LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Учқудуқ  тумани “Айтим” МФЙ худудидан“NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга  1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.43 га ер майдони  ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 21 февралдаги Қ-35-сонли қарори ҳамда “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖнинг 2020 йил 19 мартдаги                    146/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ худудидан “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.43 га ер майдони ажратилсин.   (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
  2. “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга қуйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;

 лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан  лойиҳа ишлаб чиқиш;

1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

  2020у (г).       29 март                         № Қ-116

Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими            С.Хамроев

O'qilgan: 2150 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: