LOTIN-КИРИЛЛ

РАМАЗОН – САХОВАТ, БИРДАМЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ОЙИ

Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратовнинг улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити муносабати билан туман аҳлига йўллаган табриги.

 

Ассалому алайкум аҳли жамоа!

     Қадрли учқудуқликлар!

Сиз азизларни сизлар орқали барча мўмин-мусулмонларни ва бутун учқудуқликларни ер юзидаги Ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!.

Барчамиз учун инсонпарварлик, сабр-қаноат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган ушбу қутлуғ байрам кунларида энг яхши эзгу-тилакларимни билдираман!.

Ўзининг миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш ва саховатли туманимиз фуқаролари ана шундай юксак фазилатларни яққол намоён этиб, муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни бугун шоду хуррамлик билан кутиб олаётгани Ийд ул - Фитр байрамига алоҳида файзу шукуҳ бағишламоқда.

Аллоҳга шукроналар бўлсинки ойларнинг султони Рамазон ойини ҳам кўтаринки кайфиятда якунлаяпмиз. Ушбу муборак ойни тинчлик-омонликда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда ўтказиш насиб қилди.  

Ҳурматли Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарори билан ушбу фазилатли ой “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” бош ғояси асосида ўтказилмоқда.

Ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат хайру-мурувват кўрсатиш каби савобли амаллар ихлос билан адо этилмоқда.     

Куни-кеча давлатимиз раҳбари ташаббуси ва иштирокида мамлакатимизда меҳнат фахрийлари, нуронийлар, кам таъминланган оила аъзолари иштирокида ифторлик уюштирилди. Ана шундай ифторлик маросими Учқудуқ туманида ҳам бўлиб ўтди. 

Ҳа, ифторлик вақти дуолар ижобат бўладиган фурсатдир. Ана шу фурсатларда ифторликдан баҳраманд хайрли дуоларда бардавом бўлдилар. Зеро, ҳадиси-муборакда: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дейилади.  

Дарҳақиқат, сизу биз учун эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил учқудуқлик мўмин-мусулмонлар ҳам ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказмоқдалар. 

Азиз тумандошлар!

Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстлик, аҳиллик ва бирдамлик, билим ва маърифат динидир.

Жамиятимизда ҳукм сураётган турли миллатлар ва элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенгликни, фуқаролар орасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, бугунги осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш барчамизнинг асосий бурчимиздир.

Шунинг баробарида фарзандларимизни ҳаётга эндигина кириб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, элу-юрт фаровонлигига муносиб улуш қўшадиган етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашимиз муҳим аҳамиятга эга.

Қадрли учқудуқликлар!

Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам байрам -Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!. 

Моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобатини берсин, Аллоҳим!

Жонажон Ватанимизни, барча-барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!

Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

 

 

O'qilgan: 51 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: