LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, Истиқлол массивидан  Сирожов Бобир Собировичга “Савдо дўкони” биносини  қуриш учун жами 60.0 кв.м  ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги  “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига конпенсация бериш тартиби тўғрисида”ги  911-сонли қарорига асосан Х.Дўстлиги 78-уй 23-хонадонда яшовчи фуқаро Сирожов Бобир Собировичнинг  2020 йил 18 майдаги 217/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини  инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг  6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, Истиқлол массивидан  Сирожов Бобир Собировичга “Савдо дўкони” биносини  қуриш учун жами60.0 кв.м ер майдониажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Сирожов Бобир Собировичгақуйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

“Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “Савдо дўкони” биноситасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             С.Хамроев

2020 йил 26  май   №  Қ-179

Учқудуқ шаҳри

 

O'qilgan: 2186 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: