LOTIN-КИРИЛЛ

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ҚОМУС!

      Ассалому алайкум, азиз ёшлар!

       Ҳурматли тадбир  иштирок-чилари!

       Аввало  Сизларни  ҳаётимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида кундан-кунга аҳамияти ортиб бораётган, бугунги дориламон кунларимизнинг асоси бўлмиш бош Қомусимиз - Конституциямизнинг  31  йиллиги байрами билан барчангизни, туманимизнинг бутун аҳлини, чин юракдан табриклайман!!. 

      2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ, референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.

     Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштириш мақсадида "Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар туманимиз бўйлаб ўтказилиб келинмоқда.

      Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

       Эътибор берсак, мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.

       Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини тақозо этди. Бир нарсани алоҳида айтиш керакки, янги таҳрирдаги Конституция  олим-у мутахассислар томонидан фақат кабинетларда яратилмади. Балки, даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрланди. Авваллари эса Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйиларди.

      Конституция лойиҳасини шакллантириш учун  60 мингдан зиёд таклифлар айнан ахоли томонидан  берилди. Уларнинг тахминан ҳар тўрттасидан биттаси янги таҳрирдаги Конституциядан жой олди. Уни тайёрлашда 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди ва лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилди.

       Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлганидан далолат беради. Янгиланган Конституциямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён этилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Чунки ушбу ислоҳотлар барчаси “Аввал – инсон, кейин –жамият ва давлат” деган ғояни қонунларимизга сингдириш орқали демократик давлатни ижтимоий давлатни тараққий эттиришга қаратилди.

       Ҳурматли тадбир иштирок-чилари !

       Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик,  ҳуқуқий, ижтимоий  давлатнинг бош мезони ҳисобланади.

       Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ.

       Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир.   Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ раҳбар  ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур.

       “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун барчамиз виждонан, Ватан олдидаги бурчимизни теран ҳис қилган ҳолда ишлашимиз керак деб ўйлайман.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбирда  иштирок этаётган, эзгу ташаббус ва ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб келган туман фаолларига, ёшларига нуроний отахону-онахонларимизга ва барча учқудуқликларга  чексиз миннатдорчилигимни билдираман!.

       Сизларни қутлуғ айём – Конституция куни билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

       Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, Ватан равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга эса  омадлар тилайман.

    Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлсин! 

 

            Байрамингиз муборак бўлсин!

O'qilgan: 148 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: