Т/р |
Ходимнинг Ф.И.О |
Лавозими |
Ўқитиш тури (шакли) |
Ўқитиш муддати |
2024 йил давомида умумий ўқитишдан (барча ходимлар учун) ўтган ходимлар |
||||
1. |
Муратов Севдиёр Шавкатжонович |
Учқудуқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
2. |
Расулов |
Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи в.в.б |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
3. |
Астанов Дўстмурод Ўралбоевич |
Учқудуқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
4. |
Муратов Нурладин Мустафаевич |
Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
5. |
Гадоев Лазиз Камолович |
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари |
Онлай-ўқув курс, Маърифат соати |
2024 йил давомида |
6. |
Ғаффоров Анвар Абдуқодирович |
Учқудуқ туман ҳокими ёрдамчиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
7. |
Хикматов Олим Акмалович |
Учқудуқ туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
8. |
Кодирова Райҳон Уразовна |
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмат раҳбари - матбуот котиби |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
9. |
Жонпўлатова Нилуфар Актам қизи |
Учқудуқ туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
10. |
Қодиров Акмал Рашидович |
Учқудуқ туман ҳокимлиги |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
11. |
Назарова Лазиза Фахриддиновна |
Учқудуқ туман ҳокимлиги девонхона мудири |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
12. |
Халилов Достонбек Рустам ўғли |
Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
Онлай-ўқув курс, Маърифат соати |
2024 йил давомида |
13. |
Хамраев Ғанишер Райим ўғли |
Учқудуқ туман ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
14. |
Тишканбаев Нурлибай Дуйсенбаевич |
Учқудуқ туман ҳокимлиги кишлоқ ва сув хўжалик масалалари бўича бош мутахассиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
15. |
Жўрақулов Охунжон Одил ўғли |
Учқудуқ туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси |
Онлай-ўқув курс, Маърифат соати |
2024 йил давомида |
16. |
Холмаматова Муножот Облоқуловна |
Учқудуқ туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
17. |
Харипов Нурилло Урал ўғли |
Учқудуқ туман ҳокимлиги Девонхона етакчи мутахассиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
18. |
Сафарова Ўғилой Комиловна |
Учқудуқ туман ҳокимлиги оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассиси |
Маърифат соати |
2024 йил давомида |
19. |
Тангирбергенов Даврон Шароф ўғли |
Учқудуқ туман ҳокимлиги Рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери |
Онлай-ўқув курс, Маърифат соати |
2024 йил давомида |
Жами 19 та |
Ўтган йилнинг шу даврида 15 та |
Navoiy kon-metallurgiya kombinatida investitsion loyihalarni amalga oshirish bosqichma-bosqich davom etmoqda. Jumladan, “Kokpatas va Dovg‘iztov oltin konlarida maʼdan qazib olish (III navbati)” loyihasi ana shunday yirik va istiqbolli loyihalardan biridir.
Keyingi yillarda mazkur loyihaning 3-gidrometallurgiya zavodiga taalluqli bosqichi bo‘yicha bajarilgan keng ko‘lamli ishlar korxona tarixida yangi sahifa ochdi. Loyihaning navbatdagi bosqichida zavoddagi Bioksidlash sexining (BIOX) maʼdan qayta ishlash quvvatini oshirish va kengaytirish bo‘yicha olib borilgan ishlar natijasida yangi 9, 10-biooksidlash modullari ishga tushirildi.
Bioksidlash sexi boshlig‘i Bobur Eshpo‘latov taʼkidlaganidek:
“Kokpatas va Dovg‘iztov oltin konlarida maʼdan qazib olish (III navbati)” investitsion loyihasi doirasida zavodda ishga tushirilgan 9, 10-biooksidlash modullari hisobiga amaldagi 48 ta bioreaktorga qo‘shimcha tarzda 12 ta bioreaktor qo‘shildi. Bu, o‘z-o‘zidan sulfid konsentratlari ishlab chiqarish hajmini 25 foizga, tayyor mahsulot hajmini 12 foizga oshirish bilan birga, 25 ta yangi ish o‘rni yaratish imkonini berdi.”
3-GMZda yangi biooksidlash modullarni ishga tushirish munosabati bilan o‘tkazilgan tadbirda Shimoliy kon boshqarmasi rahbariyati, korxona ishchi-xodimlari ishtirok etishdi.
“NKMK” AJ Matbuot xizmati.
Учқудуқ туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" умуммиллий ҳаракати дастури доирасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди
Учқудуқ туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Учқун Елмуратов бошчилигида "Камбағалликдан фаровонлик сари" умуммиллий ҳаракати дастури доирасидаги ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида 2024 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, дастур доирасида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Жумладан, ишсиз фуқароларни бандликка жалб қилиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган моддий ва бошқа турдаги ёрдам чоралари, шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Маълумотларга кўра, Президент томонидан 2025 йилда 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Учқудуқ туманида ҳам шу йўналишда амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, "Нуроний" жамғармаси томонидан маҳалла ва овулларда нуронийлар танлаб олиниб, уларнинг камбағал оилаларга бириктирилиши йўлга қўйилмоқда.
Очиқ мулоқот давомида "Дўстлик", "Мустақиллик", "Айтим" маҳаллаларида амалга оширилган ишлар, маҳалла еттилиги ва "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2025 йилда дастур доирасида янада самарали иш олиб бориш ва ҳудудда камбағаллик ҳамда ишсизликни бартараф этиш бўйича янги таклифлар илгари сурилди.
Таъкидлаш жоизки, Учқудуқ туманида жами 96 та камбағал оила аниқланган бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашиш, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашлари учун тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2024 йил учун 481 нафар фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 474 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, камбағал оилаларга кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилиб, белгиланган 112 нафардан 111 нафари ушбу хизматлардан фойдаланган. Шунингдек, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллаш йўналишида 127 нафар фуқаро билан ижобий тадбирлар амалга оширилган
Очиқ мулоқот якунида масъул раҳбарларга камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди, ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
More...
Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ошириш масалалари ҳар қачонгидан долзарблик касб этмоқда.
Бу йўналишдаги ишларни Шимолий кон бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган 2024 йилда 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар квоталанган иш ўринларига қабул қилинган. Уларнинг 100 нафари корхона ўқув курси комбинатида ўқиш билан амалиётни биргаликда олиб бориб, иккинчи касбга йўналтирилган.
Шунингдек, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университетининг 120 нафар битирувчилари бандлиги ҳам айнан Шимолий кон бошқармасида таъминланди.
Ана шундай ёш мутахассислардан бири Сардор Носиров. У Учқудуқ туманида туғилиб вояга етган. Ёнидаги бир қўшниси кончи бўлган бўлса, иккинчиси металлургия соҳасида меҳнат қилиб обрў топганини кўрган. Уларга ҳавас қилган Сардор Станкин номидаги Москва давлат технологиялар университетида таҳсил олган. Олийгоҳни тугаллаб, 2024 йилда ШКБ 3-гидрометаллургия заводига ишга кирган. Мехатроника ва робототехника мутахассислигига эга бўлган Сардор учун айтиш жоиз бўлса завод тажриба майдони бўлмоқда.
- Бугун мехатроника ва робототехника орқали техниканинг янги авлодлари яратилиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда. Мен ишлайдиган заводда ҳам замон билан ҳамнафасликда дунёга машҳур компанияларнинг ана шундай ускуналаридан фойдаланилаётганини кўрдим. Олган билимларимни фаолиятимда қўллаб янгиликлар яратиш ниятим бор. –дейди Сардор Носиров.
Токарлик ускунасида келиб чиққан носозликдан огоҳ этувчи қурилма мавзуси Сардорнинг аълога баҳоланган диплом иши ҳимояси бўлган. Светафор шаклидаги бу қурилма ходимга ўз иш ўрнининг хавфсизлиги ҳақида огоҳлантириш беради. Дастгоҳдаги яшил чироқ ёнган бўлса соз, агарда сариқ ёки қизил чироқлар ўчиб ёнса хатолик борлигидан дарак беради.
Дарвоқе, Сардор яратаётган учувчисиз учиш апарати ҳозирда маҳалла болаларининг робототехникага бўлган қизиқишларини оттирмоқда. Келажагинг қандай бўлишини истасанг, бугунги амалинг ва хатти-ҳаракатингга эътиборли бўл, дейди донолар ҳикматида. Албатта, бугун ташлаган қадамингнинг натижаси эртанги кунингда намоён бўлади... Ҳаракат қил, излан, уддала — ҳеч бир кунинг беҳуда ўтмасин! Бугун Сардор Носиров каби кўплаб ёшларимизнинг шижоати ана шундай. Энг асосийси уларга ишонадиганлар борлигида!
Лайло КАРИМОВА,
ШКБ ахборот хизмати.