LOTIN-КИРИЛЛ

Қадринг баланд бўлсин она тилим!

    Ассалому алайкум азиз ёшлар!

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Сиз азизларни, сизлар орқали бутун учқудуқликларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!.

  1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз. 

Маънавий ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаган ушбу тарихий санани - Ўзбек тили байрами куни сифатида бу йил тўртинчи бор нишонламоқдамиз. Янгича руҳда нишонланаётган ушбу қутлуғ санада она тилимизнинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини, уни ривожлантиришдаги муҳим вазифаларни теранроқ тушунмоқдамиз. 

Ҳурматли Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев: “Ҳар биримиз  давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”, деган сўзлари она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳозирги кунда Учқудуқда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила, деб биладиган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам соф ўзбек тилида сўзлаши уни ўрганишга катта қизиқиш ва истак билдираётганлари айниқса, эътиборлидир. 

Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривожлантириш учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Таълим ўзбек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида ҳам олиб борилмоқда.

Ҳурматли дўстлар!

Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир!. Ёки бўлмаса, Исоқхон Ибрат таъкидлаганидек: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний илмдир!”.

Шу маънода, она ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Бугун ушбу тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётий эътиқодига айланганлиги ўзбек тили ва адабиёти, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг амалий ифодасидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузи ортиб боргани сари шунга мутаносиб равишда тилимизга хорижликларнинг қизиқиши ҳам кучайиб бормоқда. Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон сингари 20 га яқин давлатнинг 60 дан ортиқ университетларида ҳамда 100 дан ортиқ мактабларида – ўзбек тили ўрганилмоқда.

Тўғри, дунёда тиллар кўп, айрим манбаларда жаҳон халқлари 7000 га яқин тилда мулоқот қилишлари таъкидланади, бироқ ҳозиргача улардан 500 тасигина ўрганилган, холос, шунингдек, ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эга. Дунё тилларидан фақат 40 тасигина оғзаки ва ёзма жиҳатдан мукаммал шаклланган деб ҳисобланиб, шу 40 та тилнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз, ўзбек халқи учун қувонарлидир.

Азиз байрам тадбири иштирокчилари!

Бугун юртимизда “Миллий юксалишдан, миллий тикланиш сари” устувор ғояси асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўлда давлат тилига эътибор ва ҳурмат барча ишларимиз аввали бўлади. Мазкур йўналишда туманимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

13-14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танловида “Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд” йўналиши бўйича туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Сожида Исломованинг фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганлиги амалий ишларимизнинг улкан натижасидир.

Азиз тумандошлар! 

Миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, маънавиятимизнинг асоси бўлган она тилимизнинг мавқеини ошириш иши ҳар биримизнинг, у раҳбар бўладими ёки ходим, қайси касб соҳиби бўлишидан қаъий назар кундалик иши ва вазифаси бўлмоғи керак. Бу инсоний бурчни ҳар биримиз ўзимиздан бошлаб, оиламиз бағрида, жамоада намуна бўлсак, шу азиз Ватанга бўлган покиза меҳримизни ифода этган бўламиз.

Азиз ва қадрли ватандошлар!

Сизларни - Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман! 

Ўзбек тили – она тилимизнинг нуфузи, обрў-эътибори янада зиёда бўлсин! Шундай бебаҳо бойлик соҳиби бўлган, уни ҳамиша асраб-авайлаб келаётган азиз халқимиз омон бўлсин!

Барчангизга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадон-ларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.

   Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!

Эътиборингиз учун рахмат!

O'qilgan: 182 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: