Гепатит С – бу жигарнинг яллиғланиш билан кечувчи гепатит С вируси чақирадиган юқумли касалликдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан дунёда 58 млн. нафар инсон сурункали вирусли гепатит С билан касалланган бўлиб, шундан 3.2 млн. нафарини болалар ва ўсмирлар ташкил этади. Жаҳонда ҳар йили 1.5 млн. янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинади.
Ўткир вирусли гепатит С билан касалланган беморларнинг 30 фоизи 6 ой ичида тўлиқ соғаяди. Аммо қолган 70 фоиз беморларда касаллик сурункали шаклга ўтади. Сурункали вирусли гепатит С билан касалланган беморларнинг 15-30 фоизида 20 йил ичида жигар циррози ривожланади.
Бугунги кунда бу касалликдан тўлиқ соғайишнинг имкони бор. Ҳатто, инъекция ҳам олмасдан вирусга қарши таблеткани шифокор кўрсатмасига асосан 12 ҳафта давомида тўғри қабул қилиш билан касалликдан тузалиш мумкин. ЖССТнинг маълумотига асосан гепатит С вирусига қарши дори ичган инсонларнинг 95 фоиздан ортиғи касалликдан тўлиқ соғаяди.
Дори воситаларини қабул қилиш тартиби ва қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда юқори самарага эришиш мумкин. Беморда қўшимча ҳамроҳ касалликлар яъни қандли диабет ёки онкологик касаллик бўлганда ҳам гепатит С вирусига қарши дориларни қабул қилиши мумкин. Фақат даволаниш инфекционист тавсияси ва назорати остида амалга оширилиши керак.
Гепатит Сга қарши бепул дориларни қаердан олса бўлади?
2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори асосида ҳар йили гепатит В ва С вирусига қарши 1 млн. аҳоли скрининг текширувидан ўтказилади. Текширувлар натижасида гепатит С вируси аниқланган беморларга давлатимиз томонидан бепул вирусга қарши дорилар берилади.
2022 йилда 10 мингдан ортиқ беморларга гепатит С вирусига қарши дорилар бепул берилди. 2023 йил учун ҳам марказлашган ҳолда харид қилинган гепатит С вирусига қарши дорилар республикамизнинг барча ҳудудларидаги юқумли касалликлар шифохоналарига юборилади.
Учкудук туман СЭО ва ЖС булими Эпидемиолог врач ёрдамчиси А. М. Толендинова.
Статистик маълумотларга кўра, республикамизда сўнги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсуми даврида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ.Оловнинг тилсиз ёв эканлиги жуда кўп уқтирилади. Аммо шунга қарамай, ҳамон айрим жойларда эҳтиёцизлик туфайли ёнғинлар келиб чиқаётганини кузатишимиз мумкин.Аслида ёнғинни ўчиришдан кўра, унинг олдини олишга қаратилган тадбирлар кўпроқ самара беришини кўпчилик билади,аммо.Ана шу ҳодисанинг олдини олиш эса ҳар бир кишинингт ўз қўлида.
Фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
- Ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва мосламаларидан фойдаланиш;
- Иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
- Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (мосламалари) ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
- Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари) дан фойдаланиш;
- Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб, тўсиб қўйиш;
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқалар) ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади.
Бундай сабабларни келиб чиқишига йўл қўймаслик ва ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлиш лозим.
Албатта фалокат вақт макон ва фасл танламайди.Ёнғинлар 12 ойда содир бўлади,бу сир эмас.Аммо шундай бўлса ҳам,ёнғин чиқиш ҳолатлари қишда кўпроқ чунки уйни иситиш истагида турли иситиш печлари ишлатилади.Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, газ оқимининг беҳосдан узилиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб қаровсиз қолдириш, иситиш тизимларида газни улашда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда табиий газ ва ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Натижада инсонлар турли даражада тан жароҳати олишлари ёки ҳаётдан кўз юмишлари ҳам мумкин.
Аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисидаги шу каби кенг тушунтириш ишлари олиб боришдан мақсад, инсонларни бевақт ҳаётдан кўз юмишларини олдини олиш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни муваффақиятли бартараф этиш ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилишдан иборатдир. ШКБ ОЁХТТЕБўлими П ва НБ инспекторлари ҳамда 7-ЁҚҚисм ҳарбий хизматчилари билан биргаликда Учқудуқ тумани Шалхар ОФЙ аҳолиси билан тарғибот ишлари оборилди
Зеро, хушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – у бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим.
ШКБ ОЁХТТЕБ инспекторлари
катта лейтенант Сардор Камолов
оддий аскар Фаррух Улогов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда. Бобуршунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар мунтазам ўтказилмоқда.
Кейинги йилларда Тошкент ва Андижон шаҳарларида Бобур Мирзонинг муаззам ҳайкаллари ўрнатилгани, унинг туғилиб ўсган юрти – Андижон шаҳрида Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ва унинг тасарруфидаги “Бобур ва жаҳон маданияти” китоб музейи фаолият кўрсатаётгани, “Бобур энциклопедияси”, “Бобур куллиёти”, “Бабур. Бабуриды. Библиография” деб номланган салмоқли асарларнинг нашрдан чиқарилгани, “Бобур ва дунё” журналининг ташкил қилингани маданий ҳаётимизда катта воқеа сифатида эътироф этилди.
Жонажон Ватанимиз миллий ривожланишнинг янги босқичига – Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Бобур Мирзонинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Буюк аждодимиз асарларининг миллий ва умуминсоний моҳиятини, унинг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, фарзандларимизни шу асосда Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, Бобур Мирзонинг илмий ва ижодий меросини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда янада чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида:
1. Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2023 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) тузилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита (А.Н.Арипов):
бир ҳафта муддатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин. Ушбу дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
мамлакатимиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни, жумладан, ёдгорлик мажмуаларини таъмирлаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш;
Бобур Мирзо меросига мансуб қўлёзма, қадимий китоблар, санъат асарлари ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли даражада сақлаш учун зарур шароит яратиш;
хорижий мамлакатларда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид ноёб қўлёзма асарлар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва тадқиқ қилишни давом эттириш;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-ижодий меросини, давлатчилик ва саркардалик фаолиятини кенг ўрганиш мақсадида халқаро миқёсда илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, янги илмий, бадиий-публицистик асарлар яратиш;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, Ўзбек миллий маданий марказлари, ватандошлар жамиятларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишланган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.
3. Маданият ва туризм вазирлиги Ташкилий қўмитанинг ишчи органи этиб белгилансин ва мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
4. Ташкилий қўмита қуйидаги тадбирлар:
Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда Андижон шаҳрида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий-бадиий анжуман;
Маданий мерос агентлиги ва Бобур номидаги халқаро жамоат фонди томонидан Андижон шаҳридаги “Бобур ва жаҳон маданияти” китоб музейида Бобурнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг қўлёзма ва нашр нусхаларининг кўргазмаси;
Бадиий академия ва “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан мавзуга бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари юқори савияда ўтказилишини таъминласин.
5. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ибратли ҳаёти ва бой меросини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида:
а) Маданият ва туризм вазирлиги Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда:
“Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастурини амалга оширсин;
2023 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва асарлари асосида янги спектакллар яратиш, шоир ғазаллари билан ижро этиладиган энг яхши қўшиқлар танловлари ҳамда “Назм ва наво” мақом кечаларини ташкил этишни таъминласин;
давлат буюртмаси асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган “Йўлбарснинг туғилиши” бадиий фильмини якунига етказиш чораларини кўрсин;
б) Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2023-2024 йилларда болалар учун Бобур Мирзо ҳақидаги спектакль ва кўп қисмли мультипликацион фильмни яратсин.
6. Ташкилий қўмита Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Жамоат хавфсизлиги университети, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри, “Бобур” китоб-альбоми, шунингдек, Бобур асарлари луғати, Бобур девонининг мукаммал нашрини;
“Бобурнома” асарининг замонавий ўзбек ва қорақалпоқ тилларига табдилини яратиш;
“Бобурга армуғон” рукни остида шоир асарлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркумини тайёрлаш ва чоп қилиш чораларини кўрсин.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда:
икки ой муддатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини эълон қилсин;
ушбу қарорнинг 6-бандида белгиланган адабиётларни тайёрлаш билан боғлиқ ишлар учун давлат илмий дастурлари доирасида мақсадли маблағлар ажратилишини таъминласин;
талабалар ҳамда тадқиқотчилар ўртасида Бобур Мирзо ҳаёти ва ижодига бағишланган янги илмий-публицистик ҳамда бадиий асарлар танловини ўтказсин;
Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига бағишланган асарларнинг ўзбек тилидан хорижий тилларга ҳамда хорижий тиллардан ўзбек тилига босқичма-босқич таржима қилиниши ва чоп этилишини таъминласин.
8. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилсин.
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил давомида қуйидаги вазифаларни ўз ичига олган “Бобур ва ёшлар” махсус дастурини амалга оширсин:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Бобур асарларининг билимдонлари” танлови ва “Бобурни англаш” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;
замонавий ахборот ва тарғибот технологиялари асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш.
10. Андижон вилояти ҳокимлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини яратсин. Бунда, мазкур платформанинг келгусида самарали юритилиши Бобур номидаги халқаро жамоат фонди томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-ижодий меросига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, китоблар тақдимотлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилсин.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
13. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ижрочиларга ажратилган маблағлар доирасида Давлат бюджети маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ.Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2023 йил 25 январь
САВОЛ;
Бизни оилавий шароитимиз яхши эмас, Даромад келадиган жойимиз хам йўқ. Қаердан ёрдам сўрашни билмаяпмиз. Шунга махалладан моддий ёрдам нафақасини олишимиз мумкинми. Ўзи моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?
ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
Моддий ёрдам олишнинг асосий шарти нима ?
Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади киши бошига 498 минг сўмдан ошмайдиган оилаларга берилади.
Муддат тугаганидан кейин қайтиб берилмайдими ?
Муддат тугаганидан кейин яна олмоқчи бўлсангиз қайта хужжат тайёрлашингиз керак.
Буни аниқ суммаси нечпул ?
Хозирги кундаги моддий ёрдамнинг аниқ миқдори бир ойга 380 000 сўм
Учқудуқ туман адлия бўлимидан
Ҳозирги глобаллашув жараёни кетаётган бир даврда инсонлар дунёқарашининг кенгайиши, онгу-тафаккурининг ўсиши, жамият ҳаётининг ўзгаришига, мамлакатимизнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатиб келмоқда. Жамиятимизда жуда кўпчилик инсонлар пенсия ва нафақа тушунчалари бир маʼноли деб ҳисоблайди яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси деб хато ўйлайди (аслида, нафақа рус тилига «пособие» деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенционер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади. Шу ўринда бир савол туғилади:
Хўш, бу икки тушунчанинг фарқи нимада?
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига кўра, етарлича иш стажига эга бўлган фуқаролар ва уларнинг оилалари пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд:
1. ёшга доир пенсия.
2. ногиронлик пенсияси.
3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
• эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
• аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган иснонларга тайинланади. Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъий назар, тайинланади.
Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Пенсия ёшига етиб, зарурий иш стажига эга бўлмаган тақдирда, лекин камида 7 йиллик иш стажи мавжуд бўлса, бор стажига мутаносиб равишда тўлиқсиз миқдорда ёшга доир пенсия тайинланади.
Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминот иЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади.
Мазкур Низом бўйича нафақаларнинг ҳудди пенсия каби 3 турибор:
1. ёшга доир нафақа.
2. ногиронлик нафақаси (болаликдан ногиронлиги бўлган шахслардан ташқари).
3. боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.
Ёшга доир нафақа эркакларга — 65 ёшга етганларида; аёлларга — 60 ёшгаетганларида; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди. Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналардан ташқари) ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.
Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъий назар, иш стажига эга бўлмаган И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади. Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинланмайди.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Учқудуқ туман
бўлим бошлиғи ўринбосари Ж.Алимов.
САВОЛ;
Ассалому-алайкум. Менинг саволим шундан иборатки: бир оилани 3та фарзанди бор ,улар 23йил турмуш курган, шу йиллар давомида эр-хотин уриш жанжаллар ичида яшаган(кайнона бошчилигида). Хозирги кунда кайнана ва эр хотинига хамма айбни куйиб уйдан хайдаяпти. (2та кизини хам кушиб). Агар хотин кетса суд уларни ажратадими(болалар балоґот ёшида). Аелга ва болаларига улардан яшаш учун уй жой ажратиб берадими? ёки аел болалари б н кучада коладими?(эрни номида никохдан кейин ортирилган 2та машина ва участка бор. Шунга нима маслахат берасизлар
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Улуш ажратиш мумкин.
Қаранг! Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Сиз саволингизда эр-хотин 23 йил турмуш қурганини ёзгансиз. Бу даврда улар томонидан олинган мол-мулк (кўчар ва кўчмас) умумий мулк ҳисобланиши мумкин.
Диққат билан қаранг! Ушбу норманинг учинчи қисмида эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Бундан кўриниб турибдики, сиздаги ҳолатда хотин ишламаган бўлса ҳам умумий мулкга эгалик қилишда тенг миқдорида улушдор ҳисобланади.
Мазкур нормага кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
Эътибор беринг! Ушбу кодекс 24-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.
Мазкур қоиданинг мазмунига мувофиқ сиз саволда айтаётган қайнана мабодо ўғлининг номида бўлган мулкларни бошқа одамнинг номига ўтказган тақдирда бу битим ҳақиқий эмас деб топилади.
Юқоридаги кодекс 27-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Ушбу нормадан хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирда сиз айтган аёл умумий мулкдан улуш ажратишни талаб қилишга ҳақли.
Фуқародан қўшимча савол: Укам ажрашгани йўқ оламдан ўтган шуни хисобга оляпсизми? 1135 модда буйича келин 50 га 50 меросга давогар дейишяпти.сиз ёзганларимни қайта яҳшилаб етибор қилиб уқинг илтимос.шу келинни хаққи булган 50 фоизни қандай қилиб бекор қилса булади.саволим шу хақида..илтимос шу масала буйича аниқ жавоб керак.
Юрист жавоби:
Саволингизда бу томонига еътибор бермабмиз. Бунинг учун сиздан узр сўраймиз. Бундай вазиятда ҳақиқатдан ҳам Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ укангизнинг турмуш ўртоғи биринчи даражали меросхўр ҳисобланади. Лекин буни ҳам йўли бор
Бунинг учун уни нолойиқ меросхўр деб топиш лозим. Бу ҳақида Фуқаролик кодекси 1119-моддаси ҳамда 5-сонли Олий суд Пелумининг қарорига кўра меросхўр фақат суднинг ҳал қилув қарорига кўра ва фақат меросдан четлатиш ўзи учун ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатлар туғдирадиган шахснинг даъвоси бўйича нолойиқ деб топилиши ва меросдан четлатилиши мумкин.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Бюджет маблағларини сарфлаш объектларини аниқлаш ва танлаш бўйича амалга оширилган ишлар: Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги "Маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори ижроси тўғрисида Учқудуқ туманида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Учқудуқ туманида 2022 йил 1 мавсум жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот порталида шаклланган таклифларни овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган таклифларни саралаб олиш ҳамда жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган тадбирлар тўғрисида.
Жорий йил 1 февралдан 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг опенбюджет.уз расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 165 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилди.
Учқудуқ туманида "Очиқ бюджет" ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман бюджетидан 3 949,9 млн. сўм маблағ йўналтирилган эди.
Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан билдирилган 165 та таклиф ишчи комиссия томонидан ўрганилиб, 17 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилди.
Овоз бериш босқичига ўтказилган 17 та таклифлар учун фуқаролар томонидан 2045 та онлайн, 3262 та SМS орқали жами 5307 та овозлар келиб тушганлиги аниқланди.
Юқоридаги овоз бериш жараёни якунларига кўра:
1.ИД рақами №0790400125-сонли "Тумандаги таълим муассасаларнинг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш учун халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларига -10 та электрон (интерактив) доска 190 та мусиқа асбоб ускуналари 1700 та спорт анжомлари 10000 дона бадиий адабиётлар 70 дона молберт (чизмачилик хонаси учун) доска 10 та компютер билан таъминлаш учун 950.0 млн.сўм (жами 2777 та овоз).
2.ИД рақами №0790400164-сонли тумандаги Дўстлик МФЙ Тоғ кўчаси йўлини таъмирлаш (асфалт ёткизиш) учун 600.0 млн. сўм, (жами 530 та овоз).
3.ИД рақами №0790400135-сонли тумандаги Йўлчилар ОФЙ аҳолисини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги юксалиш кўчасини ичимлик суви билан таъминлаш учун ичимлик суви тармоғини қуриш учун 650. 0 млн. сўм (жами 502 та овоз).
4.ИД рақами №0790400131-сонли туман марказидаги Дўстлик МФЙ ҳудудидаги Алтинтау кўчаси ички йўлларни таъмирлаш асфалт ётқизиш учун 281.0 млн.сўм (жами 378 та овоз).
5.ИД рақами №0790400130-сонли Йўлчилар ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш (асвальт ётқизиш) ва қум йўлни тош шағал йўлга алмаштириш учун 400.0 млн.сўм (жами 314 та овоз).
6.ИД рақами №0790400154-сонли тумандаги Дўстлик МФЙ М,Авезов кўчаси йўлини таъмирлаш (асвальт ётқизиш) учун 250.0 млн. сўм (жами 282 та овоз).
7.ИД рақами №0790400136-сонли туман худудидаги кўчаларга кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 100.0 млн. сўм (жами 176 та овоз).
8.ИД рақами №0790400163-сонли тумандаги Мустақиллик МФЙ Қизилқум кўчаси ички йўлини таъмирлаш (асфальт ётқизиш) учун 500.0 млн.сўм (жами 119 та овоз).
9.ИД рақами №0790400129-сонли "Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги туман марказидаги “Деҳқон бозори”га кириш йўлини таъмирлаш учун 118.9 млн.сўм (жами 95 та овоз).
10.ИД рақами №0790400159-сонли тумандаги Абай МФЙни ҳудудидаги ички йўлни таъмирлаш (асфальт ёткизиш) учун 100.0 млн. сўм (жами 70 та овоз), таклифлар ғолиб деб топилди.
Учқудуқ туман молия бўлими
Ўзбекистон Республикаси “СОЛИҚ КОДЕКСИ”нинг
414, 421, 428, 436-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзлари:
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (414-модда)
Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати
0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (421-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан
уч йил муддатга;
Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида тақдим этилади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (421-модда)
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади.
Солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киради:
маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар;
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (436-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майда қабул қилинган
“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги
Қонунига мувофиқ:
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга озод этилади.
Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди.
Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод этилади.
Энергия етказиб берувчи ташкилот томонидан берилган амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотнома имтиёзларни бериш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси “СОЛИҚ КОДЕКСИ”нинг
414, 421, 428, 436-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзлари:
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (414-модда)
Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати
0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (421-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан
уч йил муддатга;
Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида тақдим этилади.
More...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сонли қарорига мувофиқ,
2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРИДАН БОШЛАБ:
жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
*қуёш фотоэлектрик станциялари учун — 3 миллион сўмдан;
*қуёш сув иситкичлар учун — 1,5 миллион сўмдан;
*газ-горелкали қурилмалар учун — 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш:
жисмоний шахсларга — 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
юридик шахсларга — 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сонли Фармонига кўра:
жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти берилади;
истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.
Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори
Т/р Ўрнатилган қувват Компенсация миқдори
(базавий ҳисоблаш миқдори)
1. 0,5 кВтдан 1 кВтгача 7 баробар
2. 1 кВтдан 1,5 кВтгача 10 баробар
3. 1,5 кВтдан 2 кВтгача 15 баробар
4. 2 кВт ва ундан юқори 20 баробар
5. 5 кВт ва ундан юқори*
50 баробар
* фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда компенсация берилади.
Қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори
Т/р Ўрнатилган қувват Компенсация миқдори
(БҲМ)
1. Сув иситиш ҳажми 100 литр
(ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) 5 баробар
2. Сув иситиш ҳажми 200 литр
(ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) 7 баробар
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имконияти яратилади.
Бунда, жисмоний ва юридик шахслар бўлган истеъмолчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган, қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларининг ишлаб чиқариш қуввати ушбу истеъмолчиларнинг ҳудудий электр таъминоти корхоналаридан олган техник шартларда кўрсатилган максимал қувватдан оширилишига йўл қўйилмайди.
асосий фаолияти қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар, шу жумладан 2025 йил 1 сентябрга қадар янги ташкил этиладиган шундай юридик шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.
Халқ тилида “Модел” деб аталувчи “Қурувчилар” кўчаси янгидан ташкил этилган “Ифтихор” маҳалласи ҳудудида. Бу ерда ҳозирда 64 та хонадонда 252 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Учқудуқ шаҳри бунёд этилишида қурувчилар учун бошпана сифатида қурилган бу масканни аслида қўрғонча сифатида кўриш мумкин. Бир қаватли пастқамгина уйлар... оддийгина ҳаёт кечираётган одамлар...
Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроевнинг бу галги 2 соатлик “ташрифи” ана шу “Модел”да ўтди.
-Кўпчилик, “Модел”да яшайсизлар-ми”, -дея ғалати савол беришади. Аммо, келишса бу ердаги шароитларни кўриб ҳайрон қолишади. Ҳамма нарсалар худди шаҳарникидан ортиқ бўлса ортиқку камчилиги йўқ, – дейди ҳоким ва масъуллар хонадони эшигини тақиллатган 2-уй, 9-хонадонда яшовчи Дилсўз Ғафурова.
Икки нафар фарзанднинг онаси ана шу жужуқлари учун шароит бор бўлгани учун ҳам шундай сўзларни айтаётганига ишонаман. Кўча минус даражада бўлишига қарамай эшикка томон югуриб чиққан болалар уйда юпингина кийиниб олганидан уй ичи иссиқлигини, телевизор ёқилгани электр токи ишлаб турганидан далолат. Туман ҳокими улар билан бугунги муаммолари билан қизиққанида уйда 3 кундан буён сув қувурлари музлагани сабаб ичимлик суви йўқлигини айтди.
Салбий ҳолатни тезкорлик билан ҳал этиш, хонадонларни ўз вақтида ичимлик суви таъминоти билан таъминлаш мақсадида тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, вазият назоратга олинди. Ишлаётган гуруҳга яна қўшимча сифатида ишчилар жалб этилиб, муаммо шу куннинг ўзида ҳал этилишига эришилди.
Йўллар яхши уйларга олиб боради, дейишади. Икки уч йил олдинги чанг, лой кўчалар энди асвальтланган. Қурилиш материаллари яна йўллар чўзилишидан дарак бериб турибди. Машиналар серқатнов бўлмаган йўлларда “Қурувчилар” нинг болалари велопойгалар ўйнаяпти.
...Оддийгина ҳаёт аммо қайсидир маънода виқорлардан, манманликлардан меҳрни устун қўяётган, бировни алдамай биров ҳам уларни алдашига ишонмай яшаётган аҳолини назаримда шу ерда топдик.
Бахитжан Утегенов билан туман ҳокимининг суҳбати давомида у оиласи ва ота-онаси билан яшаётган 1 уй 10 - хонадонинг кадастр ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли ҳоким қарори чиққан бўлсада ҳали ҳам хусусийлаштирилмагани аниқланди. Бундай вазиятда кўпинча уйга эгалик қилмоқчи бўлганлар ёлғонларни бўрттириб йиғи - сиғи қилиб масъулларга ўз арз додини айтишарди.
Бироқ, вазият бундай бўлмади. Бахитжан ва унинг отасига ҳоким томонидан ўзлари яшаётган уйни тезроқ хусусийлаштириб, эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш кераклиги тушунтирилди. Ва, ҳоким телефон орқали шу соҳа масъулларига ишни тезлаштиришни илтимос қилди. Худди эндигина уй сотиб олгандек қувончдан яйраб кетган ота қўярда - қўймай ташриф буюрувчиларни хонадонига, таклиф этди.
Ва, шу куни Учқудуққа бир ёш мутахассис шифокор сифатида жўнатилган ва бугун шу халқнинг хизматида бўлган Нурали Жўраевнинг ҳам муаммоси ҳал бўлди. Бир хоналик уйига қўшимча бино сифатида қурилган яна бир хоналик уйи кадастр қилиниб, бериладиган бўлди. Яқиндагина фарзандлари 3 нафарга етадиган Нурали учун бу энг яхши хушхабар бўлди.
Учқудуқлик Зуҳра ва Хатирчилик Наврўзнинг тақдири. Улар Учқудуқда топишган. Туман ҳокимлиги томонидан бу икки ёшнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилганидан сўнг уларнинг яшаш манзиллари бўлмагани учун ёш келин –куёв “Қурувчилар” кўчасидаги бўш турган уйлардан бирига жойлаштирилди. Яшаш учун бошпана бўлган бир хонали уйда уларнинг ширин қизалоқлари дунёга келди. Аммо оила бошининг муқим жойда ишламай гоҳ арава суриб, гоҳ ғишт қуйиб юриб, пул топиши қишнинг изғиринли палласида панд берди. Бу масала ҳам ҳоким эътиборидан четда қолмади. Наврўз туман ободонлаштириш бошқармасига доимий ишчи сифатида ишга олинадиган бўлди. Оиланинг совуқ кунларда қийналмаслиги учун ҳомийлик асосида озиқ - овқат маҳсулотлари ажратилди.
“Қурувчилар” кўчасида яшовчи Жанар Ахметова ота-онаси вафотидан сўнг ўзи ёлғиз яшайди. Муаммоларни ўрганган ҳоким туфайли у ҳам ўзига мос иш топа олди.
... Бу туман ҳокимининг “Қурувчилар” кўчасида яшовчи аҳоли билан ўтказган икки соатлик мулоқатидан кейинги ечимлар.Кейинги манзил бўлган “Бохантау” аҳоли яшаш пунктида ҳам аҳоли томонидан билдирилган ўнлаб, мурожаатларнинг аксарияти ўз жойида ҳал этилди.
Халқ билан ҳамнафаслик, одамлар орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир мутасадди зиммасидаги энг муҳим, энг долзарб, энг устувор вазифадир. Зотан, ўзини эл-юрт равнақи ва тақдирига дахлдор билган мутасадди учун халқ дарди, ташвиши билан яшашдан ортиқ мезон йўқ.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Бугун, ёши чорак асрдан ошган камтарин иссиқлик, сув-газ таъминоти ва оқава сув цехи ишчи-ходимлари ишлаб чиқариш ва аҳоли учун иссиқлик, сув ва газ ҳамда, оқава сувлар назоратини қатъий, техник-технологик жараёнларга таянган ҳолда фидойилик билан бошқармоқдалар.
Цех фаолиятини фақат сув ёки иссиқлик таъминоти билан боғласак, адашамиз, Шимолий кон бошқармасини бир дарахт деб тасаввур қилсак, иссиқлик, сув-газ таъминоти ва оқава сувлар цехи мана шу дарахтнинг ҳар бир шох-шаббаси ва япроғига қадар ёйилган томирларга тириклик узатувчи, турли тармоқ-функциялардаги вазифаларни бажарувчи ташкилотдир.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1956 йилнинг баҳорида Учқудуқ шаҳрининг қурилиши бошланди. 1959 йилнинг сентябрида Учқудуққа шаҳар типидаги қўрғонча мақоми берилди. Ўша даврда кон қазилмаларини ўзлаштириш билан бир қаторда, яна бир аҳамиятга молик, муҳим масала - Учқудуқда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлашдек долзарб вазифа ҳам амалга оширилди.
1960 йилда аҳоли яшаш ҳудуди ва саноат ҳудудини ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш учун “Мингбулоқ-Учқудуқ” ичимлик сув объектлари қурилиши бошланди ва 1962 йилда мажмуа фойдаланишга берилди.
1961 йил баҳор ойида Учқудуқ саноат ҳудудини техник сув билан таъминлаш ва аҳоли яшаш жойини кўкаламзорлаштириш мақсадида, Бешбулоқ насос станцияси барпо этилиб, 3 дона ерости қудуғи ва 2 дона сувни 240 метр баландликка чиқариб берадиган қувватга эга насос билан техник сув таъминоти бошланди.
Чўлга сув келтирилиши натижасида, бу ерда ҳаёт мавжланди.
Аслида ҳам, Учқудуқдаги барча жараён сувга боғлиқ ҳолда ўсаётганди, аввалги талабдан каттароқ эҳтиёж шаклланди. Шу боис, 1969 йилда Зарафшон-Учқудуқ ичимлик сув қувури қурилиб ишга туширилди. 1986 йилга келиб, Зарафшон ва Учқудуқ оралиғида узунлиги 90 км сув қувури монтаж қилиниб, туман аҳолиси ва саноат ҳудудининг ичимлик суви таъминоти янада яхшиланди. Амалдаги узунлиги 90 км бўлган “Зарафшон-Учқудуқ ичимлик сув қувури”и Учқудуқ саноат майдонида техник сувга бўлган эҳтиёжи учун қолдирилди.
1987 йилда “Кокпатас” олтин конининг ўзлаштирилиши муносабати билан, 20 км.лик ичимлик сув қувури монтаж қилинди. 2004 йилда эса “Кокпатас” олтин кони ҳудуди кенгайиб, сувга талаб ортиши ҳисобига, 4-сонли кўтарма насос мажмуаси ишга туширилди. Бугунги кунда “Кокпатас” кони ҳудуди ва овул аҳолиси учун ушбу насос станцияси обиҳаёт узатаётир.
Мақолани ёзиш асносида менга ҳамроҳлик қилган Ҳикматилло ака Ҳабибуллаев ва Фарҳоджон Нарзиевлар билан цехнинг ерости қудуқларидан сув тортиб олувчи яна бир насос станцияси томон борарканмиз, бир вақтлар уранни очиқ усулда қазиб олиш ишларидан ҳосил бўлган Учқудуқ “тоғлари” ортида ҳам бу мўъжаз бўлинманинг бир участкасида, яйдоқ чўлнинг шаҳардан бир неча юз чақирим нарисида иш жараёнлари қизғин эканига гувоҳ бўлдим. Ер остидан шиддатли шовқин билан олинаётган сув насослар орқали иккита 100 м3 сиғимидаги сув сақловчи захира идишларга жойланади сўнг “Олтинкўл” ҳавзасига узатилади. Сувни ярим юзага кўтариш комплекси дея номланувчи ушбу насос станциясидан “Олтинкўл”га йўл олган зилол кундузларга ўзгача кўрк, оқшомларга эса ёрқинлик улашади. Ҳатто қишнинг совуқ кунлари ҳам ҳавза юзасини қоплаган гўзал аёзий тасвирлари одамни ўзига жалб этади. Ёзнинг ойдин оқшомларини-ку, айтманг! Минглаб чироқлар ёғдусида товланаётган “Олтинкўл” Учқудуқнинг чинакам мўъжизасига айланади!
Бундан 40-50 йиллар аввал бийдек саҳро бағрида бу қадар мўъжизавий гўзаллик яратилишини ким тасаввур этибди, дейсиз!
“Олтинкўл” кўркам кўнгилочар масканга айланиши билан бирга, Учқудуқ саноат ҳудудининг техник сувга эҳтиёжини яънада камайтириш ва шаҳарнинг чўл ҳудудида жойлашганлигини инобатга олиб, ҳаво намлигини меъёрида сақлаш учун айни муддао жойдир. Бу мўъжиза ортида эса бизга маълуму-номаълум бўлган цех жамоасининг катта меҳнати бор.
Қанийди, оилавий ёки дўст-дугоналар билан бу ерда сайр қилаётган тумандошларимиз ҳам ҳавзадаги ҳар қатра сув қанчалар катта меҳнат, харажат ва технология ортидан келаётганини тушунишса! Аҳоли кўзини қувонтириб, сўнг тозалаш иншоотлари бўлими орқали 3-сонли гидрометаллургия заводи саноат майдонига йўл олган сувнинг ҳаракатида илм ва технологиянинг нечоғли катта қудратга эга экани намоён бўлади.
3-сонли гидрометаллургия заводи!. Номиданоқ, ушбу саноат ҳудуди обиҳаёт билан ҳамнафасликда уйғоқ эканини тушуниш қийин эмас. Зеро, сув нафақат қимирлаган жоннинг, балки, қаттиқ металлнинг ҳам “ҳаёти” давом этаётганига ишорадир. Ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши натижасида, заводнинг сувга бўлган эҳтиёжи янада ортиб, техник сув етказиб бериш муаммосини ечиш учун Бешбулоқ сув ҳавзасидан 13 дона ерости сув қудуқлари қазилди. “Бешбулоқ” насос станцияси қайта реконструкция қилиниб, 19,8 км узунликдаги қувурлар Бешбулоқ ва 3-сонли гидрометаллургия заводи оралиғига монтаж қилинди. Бешбулоқ иккинчи кўтарма насос станциясида ўрнатилган ЦНСК 300-240 маркали насос ускуналари орқали ГМЗ-3 заводига ҳамда Учқудуқ шаҳридаги саноат объектларига келиб тушади. Бешбулоқдаги 13 та қудуқдан насос станциялари орқали ташкилотларга узлуксиз, йилига ўртача 6 млн. м3 техник сув етказиб бермоқда.
2015 йилда 3-сонли гидрометаллургия заводи ҳудудида Германия технологияси асосидаги сувни тузсизлантириш мажмуаси ишга туширилиб, бугунги кунда мажмуада ушбу технология соатига 300 м3 гача сувни тузсизлантириб бермоқда. Саноат сувини ишлаб чиқариш даражасини ошириш мақсадида, Бешбулоқда “Бешбулоқ - ГМЗ-3” йўналиши бўйича янги насос станцияси ишга туширилди ва ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида соатига 800 м3 техник сувни Бешбулоқ сув қудуқларидан кўтариш имконияти пайдо бўлди.
Сув билан узлуксиз таъминлаш кўпчилик учун оддий нарсадек туюлиши мумкин. Вилоят марказидан Учқудуққа томон йўлга тушаркансиз, йўлнинг икки четини эгаллаган қувурларнинг бири орқали аҳоли учун ичимлик суви келтирилса, яна бирида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва туман ҳудудидаги боғларни суғоришда ишлатиладиган техник сув келтирилади. Истеъмол учун ичимлик суви Зарафшондан 81,70 км ва Минбулоқдан 70,1 км масофадаги қувурлар орқали ташилади. Сувнинг етказилиши уч босқичда амалга оширилади: сув ости насосларидан кўтарувчи насос станциясига, сўнгра кучли насослар ёрдамида насос станциясининг 3-кўтарувчи насос станциясига етказиб берилади ва у ердан насослар ёрдамида сув шаҳар тоза сув идишларига берилади. Кимёвий тозалашдан ўтган сув махсус таҳлиллардан сўнг, захира идишлардан қувурлар орқали аҳолига узатилади.
Юқорида биз цехнинг сув таъминоти тўғрисида тўхталдик. Ишлатилган сув-чи? У қандай жараён орқали бошқарилади?
1967 йилда иссиқлик, сув-газ таъминоти ва оқава сув цехи таркибига яна бир хизмат киритилди. Аввал уй-жой коммунал хўжалиги таркибида бўлган ушбу хизмат шаҳар тозалаш иншоотлари (канализация) хизмати эди.
Бугунги кунда оқава сўзи негизида ишлатилаётган тозалаш иншоотлари бўлими бир неча вазифани бажаришига кўра номланган, чунончи, шаҳар тозалаш иншоотлари, саноат тозалаш иншоотлари, 3-сонли гидрометаллургия заводи тозалаш иншоотлари каби.
2000 йилда Учқудуқ шаҳри аҳолиси сонининг ортиши, тозалаш иншооти қувватининг талабга жавоб бермагани сабаб, янги замон талабига мос келадиган 25000м3 оқава сувни тозалаш иншооти қурилиб ишга туширилди. Ҳозирда оқава тизимига ҳам замонавий технологиялар жорий этилмоқда, электр энергиясини тежаш мақсадида, тозалаш иншоотлари бўлими ҳудудида муқобил энергия манбааларини жорий этиш орқали ҳар куни 6700 ккал қувватга эга йигирма коллекторли қуёш қурилмаси ишга туширилди.
Яқин тарихда аҳоли сони ортиши, кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиши, шунингдек, кўплаб корхона ва ташкилотларнинг вужудга келиши натижасида цехнинг иш ҳажми кенгайиб, иситиш тизими, газ таъминоти хизмати ҳам бир неча йиллар давомида цех таркибида бўлган ва асосий вазифаларидан бири шаҳар аҳолиси шунингдек, саноат корхоналарини иссиқ ва совуқ сув, газ билан таъминлаган.
Бир тасаввур қилиб кўринг-а, эрталаб уйғондингиз, ювиниш хонасига кириб жўмракни бурайсизу сув йўқлигини кўриб, кайфиятингиз тушади, агар ишга шошаётган бўлсангиз-чи, унда жиғибийрон бўлишингиз турган гап! Бу каби оддий бўлиб кўринган ва муаммосиз оқиб турган иссиқ ва совуқ сувнинг уйимизгача келишидан тортиб уйимиздан чиқиб кетишига қадар бўлган мураккаб технологик жараёнга цех ишчи-ходимлари масъулликни зиммаларига олганлар.
2010 йилда 3-сонли гидрометаллургия заводи ва ишлаб чиқариш қозонхоналарини табиий газ билан таъминлаш мақсадида, табиий газ магистрал қувури фойдаланишга топширилди. Уларга хизмат кўрсатиш ҳам иссиқлик, сув-газ таъминоти ва оқава сув цехи томонидан амалга оширилади. 2015 йил октябр ойидан “Энергия хизмати” қайта ташкил этилиб, саноат қозонхоналари цех таркибига ўтказилди. “Фойдаланиш”, “Жорий таъмирлаш”, “Иссиқлик автоматизацияси ва саноат ускуналари” бўлимлари билан сувни қуёш электр қурилмасида қиздириш қозонхонаси, 3-сонли гидрометаллургия заводи ва темир йўллари цехи қозонхоналарига хизмат кўрсатадиган иссиқлик тармоқлари бўлинмалари ташкил этилди.
2015 йилнинг IV-чорагида темир йўллари цехи қозонхонасида маънавий ва жисмоний эскирган ускуналар алмаштирилди, иккита замонавий КПа-10-0,7 қозонлари ўрнатилиб, 2016 йил апрел ойида сульфат кислотаси ишлаб чиқариш корхонаси худудида BOYLER қозонхонаси фойдаланишга топширилди.
Темир йўллари цехи қозонхонаси дея аталувчи иншоот ҳақида бироз тўхталиб ўтсам. Бир неча йиллардан бери йўл бўйидаги ушбу иншоот ёнидан ўтаман, бироқ, иншоот ичига кирмагандим. Ростини айтсам, бинодаги баҳайбат захира идишлари мени бироз чўчитди. Шундай маҳобатли бино ичида аёлларнинг ишлаши аввалига ҳайратлантирган бўлса, кейин, замонавий технологиянинг қулай ва осон ишлаши тўғрисида мутахассиснинг мухтасар тушунтирувидан сўнг, енгил тортдим. Ўйлаб кўрсам, қозонхона илмий, тиббий ва санитар томондан олиб қараганда ҳам, савобли ишга хисса қўшмоқда. Ватан иқтисодиётини мустаҳкамлаш йўлида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга хизмат кўрсатиб, уларнинг оиласи бағрига тоза-озода боришига сабабчи бўлмоқда.
Эътибор ва эътироф!.
Бу икки сўз аслида жуда оддий, бироқ ўзи билан олам-олам қувончларни етаклаб юради, эътибордан юксаласиз, елкангизда қўшқанот пайдо бўлади гўё! Эътирофдан куч оласиз, руҳингиз шижоат ва шиддатга тўлиб кетади. Яқинда ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлаган цех ишчи-ходимлари концерт дастуридан эътибор ва эътирофга тўлиб чиқишди.
Бир неча ходимлар “НКМК” АЖ раҳбариятининг юксак эътирофидан кўксиларида унвон, кўзларида қувонч ярқиради. Уларнинг ҳар бирига “Сизлар савобли ва муқаддас касб эгасисизлар!”, дегим келади. Зеро, ҳаётимизнинг асосий бўлаги бўлган, инсондек яшамоқлигимизнинг сабабчиси ҳам аслида уларнинг машаққатли меҳнати, тунни тонгга улаган бедорлиги ортидан келаётган оби ҳаёт - сувдадир!
Муйдинова Нилуфар,
ШКБ кадрлар бўлими мутахассиси.
Сарҳисоб (рубрика)