LOTIN-КИРИЛЛ

    Аввал хабар берганимиздек, куни-кеча рўй берган кучли шамол оқибатида “Алтинтау” овул фуқаролар йиғини Қулқудуқ овулидаги баъзи хонадон соҳибларининг турар жойларига зарар етган.
      Ўша куннинг ўзида Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович раҳбарлигида мутасадди идоралар раҳбарлари билан Қулқудуқ овулида бўлиб, зарар миқдори аниқланган. Табиий офат туфайли зарар кўрган 4 та хонадонга моддий томондан кўмаклашишга ваъда берганди.
Ваъда вафоси билан гўзал, деганларидек бугун туман раҳбари Қулқудуқ овулида бўлиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан Нурлибек Муратбаев, Сидиқбай Базаров,    Мектепбай Кадаркуловларнинг ҳар бирига 10 млн. сўмдан Роза Абиловага 5 млн. сўм жами 35 млн. сўм маблағ беғараз ёрдам берилди.
-Табиий офат туфайли уй-жойларимизга анча зарар етди. Биз сингари яна 3 та оилада ҳам шу аҳвол. Эътиборсиз қарамай, ўз ҳолимизга ташлаб қўйишмагани учун мутасаддилардан беҳад миннатдормиз, - дейди Нурлибек Муратбаев.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

       Совуқ қиш тонгида кичик қишлоқнинг балиқчилари бир неча қайиқларда денгизга йўл олишди. Ўша куни тушдан кейин бўрон кўтарилиб, балиқчилар уйларига қайтишолмади. Кеч тушди. Хавотирда қолган қишлоқ аҳли ухламасдан уларнинг йўлига кўз тутар, омон қайтишларини сўраб дуо қилишарди.

      Саҳарга яқин мусибат устига мусибат бўлиб, бир уйдан ёнғин чиқди. Эркаклар йўқ, аёллар, болаларнинг қўлидан нима ҳам келарди?.. Ўтни ўчиришолмади, бутун бошли уй ёниб битди.

       Хавотирга тўла тун ўтди. Тонгда денгиз томондан қайиқлар кўринди. Соғ-саломат қайтган қайиқлар ва овчиларни қишлоқ аҳли қувонч билан кутиб олди. Улар орасидаги биргина аёл қанчалик севинмасин, кўнглидаги ғашлик юзида акс этиб турарди. Бу уйи ёниб кетган балиқчининг хотини эди, ҳол-аҳвол сўрагач, бўлган воқеани айтди:
— Боримиздан айрилдик. Уйимиз ёниб кетди...
      Эри хотинини ҳайрон қолдириб бундай жавоб берди:
— Ҳар ишда бир хайр бор. Уйимиздан кўтарилган ёнғиннинг ёруғида йўлни аниқладик ва ҳаммамиз омон келдик...

          Ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис океани мавжланиб турган, деган тахминлар мавжуд. Негаки, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурун динозаврнинг тошга айланган суякларини ҳам учратиш мумкин.
Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган “Жирақудуқ” дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган “Тошўрмон”, деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилиб келмоқда.
“Жирақудуқ” сўзини қозоқ тилидан ўзбек тилига таржима қилганда “жира” яъни “ёриқ” деган маънони англатади. “Жирақудуқ” дарасида бўлсангиз баланд-баланд тепаликлардаги узун-узун ёриқлардан пайдо бўлган сув тарновлари ёки оқиб тушган сув изларини учратасиз. Шу боисдан маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудни “Жирақудуқ” дараси деб, атайди.
Эътиборлиси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартда қабул қилинган “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 110-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра 1 млрд 500 млн. сўм маблағ ҳисобидан “Тош ўрмон” деб аталувчи табиий археология ёдгорлиги теварак атрофи 3D панжара билан ўралган. Қуёш батарея панеллари, кузатув камералари ҳамда тунги ёритгич чироқлари ўрнатилган. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун махсус ўриндиқлар ўрнатилиб, табиий археология ёдгорлигини кузатиш имконияти яратилган.

        ХАЛҚАРО ЭКСПЕДИЦИЯ ОЛИМЛАРИ ЖИРАҚУДУҚДА!


        Бундан бир неча йил аввал Калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлиги даги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритган (УРБАК) Халқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.
Ўтган 2022 йилнинг баҳорида бир гуруҳ Словакия олимлари Мингбулоқдаги Жирақудуқ дарасида бўлишди. Ўзбекистон ва Словакия мамлакатлари ўртасида имзоланган меморандумга асосан экспедиция таркибида Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети доктори Мартин Кундрат, Дионисия Штура номидаги геология давлат институти доктори Марио Ольшавский, Словакия давлат музейи илмий ходими Габриэль Лешинский, Павла     Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети магистр-докторанти франциялик Дэмиен Мартен, Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети магистр-доктаранти перулик Джоселин Мендоза Йенгле бор.
 -Бундан 95 миллион йиллар илгари Қизилқум ўрнида океан бўлган деган тахминлар бор. Океан қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Музлик давридан кейинги иқлим ўзгариши, глобал исиш даври бошланиб, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада-чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб океан атрофидаги ўрмонзорлар сувда ва қуриқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга кириб тошга айланган бўлиши мумкин, - дейди биз билан суҳбатда экспедиция раҳбари Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети доктори Мартин Кундрат.
-Ўзбекистон Республикаси давлат геология қўмитаси стратеграфия партияси Ўрта Осиё бўйича ягона ҳисобланади, - деди стратеграфия партияси етакчи геологи Юрий Фёдоров. – Икки мамлакат ўртасида қабул қилинган меморандумга биноан, биз томонимиздан экспедиция аъзоларининг тўлақонли фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. 8-10 кун давом этадиган илмий изланиш ишлари бугунданоқ ўз самарасини бериб, Жирақудуқ дарасидан бироз ноёб геологик, полеонтологик қазилмалар топилди.
Икки мамлакат Ўзбекистон Словакия ўртасида имзоланган меморандумга кўра Жирақудуқ дарасидаги илмий изланишлар 5 йил давомида олиб борилади. Экспециядан кўзланган мақсад шу пайтгача олимлар томонидан фақатгина тахмин қилинаётган юқорида қайд этилган воқеа-ҳодисаларга аниқлик киритиш орқали Қизилқум кенгликлари ўрнида океан бўлганлигини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.

          Ҳакикатдан ҳам “Жирақудуқ” дараси ва унинг атрофида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдак бурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриш мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди качонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.
Қолаверса, “Бохантау” дарасидаги қоятошларга битилган расмлар, “Жирақудуқ” дарасидаги тошга айланган дарахтлар, тош қотган ўрдакбурун диназаврлари болдир суяклари, акула тишлари ҳам мозийдан садо бериб турибди.
Буюк адиб Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қараб иш кўрмак хайрлидир” деган сўзларида улкан ҳаёт ҳақиқати бор!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 

      Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bogʻcha va maktablarda yangi yil bayrami tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha tavsiya va koʻrsatmalarini maʼlum qildi.

        Unga koʻra, bayram munosabati bilan taʼlim tashkilotlarida quyidagilar tavsiya etiladi:

– taʼlim tashkilotlari hududi, binosi hamda sinf xonalarini tartibga keltirish, taʼlim tashkilotlari hovlisidagi tabiiy archani (agar boʻlsa) oʻquvchi va tarbiyalanuvchilar tomonidan yasalgan turli bezaklar bilan bezatish. Bunda bayram bahonasida tabiiy archa daraxtlarining shoxlarini sindirish yoki ularni boshqa joyga koʻchirish mumkin emas;

– taʼlim tashkilotlari foyesi, faollar yoki sport zallarini oʻquvchi va tarbiyalanuvchilar tomonidan yasalgan turli bezaklar bilan bezatish, bunda, turli xil elektr yoritgichlar bilan yasatilishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrish;

– bayram tadbirlarini taʼlim tashkilotlari hududida, qiziqarli holda tashkil etish va muassasa hududini bayramona bezatish, ayrim tadbirlarni taʼlim tashkilotlarining guruhlarida va boshlangʻich sinf oʻquvchilari uchun sinf xonalarida, dars mashgʻulotlariga xalal bermagan holda oʻtkazish;

– taʼlim tashkilotlarining yuqori sinflari oʻrtasida oʻquvchilar tomonidan tayyorlanadigan bezaklar (qogʻozdan yasalgan qor parchalari va boshqa yangi yil bayramiga xos boʻlgan bezaklar) tanlovi, “Eng chiroyli bezatilgan sinf” va “Eng yaxshi yangi yil tabriknomasi” (sinf nomidan maktabga, oʻqituvchilarga, ota-onalarga) kabi koʻrik-tanlovlar tashkil etish;

– oʻquvchilar tomonidan yangi yil bayrami bilan bogʻliq turli xil ertaklar va sahna koʻrinishlarini namoyish qilish tavsiya etiladi.

       Vazirlikka koʻra, bayram kunlari davomida quyidagilarni amalga oshirish taqiqlanadi, ularning oldini olish uchun berilgan koʻrsatmalarga rioya qilish talab etiladi. Yaʼni:

– oʻquvchilar tomonidan turli xil pirotexnik vositalarni olib kelish hamda ulardan foydalanishga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrish, bundan tashqari, taʼlim tashkiloti rahbariyati tomonidan Ertalabki saflanishlar davomida, sinf rahbarlari tomonidan esa sinf soatlari va ota-onalar majlisida turli xil pirotexnika vositalaridan foydalanishning ogʻir oqibatlari haqida oʻquvchilar va ularning ota-onalari bilan tushuntirish ishlari olib borish lozim.

– bayramni nishonlash bahonasida oʻquvchilar va pedagog xodimlar tomonidan noqonuniy pul yigʻimlarini tashkil etish, bayramni restoran, kafe va boshqa umumiy ovqatlanish shoxobchalarida oʻtkazish, shuningdek, oʻquvchilar, ularning ota-onalari tomonidan bayram munosabati bilan taʼlim tashkiloti rahbariyati va pedagog xodimlarga turli xil sovgʻalar taqdim etish qatʼiyan taqiqlanadi.

        Shu bilan birga, oʻquvchilar hamda ota-onalar oʻrtasida yangi yil bayramini oila davrasida oʻtkazish yuzasidan targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil qilish talab etilishi taʼkidlangan.

      Vazirlik 2 kun muddatida yuqoridagi tavsiya va koʻrsatmalar taʼlim tashkilotlariga yetkazilishi hamda ularga toʻliq rioya qilinishini soʻragan.

        Тараққиётнинг янги босқичида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар маънавият ва маърифат соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Хусусан, ёшлар, уларнинг маънавияти, ватанпарварлик туйғулари эътиборимизни тортиши табиий. Айни ёшлар тарбиясини тўғри йўлга қўйишда эса жадидчилик ҳаракати уларнинг беқиёс меросини ўрганиш ҳаётга татбиқ этиш катта аҳамиятга эгадир.

        Ҳар бир миллатнинг ўзига хос маданияти, адабиёти ва матбуоти, миллий тарихи, китоблари, шоир ва адиблари бўлади. Бир миллатнинг тараққиёти, маданияти қай даражада эканлигини билмоқ учун унинг адабиёти ва матбуотини бир даража кўздан кечирмоқ лозим.

        XX бошларида Туркистонни маориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтаришга ҳаракат қилган жадидларимизнинг замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.  

       Айни шу маънода таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим-тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда.  

       Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилиш бўйича концептуал аҳамиятга эга фикрлари орқали халқ маърифати ва маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигини уқтиради. Бу йўлда туркий халқларнинг дунёвий фан адабиётлари – “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттиради.

        Таълим ва тарбияга оид “Падаркуш” драммаси (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун”, “Бир аъмо боланинг ҳасрати” ҳикоя, “Китобат ал-атфол” каби асарлар ёзади ва ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради.

       Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ғоялари аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун бугунги кунда қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.

        Жадидчилик — маърифатпарварликдан қудратли сиёсий ҳаракатга қадар бўлган мураккаб ривожланиш йўлини босиб ўтган ўзига хос оқим ҳисобланган. Жадидчиларнинг мақсади – Туркистоннинг кўп миллатли туб аҳолиси, зиёлилари ўлканинг иқтисодий, табиий ва меҳнат ресурсларини эксплуатация қилинишига, ижтимоий ва миллий зулмга жавобан ўсиб бораётган миллий ўзликни англаш, маҳаллий халқлар турмуш тарзини белгиловчи, умуминсоний қадриятларни сақлаб қолиш ва бойитишга интилиш каби принципиал масалаларни ҳал этиш кераклигини илгари сурди.  

       Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллигини муносиб нишонлаш ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

       Ўтган асрнинг бошларида Туркистон ўлкасининг ҳар томонлама мустақиллиги, аҳолисининг маънавий-маърифий, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий онгини юксалтириш орқали жадал ривожланаётган мамлакатлар қаторига кўтарилишини орзу қилган ва ўз ҳаётини мана шу ишларга бағишлаб, халқ ва Ватан тараққиёти йўлида шаҳид бўлган.

       Маҳмудхўжа Беҳбудий номи, ҳаёти ва ижоди бугун давлатимиз ва халқимизнинг юксак эътиборда.  

       Юртимизда шаклланган миллий ва диний қадриятларни жамият онгига сингдириш орқали таълим тизими, маданият ривожига улкан ҳисса қўшган Маҳмудхўжа Беҳбудий каби мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, илмий меросини тадқиқ этиш бугунги ёшларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялаш ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг шартларидан бири ва устувор вазифадир.  

       Мутафаккирнинг халқ озодлиги, Ватан мустақиллиги йўлида илгари сурган ва ташкил этган ташаббуслари уни миллат маърифати ва тараққиёти учун толмас курашчига айлантирган эди.

               Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Туманимизда раҳбарлар иштирокида ўтаётган сайёр қабуллар ҳам халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда бевосита маҳаллаларга чиққан ҳолда халқ билан учрашиб, уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
               Туман ҳокими С,Хамроевнинг Нуронийлар масканида туман аҳолиси билан ўтказган навбатдаги сайёр қабули фуқаролар учун манфаатли бўлди.
Қабулда фуқароларнинг коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби муаммолари юзасидан қилинган мурожаатларининг айримлари жойида ҳал этилган бўлса баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
              Коммунал соҳада қилинган мурожаатлар сектор раҳбарлари томонидан доимий назоратда эканлиги таъкидланди.

    Арча шохлари шифт ва деворлардан 1 м дан кам бўлмаган узоқликда, мустаҳкам тагликка ўрнатилиши ва хонадан чиқиш йўлакларни тўсиб қўймаслиги ҳамда иситиш воситалари ёнига ўрнатмаслик лозим,

   арча ёнида электр токи узайтиргич (удлитиль) ўрнатиш (жойлаштириш) мумкин эмас,

арчани целлулоидли ўйинчоқлар ҳамда оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) дока, пахта ва сентитик ҳамда ҳар хил ёнувчи махсулотлар билан безатмазлик лозим,

арча ёнида очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади,

арчани безатишда 36 в кучланишгача бўлган махсус ва хавфсиз ёритиш воситаларидан фойдаланилсин.

Байрам тадбирлари давомида ёйли прожекторлар, шамлар ва пақилдоқларни ишлатиш, мушакбозлик қилиш ҳамда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ёнғин хавфи мавжуд ёритиш эффектларни уюштирмаслик ҳамда оловли ва бошқа ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ишларни бажармаслик лозим.

Учқудуқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими

     Сўнгги кунларда Учқудуқ туманида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида тегишли соҳа мутахассислари маълумотига кўра 18-25 м/с тезликда кучли шамол эсди. Ана шундай об-ҳаво олис овулларда ҳам кузатилди.
       Кучли шамол оқибатида “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулидаги 3 та хонадонга ҳамда мактабгача таълим ташкилоти биноларининг том қисмига зарар етган. Электр энергия таъминотида ҳам узилишлар рўй берган.
Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович раҳбарлигида мутасадди идоаралар раҳбарлари билан Қулқудуқ овулида бўлиб, зарар миқдорини аниқладилар. Ташаббускор ҳомийлар томонидан оқибатларни бартараф этишга кўмаклашишга келишиб олинди.
Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, Учқудуқ туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан электр энергиядаги узилишлар бартараф этилди. Овулга нур узатилди.
Аҳоли хонадонлари ва мактабгача таълим ташкилоти биносида рўй берган талофатларни бартараф этишга қаратилган ишлар олиб борилаётир.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

        Учқудуқ туман газ бўлими томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари белгиланган режа-жадвал асосида амалга оширилмоқда.

       Режа бўйича навбатдаги манзил Қулқудуқ овули бўлди. Қулқудуқ чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, туманнинг чекка овуллаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда суюлтирилган газ истеъмолчиларига белгиланган муддатларда маиший газ баллонлари етказиб берилишида узилишлар бўлмайди.
       Совуқ об-ҳаво шароитида аҳолида газ билан боғлиқ муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида газ таъминотига доир ишлар туман ҳокими С.Хамроев томонидан қатъий назоратга олинган.

        Тизим ходимлари томонидан маиший газ баллонларини ўрнатиш тартиби, уни қуёш нури тушадиган жойда сақламаслик ва бошқа хавфсизлик қоидалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати 

     Пенсия жамғармасидан суюнчига қандай қилиб пул олиш мумкинлиги маълум қилинди.

     Ўзбекистонда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб бу миқдор 738 минг 150 сўмга ўзгарди.

     «Суюнчи нафақаси»ни тайинлаш бўйича хизматлар 2020 йилдан бошлаб, фуқароларнинг мурожаатисиз композит шаклда амалга оширилмоқда.

      Бугунги кунда бола туғилганда болага бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) томонидан «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

     Пенсия жамғармасига кўра, барча зарурий маълумотлар тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган ҳолда «Суюнчи» нафақаси жамғарма томонидан автоматик равишда тайинланади.

     Шунингдек, фуқаролар янги туғилган фарзандлари учун ушбу пулларни Хаzna иловаси орқали осонгина олишлари мумкин.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: