15 ва 5 дақиқадан) берилади. Сиртқида ҳар бир юришни амалга ошириш учун масофа ва алоқа воситаси турига қараб, кун ёки ҳафталар белгиланиши мумкин.

    Шахматнинг келиб чиқиши чатуранга ўйинига бориб тақалади. Араб халифалиги даврида бу ўйин “шатранж” номи билан оммавийлашди. Араблар шахмат ёзувини жорий этгани учун шахмат ўйинлари матнига оид қимматли маълумотлар сақланиб қолган. Абулфатҳ Аҳмад ибн Сижзий “Шатранж китоби”да 819 йилда Хуросонда ўтказилган биринчи шахмат мусобақаси ва унда ғолиб чиққан ўртаосиёлик машҳур шатранжчи Абу Бакр ас-Сулий ҳақида ёзган. Ас-Сулий кўплаб шахмат воқеаларига қаҳрамон бўлиб кирган Абулфарож Лайложга устозлик қилган.

   20-асрнинг 20-йилларидан Ўзбекистонда шаҳматнинг замонавий қоидалари кенг тарғиб этилиши бу спорт турининг ривожланишига туртки берди. Тошкент, Самарқанд, Кўқон ва бошқа шаҳарларда шахмат тўгараклари очилди. Азмиддин Хўжаев, Сергей Фрейман, Пўлат Саидхонов, Зокир Хўжаев кабилар шаҳматни тарғиб этишда жонкуярлик кўрсатишди. 1930 йилдан эркаклар, 1935 йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган (Александр Грушевский ва Лариса Пинчук энг кўп - 8 мартадан чемпион бўлишган). Турли даврларда Фёдор Дуз-Хотимирский, Сало Флор, Тигран Петросян, Паул Керес, Александр Котов, Марк Тайманов, Виктор Корчной, Анатолий Карпов каби таниқли гроссмейстерларнинг Ўзбекистонга келиб, маърузалар ўқиши, бир йўла ўйин (сеанс)лар ўтказиши, мусобақаларда қатнашиши мамлакатимиз шахмати ривожига самарали таъсир этди. 20-асрнинг 50-йилларидан бошлаб Мамажон Муҳитдинов, Улуғбек Элбеков, Сергей Пинчук, Роман Ким, Алла Мкртичан каби шахмат жонкуярларининг янги авлоди вояга етди. Республика шахмат клуби фойдаланишга топширилди, турли тоифадаги мусобақалар ўтказила бошланди, газета ва журналларда шахмат рукнлари, Ўзбекистон телевидениесида шахмат кўрсатуви очилди, шаҳматга оид китобларни нашр этиш йўлга қўйилди. Исаак Бирбрагер, Ефим Рухлис каби шахмат композиторлари турли танловларда ғолиб чиқишди. Георгий Борисенкога сиртқи шахмат бўйича халқаро гроссмейстер унвони берилди. Георгий Аъзамов эса Ўзбекистондан етишиб чиққан 1-халқаро гроссмейстер бўлди (1984).

    20-асрнинг 90-йилларидан Ўзбекистон шахматида юксалиш бошланди. Эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни эгаллади (1992), Осиё чемпионатида ғалаба қозонди (1999). Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида ғолиб чиқди (1998). Рустам Қосимжонов Осиёнинг биринчи (1998), жаҳоннинг 17-чемпиони (2004) бўлди.

   Бугунги кунда ҳам юртимизни бутун дунёга танитиб, байроғимизни жаҳон ареналарида баланд кўтариб, мадҳиямизни баралла янгратиб келаётган кучли шахматчиларимиз талайгина.

   Мустақил диёримизда яратилган имкониятлар, ҳар битта соҳага берилаётган эътибор ёшларимизнинг шижоатини ошириб, иштиёқ билан олға интилишларига замин яратади.

 

 

    Ис гази (CО2) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

    Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органиc моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма — карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғирҳолатларда эса — анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

   Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

    Фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;

ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;

иситиш печларининг дудбўронларини нотўғри ўрнатиш;

газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш хоналарига олиб кириш;

ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

    Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.

    Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик чораларини кўришга чақирди.

   Жумладан, газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик. Бундан ташқари, газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.

    Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

    Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. 

    Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асраб қолган бўласиз.

Учқудуқ тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ 

ФТE ХТБ бошлиғи лейтенант З.Шокиров

    1918 йил 19 апрелда Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилди.

    1955 йил 19 апрелда Сирдарё вилоятидаги Боёвут, Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманлари ташкил этилди.

    1990 йил 19 апрелда Андижон давлат университетига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.

   1995 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташкил этилди. 

    2005 йил 19 апрелда Берн Конвенцияси Ўзбекистонда кучга кирди. 

   2018 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази ташкил этилди.

 

 

    Янги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи ва машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчига хавфсизлик камарини тақиш шарт қилиб белгиланмоқда.

    Бунда касаллиги бўлган айрим фуқароларга камарни тақмасликка рухсат берилган. 

    Маълум қилинишича, 8 турдаги касаллик ҳолати учун тиббий маълумот талаб этмасдан хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади. 

   Жумладан, умров ва тўш суякларининг синишлари, елка камари синиши, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич), бронхиал астма (IV босқич), ўпканинг интерстициаль зарарланиши, ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланган, сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи ҳамда ҳомиладор аёллар шулар жумласидандир. 

   Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.  

 

    Жорий йил 13 апрель куни Учқудуқ туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг биносига ташриф буюрди. Ташриф давомида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси Б.Қ.Шерматов ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунларга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ташриф давомида суд раиси Б.Шкрматов ёшларни суд-ҳуқуқ соҳасига оид қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Тумандаги 18 мактабнинг 11-Б-синф ўқувчиси Абдуллаева Мадина болалигидан суд-ҳуқуқ соҳасида ишлашга бўлган қизиқиши юқори эканлигини, келгусида албатта олий юридик маълумотга эга бўлиб, суд-соҳасида фаолият олиб бориш энг катта орзуси эканлигини билдириб ўтди. 

    Шунингдек, суд раиси Б.Қ.Шерматов ёшларга юртимизда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда соҳага оид замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва уларнинг кенг имкониятлари юзасидан маълумотлар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди, судья ёрдамси Б.Қ.Давидов

 

       Учқудуқ тумани чўл ҳудуди бўлганлиги сабабли мўтадил иқлим ҳарорати ошади, натижада юқумли ва паразитар касалликларни фаоллашиши кузатилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган вицериaл зооноз, тери антропонози ва зооноз лейшманиоз касалликлари учрайди. 

    Лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги юқумли касалликларнинг глобал таҳлили бўйича 9-ўринда турадиган касаллик ҳисобланади. 

   Лейшманиоз – одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, қўзғатвчиси лейшмания ҳисобланади искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар.Инсонда иситмалаш, ички аъзолар ёки тери тўқималарининг шикастланиши билан намоён бўлади. Сут эмизувчилардаги лейшаниозлар 2 гуруҳга бўлинади:

1.Тери лейшманиози қўзғатувчиси (улар тери, териости тўқималарида ривожланиб, терида локал патологик ўзгаришлар пайдо қилади.)

2.Вицериал лейшманиози қўзғатувчилари (жигар, талоқ, лимфа тугунлари ва тўқималарда ривожланиб, аста-секин одам организмининг заҳарланишига олиб келади.

    Вицериал лейшманиоз бу паразитар трансмиссив зооноз юқумли касаллик бўлиб, сурункали кечиши билан ҳарактерланади. Ушбу касаллик билан касалланган беморларда лимфоид-макрафагал тизимнинг шикастланиши, узоқ давом этувчи иситма, талоқ ва жигарнинг катталашиши, камқонлик ва иккиламчи иммуносупрессия ҳолатлари кузатилади.

    Вицериалл лейшманиозни 3 та типда ўчоқлари бўлиб;

1.Табиий типи (қўзғатувчиси тарқалишида бўри, тулки ва чия бўрилар иштирок этади.)

2.Қишлоқ типи (қўзғатувчиси тарқалишида итлар),

3.Шахар типи (асосий манбаи итлар баъзан одам ҳисобланади).

   Аҳоли пунктларида лейшманиоз касаллигини қўзғатувчиси итлар ҳисобланади. Дайди ва қаровсиз итлар ва уй ҳайвонлари туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тутилиб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим соҳа вакиллари тиббий кўригидан ўтказилиб, текширилади.Тери лейшманиози касаллигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар асосан, дератизация, дезинсексия ва дезинфекция тадбирлари киради.аҳоли яшайдиган ва яшамайдиган пунктларда искабтопар, чивинларни кўпайишига йўл қўймаслик, бостирмалар, айвонлар, ҳожатхоналар, ўралар, чиқиндихоналарда кемирувчи инлари бўлишига йўл қўймаслик талаб этилади.

    Бугунги кунда Учқудуқ туманида лейшманиоз касаллиги билан оғриган беморлар аниқланмаган. Шунингдек касаллик аниқланмаслиги, касаллик ўчоғи бўлмаслиги, эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолишда баҳор мавсуми кунлар исишини ҳисобга олиб, эшик-деразаларни тўр сетка қўйиш, аҳоли яшаш хонадонларини тоза сақлаши, чиқиндихона, ҳожатхоналарни тоза тутиши, уй ҳайвонларини ветеринар кўригидан ўтказиши ҳамда ёз мавсумида пашшахоналардан фойдаланиш кераклигини маълум қиламиз.

  

Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик 

осойишталик ва жамоат саломатлиги 

бўлими энтомологи Г.А.Назарова

   

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: